#ТАРИХДА_БУГУН
9 МАРТ- АТОҚЛИ ШОИР, ТАРЖИМОН ВА ДРАМАТУРГ УСМОН НОСИР ВАФОТ ЭТГАН КУН. 1912-1944
~~~~~~~~
Усмон Носир қадрлими ёки “ўзбек Пушкини” – шоир шахсияти сохта эътирофларга зор эмас
Адабиёт оламида умри чақиндек кечган Усмон Носирнинг ҳаёти синоатларга тўла. 25 ёшида қамоққа олинган, 32 йил яшаган шоир ижодининг ҳали ўрганилиши керак бўлган, аниқлик киритишни талаб қиладиган саҳифалари етарли. Ҳа, бу қисқа умр, ташвишларга тўла ҳаётнинг замирида Яратганнинг буюк марҳамати – бир истеъдоднинг дунёга келишию, нечоғлик қадрланиши ҳамда даврнинг қаттол тартиби, ношукур авлоднинг шўришлари мужассам.
Наманганда туғилган Усмон Носиров Қўқонда интернатда тарбияланади. Сўнг ўқитувчилик қилади ва шу асноларда унинг иқтидори намоён бўлади. 17 ёшида биринчи шеъри чоп этилади. Уни Москвага, кино институтига (олдин техникум, кейин ВГИКка айлантирилган бўлса керак) жўнатадилар. У ерда бир йил таҳсил олгач, саломатлиги туфайли Ўзбекистонга қайтади ва Самарқанд педакадемиясида ўқий бошлайди. Кейин Тошкентга кўчиб келиб, фаол ижод билан шуғулланади. 1937 йил 27 январда ижодининг 10 йиллиги катта байрам қилинади. Олти ой ўтиб, шоирнинг “ахлоқи” уюшмада муҳокамага қўйилади ва аъзоликдан чиқарилади. Икки кундан кейин, 13 июлда қамоққа олинади. Шу билан умрининг сўнгигача, 1944 йил баҳоригача қамоқхонама-қамоқхона, лагерма-лагер сарсон бўлади.
“Янги Ўзбекистон” газетасида Мухтасар Тожимаматованинг Нодира Рашидова билан суҳбати эълон қилинган (“Юрак созин чалган шоир ёхуд зоғлар орасида қолган булбул ноласи”). Шоирнинг жияни таъкидлайдики, 1937 йили Москвада Пушкинга бағишланган пленум бўлади. СССР Ёзувчилар уюшмаси раиси Безименский маърузасида Пушкиннинг немис шоири Гёте шеърларини таржима қилганини айтиб, намуналар ўқийди. Шунда “энг орқадаги ўриндиққа ўтирган” номаълум иштирокчи луқма ташлайди: “Кечирасиз, Николай Александрович, бу Гётенинг эмас, Шиллернинг мисралари!”. Ана шу журъатли шоир Усмон Носир эди.
Айни шу парчада аниқлик киритилиши лозим бўлган бир қанча ўринлар бор. Аввало, Александр Ильич Безименскийнинг уюшма раиси бўлгани далили хато. Шу йилларда бу вазифани Алексей Толстой (1936–1938) бажарган. Ҳайъатнинг бош котиби эса Владимир Ставский (1941 йилгача) бўлган.
Воқеага қайтамиз. “Шунда уюшма раиси довдираб қолади ва уни саҳнага таклиф қилади. Тоғам ўзини таништиргач, Николай Александрович (?) ундан сен Шиллерни ўқиганмисан, деб сўрайди. Усмон Носир эса нафақат ўқиганман, ҳатто ёд олганман, дея Шиллернинг достонини ёд ўқиб беради”.
Албатта, ҳаяжонли лаҳзалар. Империя адабиёт ўрдусида бир ўзбек шоирининг журъати ҳаммани ҳушёр торттирган, эсдан чиқмайдиган воқеа бўлган. Суҳбатнинг давомидан ўқиймиз: “Безименский ҳайратда қолади. Тоғамнинг елкасидан маҳкам қучиб, залга қараб, “Ҳамма кўриб қўйсин! Шарқда Пушкин пайдо бўлди!” дейди... Ўша куни эртасига рус тилида чиқадиган кўплаб газеталарда ўзбек шоири Усмон Носирнинг расми ва шеърлари чоп этилади”.
Воқеа умумий тарзда шундай кечади. Фақат баъзи мулоҳазалар туғилади. Яҳудий миллатига мансуб Александр Ильич Безименскийнинг Николай Александрович деб ёзилиши бу ерда қандайдир чалкашликлар борлигига ишора қилади. Умуман, эсласа эслагулик эътирофнинг бутун тафсилоти рўй-рост тикланиб, кенг жамоатчиликка билдирилса, яқин тарихимиздаги мавҳум бир нуқтага ойдинлик киритилган бўларди.
Ана шундай илинж ва умид билан академик, қатағон даврини атрофлича ўрганган олим Наим Каримовга мурожаат қилдик. Адабиётшуноснинг мулоҳазалари тасаввур ва таажжуб доирасини яна ҳам кенгайтириб юборди. Жавоб қуйидагича бўлди:
– Бизга шу нарса маълумки, 1937 йил 9 февралда СССР Марказий Ижроия Комитети А.С.Пушкин вафотининг 100 йиллигини нишонлаш ҳақида қарор қабул қилади. Пушкин юбилейи тадбирларида қатнашиш учун Ўзбекистондан Раҳмат Мажидий (Ёзувчилар уюшмаси раиси), Ойдин (уюшма раҳбарларидан бири), Ойбек, Усмон Носир, А.Лаврентьев ва яна бир рус ёзувчиси таклиф этилган.