РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА
Ассалому алайкум, муҳтарам мухлислар, азиз мўмин-мусулмонлар!
Барчангизни ойлар султони Рамазони шариф билан самимий муборакбод этамиз. Бу муборак ойнинг фазилатларидан, савобу ажрларидан барчамиз баҳраманд бўлишимизни Яратгандан сўраймиз.
Азизлар, Рамазон ойи муносабати билан «РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА» деган рукн остида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ойидаги кун тартиблари ҳақида маълумотлар бериб боришни лозим топдик.
Бу ишимизни Аллоҳ таоло манфаатли қилсин!
* * *
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарликда бир нечта хурмо ёки оз миқдорда таом ва сув билан чекланар эдилар. Шунингдек, саҳарлик вақтини бомдод вақти киргунига қадар кечиктирар эдилар.
У зот алайҳиссалом: “Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бор” (Имом Бухорий ривояти), дер эдилар.
Саҳарликдан сўнг эллик оят тиловат қилгулик вақт миқдорида намоз ўқир, азон айтилгач, бомдоднинг суннатини уйларида ўқиб, фарзини масжидда адо этар эдилар.
@mehrob_uz