СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Етимлар ҳам солиқ тўлайдими?
– Етим қолганим сабабли менга давлат ҳисобидан квартира берилди. Лекин ушбу квартира учун солиқ қарзи чиқяпти. Айтингчи, квартирам учун солиқ тўлашим керакми?
– Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулки мол-мулк солиғидан озод қилинган. Мазкур имтиёз бундай болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар 23 ёшга тўлгунига қадар амал қилади ва мулкдорнинг танловига кўра, фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.
Имтиёздан фойдаланиш учун сиз ушбу турар-жой жойлашган жойдаги солиқ органларига имтиёзга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этишингиз лозим.
Батафсил “Маҳалла” газетасида!