Хоразм ва Самарқанд вилоятларида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Хоразмда фуқаро С.А.нинг уйидан 166 млн сўмлик 15 720 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь мусодара қилинди. Самарқандда эса фуқаро Ш.Қ.нинг яширин цехидан 75 литр ароқ ва 120 дона "Русская" номли қўлбола алкоголь топилди. Ҳар иккала ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Қўшилинг: t.me/medianews7
Қўшилинг: t.me/medianews7