"Markaziy Farg'ona" gazetasi | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Туманимиздаги янгиликларни онлайн кузатиб боринг! Веб-сайт: markaziyfargona.uz
– интервьюлар,
– энг сўнгги янгиликлар
Боғланиш
тел: +99890-272-34-19;
+99897-501-39-40.
Бухгалтерия +99891-117-50-01

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Ёшларга эътибор -- келажакка эътибор

    Ёш ниҳолни қай тарзда ўсиши боғбонга боғлиқ бўлганидай , келажак ворисларининг жамиятга қўшиш , уларнинг қизиқиши, иқтидорини аниқлаш мураббийларга боғлиқ .

   .. 26-умумий ўрта таълим мактабида истеъдодли , билимдон, спортчи ёшлар сафи кун сайин ортиб бормоқда . Мактаб раҳбари Дилафрузхон Аҳмаджонова ўзи спорт соҳасидан чиққанлиги ва шу соҳага қизиқиши баланд бўлганлиги, қолаверса  ёшларнинг таълим жараёнидан ташқари вақтларини мазмунли ўтказишлари учун "Беш ташаббус " доирасида қилинаётган фаолликларидан спорт соҳасини ривожлантиришга эътиборни кўпроқ қаратаётганлиги барча маҳалла аҳлини хурсанд қилмоқда .
     Спорт федерацияси етакчи мутахассиси Илҳомжон Охунжонов  ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси мураббийи  Эркинжон Исақов  билан ҳамкорликдаги фаолияъи ўз натижасини кўрсатди.
    Спорт вазирлигининг Енгил атлетика тури бўйича ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида ўтказилган Республика чемпионати 60 метр югуриш йўналишида 9 - синф ўқувчиси Сайфиддин  Комилов  фахрли учинчи ўринни эгаллаб,  диплом ва бронза медальини қўлга киритди.
       Сайфиддин бу натижаси билан Республика Енгил атлетикачилар терма жамоасига аъзо қилинди . Бу эса янги ва юксак ютуқларнинг бошланиши, деб биламиз .
  Шундай заҳматкаш ва фидоий мураббийларимиз , раҳбарларимиз , айниқса , истеъдодли ва иқтидорли ёшларимиз кўпаяверсин .

  Адолатхон Хўжаева,
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси .




ЁЗМАГАН ҚАЛАМ

1500 га яқин китоб ёзган ҳиндистонлик буюк олим Ашраф Али Таҳонавий «Баёнул Қуръон» деб номланган тафсирни ёзаётган пайтлари аёллари у кишига иш буюрибди: «қафасдаги қушга донини бериб, сўнг мадрасага кетинг». (Шундай буюк зотларга ҳам аёллари иш буюраркан).
Ҳазрат «Баёнул-Қуръон»нинг хаёлида аёлларининг гапини эсдан чиқариб, мадрасага кетаверибдилар.
Шу зотнинг шогирдларидан Шафеъ Усмоний айтади:
«Агар бир одамнинг 1500 та китоб ёзишига кимки шубҳа қиладиган бўлса, унга икки гуноҳкор кўзим билан кўрганимни айтиб берай: «Мен Таҳонавийнинг қаламини қўли тегмаган ҳолда китобнинг устида айланиб ёзаётганини кўрганман».
Ўша куни тафсирни давом эрттирмоқчи бўлган олимнинг қалами қимирламабди. Харчанд уриниб, уни юргизишга ҳаракат қилмасин, қалам турган жойида қотиб тураверибди. Шунда Яратганга «Ё, Аллоҳим, мен ҳар доим ёзишга ўтирганимда қалам ўзи ёзишни бошларди, мендан нима гуноҳ содир бўлдики, бугун қаламим ёзмаяпти» деб нола қилибдилар. Шунда қуш эсга тушиб, қаламни ташлаганча, уйга югуриб кетибдилар.
Уйга бориб, қушга дон бериб келганларидан сўнггина қалам қимирлаган экан.
Қалам ёзишни бошлаган жой эса «Нисо» сурасидаги «Аёлларингиз билан яхши муомалада бўлинглар!» деган оят экан.

Абдураҳим ОЛАМ
ФБ саҳифасидан.




Роналду жаҳон рекордини ўрнатди
39 ёшли Криштиану Роналду ажойиб натижаларни кўрсатмоқда.

Сешанба куни Саудия Арабистони Премьер-лигаси доирасида "Ал-Халиж"га қарши ўйинда португалиялик ҳужумчи икки марта гол урди
Натижада Роналду голлар сони бўйича ўзининг жаҳон рекордини янгилади. Янги рекорд – 919 та гол. Португалиялик футболчи фаолияти давомида клуб ва терма жамоа миқёсида шунча гол урди.

Криштиану Роналду 1000 та голга биринчи бўлиб эришмоқчи. Бунинг учун форвард яна 81 марта гол уриши керак. Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг "Ан-Наср" билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.


#Нуроний_жамғармаси_Фарғона_вил_бўлими
#Камбағалликдан_фаровонлик_сари

"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси

Давлатимиз раҳбарининг "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-405 қарори ва Вазирлар Махкамасининг "Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби" тўғрисидаги низомини тасдиқлаш хақида қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича Ёзёвон туманидаги "Беруний" ва "Тегирмонбоши" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги фаол нуронийларимиз томонидан 22 январь 2025 йил куни ўзларига бириктирилган хонадонларда бўлишиб ушбу оилаларни камбағаликдан олиб чиқиш, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий маънавий мухитни яратиш учун қилиниши керак бўлган ишлар юзасида хар бир фуқаро билан алохида сухбатлар олиб борилди.

"Нуроний" жамғармаси Фарғона вилояти бўлими ахборот хизмати.
| Telegram |




ЖАННАТМАКОН ГЎША

Дам олиш кунлари ҳамкасб, қадрдонлар тўрт киши бўлиб, Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган “Зомин миллий табиат боғи”га саёҳатга бордик. Бу ердаги манзараларни кўриб, ҳайратга тушдик. Швецария манзараларини мақташади, лекин бу манзил унданда гўзал.

Икки тарафи улкан ўрмонзор бўлган кўча бўйлаб борар эканмиз, бу ернинг соф ҳавосидан баҳри дилимиз очилди. Нафас олишимиз енгиллашиб, руҳимиз тетиклашди. Табиатига мафтун бўлмасликнинг иложи йўқ. Бу ернинг чиройини сўз билан тарифлай олмаймиз. Буни келиб кўриш, завқланиш керак. Ҳавонинг тозалигидан жуда олисларни ҳам кўра оласиз. Жаннатмакон гўша.

Зомин миллий табиат боғи доим назоратда. Бу ерга кириш учун ҳозирда 18 минг 750 сўм тўлов қилинади. Тўлов қилинган харид чеки бир кун давомида амал қилади, сақлаб қўйган маъқул.

Боғ ҳудуди бўйлаб кириб борар эканмиз улкан тоғ, дараларга гувоҳ бўласиз. У ердаги ям-яшил арчазорларни айтмайсизми... Бу ерда хато 700 ёшдан ошган мевали, манзарали дарахтлар борлигини эшитдик. Яна бир жиҳат, йўл-йўлакай тозаликни сақлаш ва ободончиликка эътибор қаратишга даъват этилган ёзувларга кўзингиз тушади.

Асосий йўл бўйлаб машинада тоғнинг чўққиси томон ҳаракатда давом этдик. Йўл жуда зўр таъмирланган, теккис. Йўлнинг икки четида сайёҳлар учун дам олиш масканлари жудаям шинам қилиб қурилган. 20-30 км юқорига томон ҳаракатланиб, “Зомин дор йўли” автотураргоҳида тўхтадик. Бу ерда келган сайёҳатчилар табиатни юқоридан пақирча (канатка)да 2,2 км масофани 70 минг сўм эвазига тамоша қилишлари мумкин. Бироз бу ерда бўлдик ва уловимизда 15 км ҳаракатланиб, энг чўққи қисмига етиб келдик. Бу манзилда икки тоғ орасидаги жарнинг устига кўприк қурилган. Кўприкнинг узунлиги 315 метр, чуқурлиги эса 155 метрга тенг. Тўртовлон кўприкдан юриб ўтишни уйдан чиққанимиздаёқ ният қилган эдик. Кўприкдан ҳаракатлана бошладик, бироз ҳаяжонли, лекин уддаладик. Кўпчилик борганлар 10-15 метр юриб, ортига қайтворишяптида. Кўприкдан ўтиб, тоза ҳавода суҳбатлашдик, барча чарчоқлар чиқиб кетди. Бу ерга узоқ йўл, довонлар ошиб келганимиздан афсусланмадик.

Юртимизда бундай жойлар кўп. Фақат эшитмай, имкон топилганда вақти-вақти билан бориб туриш керак экан.

Раҳматилло ШОДМОНОВ,
Аҳмаджон РАҲМОНҚУЛОВ,
“Марказий Фарғона” мухбирлари.





10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.