ёлғизим, сен ҳам интизор кўзларинг билан жовдираб мени ҳар нуқтадан қидиряпсанми? бир хил қиёфалар орасида мен йўқлигимни ҳис қилиб, музлаб кетяпсанми? ярадор қилиб ташлаб кетишганидан кейин бўм-бўш руҳингни фақат мен тўлдира олишимни сезяпсанми? мен ҳам ожизлик ва муҳтожлик доираларида айланиб юрибман, бир томчи кўз ёшимни ёстиғимдан қизғониб, сенинг кўйлагингга томиши учун сақлаб турибман.
кимлигинг, қаердалигингдан бехабар бўлсам-да, борлигингни доимо ҳис қилиб тураман ва бу менга куч беради. гоҳида Ой ортидан мўралаб менга таскин бераётганга ўхшайсан, кўзларимни юмишим билан елкамга оҳиста уриб ухлатиб қўйгандек бўласан. бошқалар яралаган жароҳатларимни силаб даволайсан, қўлимдан ушлаб сочларимни тарайсан, ойнага яқинлашишим билан нақадар чиройли эканим ҳақида шеърлар айтасан ва кўрсаткич бармоқларингни яноқларимга босиб табассум қилдирасан.
сен - ҳаловат манбайисан.
сен - «ишқ» сўзининг илдизисан.
қароғим, мен ҳам сен учун ягона таскин, абадий севги андозаси бўлишни истайман. сен ҳақингда энг майда тафсилотларни ҳам билгим келади, қайси вазиятда ўзингни қандай ҳис қиласан, тонгда кайфиятинг нимага боғлиқ бўлади, нимани яхши кўрасан-у нима ёқмайди, ҳаммасини билишни хоҳлайман. сен учун энг яхшиси ҳам, энг ёмони ҳам ўзим, ягона танловинг мен бўлишини истайман. ёқтирган рангинг – менинг жигарранг кўзларим, ёқтирган мусиқанг – менинг жарангдор табассумим, ёқтирган таоминг эса – менинг яноқларим бўлишини жуда-жуда хоҳлайман. менга шу қадар сингиб кетгинки, ҳар қайси онинг менга аён бўлсин.
аввалги ҳаётимда юрагингга бармоқ изларимни қолдириб кетганман. мени топишингга албатта ишонаман.
юрагимда ягонам, мен сени эҳтиёт қилгунча ўзингни эҳтиёт қил.