Бугун ҳаёт бўлганида шоир акам Акмал ТОШ 39 ёшни қаршилар эди. Оллоҳ раҳматига олсин. Жойи жаннатда бўлсин!СЎНГГИ НАЖОТТалабалик даврларимдаги устозим,
Шоир акам, беғубор акам,
37 ёшида ёруғ оламни тарк этган
Акмал ТОШ ХОТИРАСИГАОрзулар – қаноти синган қуш нигоҳидай,
Пирпираб-пирпираб, умидвор боқиб,
Жовдираб-жовдир
аб юксаклар томон,
Ўлимин бемажол кутаётган ва жамлаб
Энг сўнгги кучини,
бор овоз билан
Чинқирмоққа шай бир нурсиз нигоҳдай!
Орзулар – шовуллай деса япроқлари йўқ,
Қўли йўқ тутиб қолгали шамолни,
Мевалари нобуд бўлган тош отилавериб,
Шохлари ҳам синган, худди боғ аро
Бир ўзини яшин урган дарахтдай,
Чўзилиб-чўзилиб тутаётган дарахтдай,
Дарахтга ҳам ўхшамай қолган дарахтдай
– Орзулар!
Орзулар – қумли баданини саратон ёққан,
Бир замон пишқириб оққан, қирғоқларида
Ҳаёт умид билан гуллаган ва сўнг
Бутун бир халққа илҳом бергувчи
Шовушини бой берган Орол!
Мен эса шу мовий денгиз устида,
Кенгликларга ёйиб қанотларимни
Бахтиёр галадай ғамсиз ҳамда шод
Шамолларга куйлаб баётларимни
Юрагим завқланиб ватан кўркидан,
Урганча тўлқинлар шиддатига тўш,
Ва қайси замонда қанотим синган,
Барҳанлар бағрига қулаган бир қуш!
Ва яна парвозга куч топа олган,
Сўлим боғлар ишқи тушиб кўнглимга,
Олис сафарларни ихтиёр этган,
ҳаттоки тик боқиб маъсум ўлимга
Яшамоқ бахтидан ғайратим жўшиб,
Шамоллар нафаси менга келиб ҳуш.
Яшин урган дарахт шохига қўнган
Қушман, қанотлари лол-лов ёнган қуш.
Бугунчи ётибман,
Кимсасиз кенглик,
Қанотим қоқмоққа мажол йўқ, куч йўқ.
Осмонни тўлдириб учадир қушлар,
Ноламни тингларга бирорта қуш йўқ!
Кўзимда энг сўнгги нажот ёнмоқда,
Имдодга айланиб сўрайди кўнглим,
Ёшликдай серғайрат, ёшликдай чапдаст,
Ёшликдай ҳайратли, навқирон – ўлим!
Баҳодир Баҳром👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon