Эскиларимизда "Мусофир бўлмагунингча, мусулмон бўлмайсан" – деганга ўхшаш халқ гапи бор.
Ҳозир бу гапни эшитиб ўз маъносида ишлатиш қанчалик кулгули туюлади менга. Чунки, бу мақол, аслида, жудаям ўзгариб бораётган дунёда ўзини тўғридан тўғри маъносини оқламаётгандек туюлади.
Эски замонлардаги бу гапнинг маъносини тушуниш мумкин. Яъни, Мусофирлик инсонни синовдан ўтказади, унинг чинакам юзини очиб беради, деган фикр бўлган.
Лекин, бугунги кунда миграция шунчалик кенг кўламга етиб келдики, бу мақол кўпроқ юморга ёки самоиронияга ўхшайди. Ахир, мусофирликнинг ўзи ҳам ҳозир турлича-да. Бири учун мусофирлик – бу яхши ҳаёт излаб, чет элда тинимсиз меҳнат қилиш, яна бири учун эса – бу сайёҳлик, дам олиш ва янги тажрибалар орттириш, яна бошқа бир инсонлар учун бор нафсини четга чиқиб қондириб келиш ва ҳ. о.
Баъзи бир мусофирлар борки, улар "мусулмон"ликдан росмана узоқлашади, яъни борини ҳам йўқотади. Яъни, мусофирликнинг оғир шароитлари, маданиятларнинг тўқнашуви, янги муҳитга мослашиш қийинчиликлари сабабли ўз динидан, анъаналаридан, ҳаттоки ўзлигидан воз кечишади. Бу эса мақолдаги "мусулмон" сўзининг маъносини бутунлай ўзгартириб юборади. У энди "яхши инсон", "сабрли инсон", "ростгўй инсон" деган маънони ҳам англатмаслиги мумкин.
Яна бир тоифадаги мусофирлар борки, улар мусофирлик шароитида янада кучайиб, руҳан-маънан бойиб қайтишади. Улар янги билимлар, кўникмалар, тажрибаларни ўзларига сингдириб, Ватанга фойдали инсонлар бўлиб қайтишади. Яъни, аввал номига "мусулмон" бўлган бўлса энди чинакам инсонийликка юзланиб қайтади.
Демак, "мусофир бўлмагунингча, мусулмон бўлмас эмуш" деган мақол, бугунги кун учун анчагина эскирган ва бир маънода нотўғри талқинга мойил.
Бугунги миграция инсонни турли йўллар билан ўзгартириши мумкин. Бу ўзгариш яхшиликка ҳам, ёмонликка ҳам олиб келиши мумкин. Ҳаммаси инсоннинг ўзлигига, мақсадига, тафаккурига боғлиқ. Шунинг учун ҳам, бу мақол эски замонлардагидек эмас, балки ҳозирги кун учун юморли, ҳаттоки салбий маънода ҳам талқин қилиниши мумкин. Яъни, мусофирликнинг ўзи инсонни "мусулмон" қилиб қўймайди, бу инсоннинг ўз ихтиёри ва ҳаракатларига боғлиқ.
P. S. охирги пайтлар шу гапни эшитсам кулгим қистайвергани учун ёзгим келди. Шахсан ўзим инсонларни динига ёки диндорлигига қараб яхши/ёмон сифат бермайман, шахс мураккаб тушунча. Уни мусулмон бўлганини ўзи инсонийликнинг ижобий сифатларини ўзида намоён бўлиб қолиш кафолатини бермаслигини ҳаммамиз ҳам яхши англайвермаймиз. Афсуски, аксарият халқимиз охирги пайтлар мусулмон бўлишнинг шаклан кўринишларига маҳлиё бўлиб инсонийликнинг моҳиятини унитиб юбораяпти))
#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan