МЕНДА САВОЛ БОР...
Субсидия учун етакчи кафил бўла оладими?
— Ёш оиламан, субсидия асосида уй олмоқчи эдим. Бунинг учун белгиланган миқдор 2 миллион 835 минг сўм экан. Менинг маошим 2 миллион сўм атрофида. Даромадим кўрсатилган миқдордан камлиги боис менга субсидия рад этилиши мумкин. Айтингчи, бу вазиятда субсидия олишда ёшлар етакчиси менга кафил бўла оладими?
— Йўқ, ёшларнинг уй-жой харид қилишида олинадиган субсидия учун ёшлар етакчисининг кафиллик тури мавжуд эмас. Ариза берувчи ўзининг даромад миқдори Низомда белгиланган миқдордан кам бўлганда, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг даромадларини қўшиши мумкин. Яъни бу орқали фақат яқин қариндошларнинг даромадларини қўшиш мумкинлиги тушунилади.
Субсидия учун ариза берувчининг, агар биргаликда ариза берилаётган бўлса, у ва турмуш ўртоғининг ёки яқин қариндошларининг даромад миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 миллион 835 минг сўмдан) 8 бараваригача (8 миллион 400 минг сўмгача);
Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 миллион 835 минг сўмдан) 9,2 бараваригача (9 миллион 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.
https://t.me/mahalla_raislari