Наманган вилоят суди танқидга қанчалик бардошли?
Адвокатнинг суд жараёнини видеотасвирга тушириш ҳақидаги илтимосномаси асоссиз рад этилгани ҳақидаги танқидга вилоят суди раддия бериб, келгусида ҳам қабул қилиниши мумкин бўлган суд қарори ҳақида олдиндан фикр билдириб қўйди, назаримда, ваҳоланки, олдинда шу суднинг тафтиш инстанцияси бор.
Раддияга кўра, суд мажлисида Уйчи туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, ҳимоячининг важлари тўлиқ текширилган ва суд ажрими ўзгаришсиз, келтирилган кассация тартибидаги хусусий шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Шу жумлаларнинг ўзи тафтиш шикояти рад қилинишига аввалдан очиқ далолат қилади, менимча.
Бундан ташқари, раддияда адвокатнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган нохолис чиқишларини суд қарорини ҳимояси остидаги шахснинг фойдасига ҳал қилдириш мақсадида судга босим ўтказишга уринишдан бошқа нарса эмаслиги таъкидланган. Бу қонуний жавобгарликка сабаб бўлишини ҳам эслатган.
Биз қачонгача асосли танқид қилганни жавобгарлик билан қўрқитамиз? Ахир, адвокат сўраган нарса очиқлик холоску! Видеога олишни сўраш жиноятми?
Буларнинг барчаси бир тажрибасиз ёш юристнинг миясидаги ожиз фикрларидир.
Тағин кўнгилга яқин олиб хафа бўлиб юрманглар. Манба.
@manifestcanal