Madina Miytan


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ko‘proq psixologiya, kamroq boshqa narsalar haqida.
migrantlar uchun: @immigrations_psychology
👉 @madina_miytan
🗣 : @izohlaruchunbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бугун сизлар билан – ўзимизнинг ички дунёмиз, "соя" деб аталадиган қисмимиз ҳақида қисқача

Кўпинча ўзимизнинг айбсиз, хатоларсиз, мукаммал образимизни яратишга ҳаракат қиламиз. Аммо, ҳар биримизда қоронғу томонлар, яширин қўрқувлар, шубҳалар ва ечилмаган муаммолар мавжуд. Биз улардан қочишга, унутишга ёки ўзимизни унитгандай тутишга уринамиз. Но, айнан ана шу "соялар" имиз бизнинг аслида ким эканимизнинг яширади.

Тасаввур қилинг, бир хонада ўтирибсиз. Хонанинг бир чети ёруғ, бир чети қоронғу. Сиз доим ёруғликка интилиб, қоронғуликдан қочасиз. Аммо қоронғуликда нима борлигини билмайсиз, балки у ерда хазина бордир? Балки сиз қидираётган нарса айнан ўша қоронғуликдадир?

Худди шу тарзда бизнинг қўрқувларимиз, шубҳаларимиз ва ечилмаган муаммоларимиз қоронғу хонанинг ёпиқ эшиклари ортида бўлиши мумкин. Улардан қочганимиз сари, уларнинг биз устимиздаги ҳукмронлиги ортиб бораверади.

Мисол учун, одамларга ёки кўпчилик ичида гапиришдан қўрқадиган (масалан, мен) инсон бор дейлик. У доим бу қўрқувини яширишга, ундан қочишга ҳаракат қилаверади. Аммо, бу қўрқув унинг ҳаётини чегаралайди, янги имкониятлардан маҳрум қилади. Агар у бу қўрқувни тан олса, унинг сабабларини тушунса ва у билан ишласа, у ўзининг тўлиқ салоҳиятини очиб бериши мумкин.

Дейлик, яна бир мисол: ўзининг ғазабини яширадиган инсон бор. У ғазабини намойиш қилишдан қўрқади ва уни ичига доимий ютади. Бу эса унинг соғлиғига, бошқалар билан бўладиган муносабатларига салбий таъсир кўрсатади. Ғазабини тан олиш ва уни соғлом йўл билан ифодалашни ўрганиш орқали у бу муаммони ҳал қилиши мумкин.

Худди шу тарзда кимгадир бўлган симпатиясини, меҳр-муҳаббатини ва севгисини билдира олмайдиган одамлар (айниқса бизга ўхшаш жамиятлардаги "УЯТ" синдроми ёки ахлоқни қандайдир жамият белгилаб берган роллари сабаб) бор. Кимгадир бўлган ҳиссиётларини тан олишдан қўрқади турли онгли ва онгсиз сабабларга кўра. Аслида аввало ўзи учун тан олиб, нима учун шундай бўлганлигини сабабини билса эди, ўзини назорат қилиш ҳам шунчалик эркин бўлар эди.

Ўзимизнинг "соя" томонларимизни қабул қилиш бу - заифлик эмас, балки кучлилик белгиси. Бу бизнинг ўзимизни тўлиқ англаш ва қабул қилишимизга, ичкаримиз билан гармонияга эришишимизга ёрдам беради. Ўзини тўлиқ қабул қилган инсонгина ҳаётда бахтли, тўлақонли сифатли ҳаёт кечира олади ва муваффақиятли бўла олади.

Фикрларингиз билан ўртоқлашинг Бу мавзуда нималарни ўйлайсиз ёки шунга оид қандай мисоллар бўлган ҳаётингизда ?

#mental_health
@madina_miytan


Ҳар бир фикр бу- муайян вақтдаги бизнинг билим ва тажриба даражамизнинг акси. У доимий ривожланиб бораётган тушуниш жараёнининг бир босқичи холос. Фикрларнинг ўзгариши эса нормал ҳолат бўлиб, ундан қўрқиш керак эмас. Аксинча, буни янги имкониятларни очиш, тушунишни кенгайтириш имконияти деб қабул қилиш лозим.
@madina_miytan


Фикрларимнинг рақси: Ўзгарувчанлик ва ҳақиқат изидан

Биласизми, ФИКР деганлари жуда ҳам ўйноқи нарса. Бугун "аниқ шу!" деб ўйлаганингиз, эртага "нима деяпман ўзи?" деб ўзингизнинг фикрингизни савол остига қўйишингиз мумкин.

Мен ўзимда шундай пайтлар кўп бўлади. Авваллари мен бу ҳолатимга салбийлик юклардим, "ма бало тутруқсизманми фикрим ўзгараверади ёки позицияси йўқ тупойманми ?!"- деб ўзимни камситар эдим (5-6 йил авваллари эам ҳатто). Но, бу аввал эди🫠

Баъзан, бир фикрга шунчалик берилиб кетаманки, кўз олдимда ҳамма нарса аниқ" худди шундай бўлиши керак" бўлиб туюлади. Аммо, бир неча соат ўтгач, ўша фикрга қайтадан назар ташласам, "э, буни бунақасига ҳам тушуниш мумкин экан-да!" деб ўзимдан фахрланиб ҳайрон қоламан🫠
Бу ўз ўзимни фикримга инкор этиш маъносидаги қараш эмас, балки унинг янада тўлиқроқ, чуқурроқ тасвирига эришиш учун янги бурчакдан қарашга уриниш, деб ўйлайман.

Фикрларнинг ўзгарувчанлиги бу- бизнинг ақлимизнинг тирик ва ривожланиб бораётганини кўрсатувчи белги аслида. Унинг ўзига хос бир динамикаси бор. Бугунги билимларимиз эртага янги тажрибалар билан бойитилиб, тушунишларимизни чуқурлаштириб, фикрларимизни ўзгартиради. Бу нормал ҳолат, деб ўйлайман. Буни нимадир ёмон ёки хато деб қабул қилишнинг ҳожати йўқ.


Масалан, бир пайтлар мен стресс ҳақида фақат салбий нарса сифатида ўйлардим. Стресс бу- ёмон, ундан қочиш керак, деган фикрда эдим. Аммо ҳаётнинг ўзи менга бошқача дарс берди. Баъзан, стресс бизни янада кучлироқ қилади, ўз устимизда ишлашимизга, янги ечимлар топишимизга мажбур қилади. Муҳими, стрессни бошқара олишда.
Ҳаётда ўзимизга стресслардан ҳоли алоҳида дунё ярата олмаймизку, ҳеч бир инсон кафолатланмаган стрессиз яшашдан.

Ёки бошқа мисол.
Аввал муваффақият деганда тан олишим керак бу катта пул ва юқори лавозимни (юқори лавозимдаги Далбанбайларни кўрмаган бўлсам керак у пайтлар) ёки фақат натижаларни тасаввур қилардим. Ҳозир эса, муваффақият бу- ўз мақсадимга эришиш, ўз салоҳиятимни тўлиқ рўёбга чиқариш ва шу Мақсадлар йўлидаги Процесслар ҳам деган фикрдаман. Бу ўзгариш менга муваффақиятнинг нафақат 1 та кўриниши борлигини, балки мен билмаган кўплаб йўллари борлигини англатиб берди🫠

Хуллас, ҳақиқат бу- бир марталик топилма, уни топиб олдик ва энди унга абадий ёпишиб оламиз, деган гап эмас. У бу- доимий изланиш, ўсиш ва ўзгариш жараёни.
Фикрларимизнинг ўзгариши эса ана шундай жараёнларнинг табиий бир қисми холос. Ва, бунда ҳеч қандай ёмонлик йўқ. Аксинча, бу бизнинг ақлимизнинг ривожланиши, тафаккуримизнинг бойишидан далолат беради. Бир жойда қотиб қолишдан қўрқинг.

Бу постим шахсий принципсизлигим ва қадриётларимга бўлган нимжон ёндошувим ҳақида эмас. Салбийлик юкламанг. Бу борада анча қатъиятлилигим билан кўпчиликни доғда қолдиришим ҳам мумкин. Аксинча, пост фикрлашингиз теранлашиб боргани сари шахсиятингиз ҳам ва қадриятларингиз ҳам мустаҳкамлашиб, такомилланиб ва ўзгариб бориши мумкинлиги ҳақида экан, деб тушунсангиз ҳам бўлаверади.

#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan


Tinchlik-hotirjamlikni o'zingdan topmagan bo'lsang, boshqa har qaerdan izlashing baribir befoyda.

#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan

186 0 1 11 12

Inson o'zining yashirin joylarini, burchaklarini, quduqlarini, to'sib qo'yilgan qorong'u eshiklarini to'liq anglamasdan, boshqa olamlarni, boshqa sivilizatsiyalarni o'rganishga yuborildi.
Stanislav Lem, "Solaris"

#iqtibos
@madina_miytan


Мен ушбу пост эълонини берганимдан кейин ҳар хил саволларни изоҳлар учун ботга ёздингиз. Раҳмат. Кейин сиз сўраган саволлар асосида яна 2 та пост қўйдим, яъни одамларда ушбу методга ва ишлаш жараёнига нисбатан батафсилроқ тушунча бериш мақсадида.

Аслида турли илмий далилланган методлар тўғрисида ўзимиз ҳаммага тушунарли қилиб информация бермаганимиз учун ҳам кўплаб одамларимиз псевдопсихологиядан информация олишади. Баъзиларингиз ҳозирда қандайдир ишончли илмий далилларга асосланиб ишлайдиган мутахасис бн ишлаётганингизни ёзасиз, қайси метод билан ишлашини ёки қандайдир терапиялар номини ёзганингизда эса нима дейишни тўғриси билмай ҳам қоламан.Сиз ишлаб ярим йўлга келганингизда қайтармайман. Ундан кўра ўзингиз психологик маърифатингизни оширинг. Кўпроқ изланинг, осон ва жозибали кўринган ҳар қандай таклифдан эса янада огоҳроқ бўлинг.

Ушбу каналда "Сохта Психологик Йўналишлар Рубрикаси" саҳифаси остида кўплаб сохта йўналишлар (родология, нумеролгия, астрология, торалогия ва ҳ.о.) ҳақида маълумотлар берилиб келаяпти. Илтимос, психолог билан ишлашни режа қилаётган пайтингизда албатта булар билан танишиб чиқинг. Афсуски, кўплаб пул топиб ақл топмаганлар асосли далиллар қидиришни ҳозирги технология ривожланган даврда ҳам билмайди.

#critical_thinking
@madina_miytan


Psychology_and_Mindfulness🧘‍♀️ dan repost
Мен психолог сифатида қайси тор ихтисосликка таяниб ва қандай режа асосида ишлайман?!

Руҳий саломатлик муаммолари билан курашаётганлар учун мен, психолог сифатида, А.Эллиснинг Рационал- Эмоционал- Поведенческая Терапияси (РЭПТ- Рационал Эмоционал Хулқ-атвор Терапеяси) методидан фойдаланаман.

РЭПТ бу- сизнинг ҳаётингизнинг сифатини яхшилашга, салбий фикрлаш ва ҳиссиётларни бошқаришга йўналтирилган самарали метод.

Менинг иш услубим сизнинг шахсий эҳтиёжларингизга қаратилган ва индивидуал ёндашувга асосланган.

Сиз билан ишлаш жараёнимиз қуйидаги босқичлардан иборат:

I. Танишув ва Диагностика:

✓ Биринчи учрашувда биз сизнинг муаммоларингиз, ҳиссиётларингиз ва мақсадларингиз ҳақида батафсил суҳбатлашамиз. Бу босқичда мен сизнинг ҳолатингизни баҳолайман ва РЭПТнинг қайси усуллари сиз учун энг мос келишини аниқлайман.

II. Салбий Фикрлашни Аниқлаш ва Қайта Тузиш:

✓ РЭПТнинг АВС моделидан фойдаланган ҳолда, биз сизнинг салбий фикрларингизнинг манбаларини аниқлаймиз. Биз биргаликда сизнинг иррационал эътиқодларингизни аниқлаб, уларни рационал ва реаллиликка асосланган фикрларга алмаштириш устида ишлаймиз.
Бу жараёнда сиз ўзингизнинг "ички диалогларингизни" эшитишни ва уларни бошқаришни ўрганасиз.

III. Поведенческие стратегиялар:

✓ Биргаликда сизнинг ҳаётингиздаги салбий ҳиссиётларни келтириб чиқараётган вазиятларни аниқлаб, уларга мослаштирилган поведенческие стратегиялар ишлаб чиқамиз. Бу эса сизнинг мураккаб вазиятларда ўзингизни бошқариш малакангизни ривожлантиришга ва соғлом муносабатларни яратишингизга ёрдам беради.

IV. Мақсадларга Эришиш:

✓ Биргаликда, биз сизнинг шахсий мақсадларингизни белгилаб, уларга эришиш учун аниқ режа тузамиз. РЭПТнинг асосий принципларига таяниб, сизнинг ривожланиш ва муваффақиятга эришишингиз учун барча зарур воситаларни таъминлаймиз.

V. Давомлилик ва мониторинг:

✓ Терапия жараёни давомида, биз мунтазам равишда сизнинг ютуқларингизни баҳолаб борамиз ва зарур бўлганда стратегияларни қайта тузатамиз.

✓ Мақсадингизга эришганингиздан сўнг ҳам, сизнинг руҳий саломатлигингизни сақлаб қолиш учун зарур бўлган воситаларни таъминлашда ёрдам бериб бораман.


Менинг мутахасис сифатидаги асосий мақсадим сизнинг руҳий саломатлигингизни яхшилаш ва сизнинг ҳаётингизнинг сифатини оширишга ёрдам беришдан иборат. Мен сиз билан биргаликда сизнинг ички ресурсларингиздан тўлақонли фойдалана олишингизга ва мустақил, бахтли ва муваффақиятли ҳаёт кечиришингизга ёрдам бераман.

✓ Ишонч ва конфиденциаллик кафолатланади.

мурожаат учун: @izohlaruchunbot

@psychology_and_mindfulness


​​Хотиржамлик: ички тинчлик сари саёҳат

Ҳаётнинг беқарорлиги, тезкорлиги ва мураккаблиги замонида хотиржамлик энг қимматли бойликлардан бири. У бизга кундалик ташвишлар оқимига чўкиб кетмасликка, стрессга чидамли бўлишга ва ҳаётнинг қийинчиликларига ижобий (қийинчиликларга реал қараш назарда тутилган бу ерда, яъни бор бўлган муаммони драматизация ёки фожеяга айоантирмасдан ҳаётий жараённи бир қисми сифатида енгиб ўтиш назарда тутилган) қараш имкониятини беради.

Аслида хотиржамлик ўзи нима?
Бу фақатгина эмоциями ёки бундан ҳам чуқурроқ нарсами?

Мен бу саволга психолог нуқтаи назаридан жавоб беришга ҳаракат қиламан. Хотиржамлик фақатгина ички ҳолат эмас, балки у мураккаб психологик жараёнларнинг биргаликдаги натижасидир. Яъни, ҳотиржамликни ичида бир қанча ҳиссиёт ва эмоциялар бор, худди кўплаб ингридиентлари бор ширинликка ўхшайди.

Ҳотиржамликни ҳиссиёт деб қабул қилганимиз учун унга эришиш учун фақатгина EI (емоционал интеллект) миз яхши бўлса бўлди деб ўйлашимиз хато бўлар эди. Ёки, бу ташвиши, ғурбати, муаммоси йўқ одам ҳотиржам бўлади деган эртакча қарашга ҳам мутлақо мос бўлмаган ҳолат. Ҳотиржамлик учун яна IQ, SI ва албатта биологик ҳолатларимиз ҳам ҳамоҳанг бирга шаклланган бўлиши лозим.

Уйғоқ онгимизнинг тезкорлиги, стрессга жавоб бериш механизмларимизнинг самарадорлиги, ўзимизни бошқариш қобилиятимиз ва ижобий фикрлаш кўникмаларимиз хотиржамликка эришишда энг муҳим роль ўйнайди.

Илмий адабиётларда хотиржамликнинг тагида аввало, симпатик ва парасимпатик нерв тизимларининг мувозанати ётади, деган фикр мавжуд. Стрессли вазиятларда симпатик нерв тизими фаоллашади, юрак уриши тезлашади, қон босими кўтарилади. Хотиржам одамларда эса бу жараёнлар парасимпатик нерв тизими томонидан назорат қилинади, бу эса тананинг тезроқ тикланишига ва стрессга тезроқ мослашишига имкон беради.

Шу билан бирга, хотиржамликнинг шаклланишида ижтимоий-маданий омиллар ҳам муҳим роль ўйнайди. Болаликдан оилавий муҳит, ота-оналарнинг тарбия услуби, ижобий муносабатлар ва ўз-ўзига бўлган ишончнинг шаклланиши хотиржамликнинг асосини ташкил этади. Ижобий фикрлаш ва муаммоларни ечишда конструктив ёндашув хотиржамликни мустаҳкамлайди. Медитация, йога, спорт каби самарали стрессни бошқариш усулларидан фойдаланиш ҳам муҳимдир.

Мен ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб шуни таъкидлашим мумкинки, хотиржамлик бу доимий ҳаракат жараёни. Дейлик, бу сизнинг хаёлий иллюзангиздаги соцсетларда бир чашка қаҳвасини олдига қўйволиб ҳотиржам китоб ўқиётган чиройли қиз тасвири бўлмаслиги ҳам мумкин, ўта гўзал табиат қўйнида дам олаётган ҳотиржам одам тасвири ҳам алдамчи бўлиши мумкин ва умуман ҳар қандай ҳотиржамлик билан ассосация қилинадиган "дам олиш" тасвирларини ҳаммаси ҳам моҳиятан ҳотиржамликка эришиш ашнақа бўлади дегани эмас. Бу турли хил ижодкор одамларнинг ҳотиржамликни қандай тасаввур қилишлари ҳақидаги образли ифодлари. Эҳтимол, китоб ўқиётган одам реал ҳаётидаги ташвишларидан чалғиш учун китоб ўқир, табиат қўйнида дам олувчининг нафас йўллари билан боғлиқ муаммосини енгиллатиш мақсадида чиққандир ва ҳ. о. Хуллас, ҳотиржамлик дегани "иши йўқ эшак, дарди йўқ кесак" эмас, аксинча ҳаракатдаги одам.

Унга эришиш учун ўз устингизда доимий ишлашингиз, ўзингизнинг эҳтиёжларингизни тушунишингиз ва уларга мувофиқ яшашингиз керак.

Хўп, бу учун нима қилишимиз керак?

Ижобий фикрлашни ривожлантириш, ташвишлардан халос бўлиш учун самарали усулларни ўрганиш ва ўзингизга вақт ажратиш хотиржамликка эришишдаги энг муҳим қадамлардир.

Хотиржамлик бу – бугунги кундаги бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим ресурслардан бири. У бизга ҳаётнинг барча қийинчиликларини енгиб ўтишга, оила ва дўстлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга ва ўз саломатлигимизни асрашга имкониятлар беради. Шунинг учун ўз хотиржамлигингизни асрашга ҳаракат қилинг ва уни кундан-кунга мустаҳкамланг. Бу эса сизнинг бахтли ва унумли ҳаёт кечиришингизга катта ёрдам беради. Буннинг учун албатта сиз учун асл ҳотиржамлик нима эканлигини аниқлаб олинг.

#ҳотиржамлик
#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan


​​Сокин оқшом: тикланиш ва рефлексия вақти🌜✨🌛

Куннинг шовқин-суронлари, ташвишлари ва чопа-чопларидан сўнг, кечки сокинлик бу - бизнинг руҳий саломатлигимиз учун ҳақиқий неъмат.

Бу вақтда биз ўзимизнинг ички оламимизга шошилиб кириб, кун давомида тўпланган таъсуротларни тартибга солиб, эртанги кун учун куч-қувват тўплаймиз.

Психолог сифатида мен сокин оқшомнинг аҳамиятига, унинг психологик асосларига ва тикланиш жараёнидаги ролига сокин оқшом вақтида бирозгина тўхталиб ўтмоқчиман.

Биринчидан, сокин оқшом бу - бизнинг миямизнинг “қайта тикланиш” имкониятидир. Кун давомида миямиз доимий равишда маълумотлар оқими билан тўйинади, қарорлар қабул қилади, муаммоларни ҳал қилади. Кечки сокинликда эса мия фаолиятимиз секинлашади, бу эса унинг “қайта тикланиши”га ёрдам беради. Уйқуга тайёргарлик жараёнида миядаги нейронлар ўртасидаги боғланишлар мустаҳкамланади, кун давомида олинган маълумотларимиз эса тизимлаштирилади ва хотирага жойланади. Аслида бу жараён самарали дам олиш ва эртанги кунга тайёргарлик кўриш учун жуда муҳим.

Иккинчидан, сокин оқшом рефлексия ва ўз-ўзини таҳлил қилиш учун ҳам ажойиб вақт. Кунининг тафсилотларини эслаб, биз ўз хатти-ҳаракатларимизни, қарорларимизни баҳолаб, келажак учун хулосалар чиқарамиз. Бу жараён ўз-ўзини англаш, шахсий ўсиш ва руҳий барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Шунингдек, сокин оқшомда яхши китоб ўқиш, севимли мусиқа тинглаш, табиатда сайр қилиш каби машғулотларга вақт ажратиш мумкин, буларнинг барчаси стрессни камайтириш ва руҳий ҳотиржамликни таъминлашга ёрдам беради.

Учинчидан, сокин оқшом яқинларингиз билан мулоқот қилиш, муносабатларни мустаҳкамлаш учун ҳам ажойиб имконият. Оилавий кечки овқат, суҳбатлар, ўйинлар - буларнинг барчаси ижобий эмоцияларни таъминлашга ва ўзаро тушунишни ривожлантиришга ёрдам беради. Ижобий мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳий саломатликни мустаҳкамлайди ва стрессга чидамлиликни оширади.

Мен шахсан ўзим учун сокин оқшомларнинг муҳимлигини жуда чуқур ҳис қиламан. Бу вақтда мен куннинг ташвишларидан узоқлашиб, ўзим билан ёлғиз қоламан, мутолаа қиламан, ёзаман ёки яқинларим билан мулоқот қиламан. Бу менга ички тинчликка эришишга, энергияни тўплашга ва эртанги кунга тайёргарлик кўришга ёрдам беради.

Хуллас, сокин оқшом бу - фақатгина дам олиш вақти эмас, балки психологик саломатлик учун жуда муҳим жараён ҳам. Унинг тикланиш, рефлексия ва муносабатларни мустаҳкамлашдаги ролини унутмаслигимиз керак.

Сокин оқшомларингизни қадрланг ва улардан фойдаланинг!😴

p.s.- ана юлдуз учди, тилак тиланг💫
#сокин_тун✨
#рефлексия✨
@madina_miytan


Бугун инсоният учун жуда муҳим ва қизиқарли тиббий кашфиёт ҳақида ўқиб қолдим ва албатта бу ҳақда сизларга ҳам маълумот беришни истадим.

Йел тиббиёт мактаби олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, аутизм билан касалланган катталарнинг миясида нейротипик инсонларга нисбатан синапс (нерв ҳужайралари ва бошқа ҳужайралар ўртасидаги муҳим боғланишлар шундай номланади) сони камлиги аниқланди. Бу аутизмнинг пайдо бўлишидаги муҳим фарқланиш бўлиб, тирик одамларда биринчи марта аниқланган.

Тадқиқотда мураккаб замонавий тасвирлаш технологиясидан фойдаланилган.

Батафсил ўқиш учун бу ерда ҳавола: [bit.ly/3NK9gGQ](bit.ly/3NK9gGQ)

#Аутизм
#Мия
#Тадқиқот
@madina_miytan


Трансгуманизм ҳақида ўйласам...

Китоб жавонимни титкилай туриб Юваль Ной Ҳарарининг Homo Deus китобини варақлаб қолдим. Аввал ўқиган бўлсам ҳам ўтириб трансгуманизм ҳақидаги маълумотларни яна қайта ўқиётганимда, ғалати бир ҳиссиёт босим ўтказди. Хуллас, бу ҳиссиётларимни сизлар билан бўлишгим келди.

Бир томондан, бугунги технологияларнинг ажойиб имкониятлари мени доим ҳайратга солади. Тасаввур қилинг, одамлар қаришни унутиб, доимо ёш ва соғлом бўлиши мумкин. Ёки миямизни компьютерга улаб, билимларимизни чақмоқ тезлигида ривожлантириш мумкин.

Бунақа бўлиши ҳамма учун ҳам ажойиб бўлардику деб, энтикиб, орзиқиб ўйладим. Ҳатто, ўзимни ўзимни бир лаҳза киборг сифатида тасаввур ҳам қивордим; янада кучлироқ, тезроқ ва ақллироқ... Бунинг натижасида инсоният учун янги давр, янги имкониятлар эшиги очилаётганини ҳам ҳис қилдим.

Лекин, табиийки, бир лаҳзада қўрқув ҳам пайдо бўлақолди. Дейлик, ҳаётда адолатсизлик хавфи борлигини инкор этиб бўлмайди.

Бу технологиялар фақат бойларнинг ёки қандайдир ёвуз қаҳрамонларни ўйинчоғига айланиб қолмаслигига ким кафолат беради?

Технологик тенгсизлик янги ижтимоий табақаланишга олиб келмаслиги учун жиддий чоралар кўрилиши керак бўлади?!

Менинг болаларим, невараларим, улар бу технологиялардан фойдалана олишадими ёки орқада қолишадими, деган келажакка қаратилган хавотирли саволлардан ташвишландим, ўзимча.

Шунингдек, миндей ўйлаб қарасам ҳаётни маъноси йўқолиши ҳақидаги хавф ҳам пайдо бўлар экан.Чунки, инсонни мазмун моҳияти ҳам ўзгариб кетадику...🤔

Агар касалликлар ва ўлим енгилса, яшашдан қандайдир мақсадларимиз нима бўлади?
Бу саволларга жавоб топиш инсон учун жуда муҳим. Балки, янги мақсадлар, янги маънолар пайдо бўлармикин?

Балки, биз ўзимизни англаш ва руҳий ривожланишга кўпроқ эътибор беришимиз ҳозиргиданда кўпроқ керак бўлармикан?

Назорат масаласи ҳам муҳим.
Ким бу кучли технологияларни бошқаради?

Бунинг учун халқаро ҳамкорлик ва шаффоф механизмлари зарур бўлади. Ёмонлар қўлида қўлланилиши хавфини ҳам инкор этиб бўлмайди, лекин шу билан бирга, бу технологияларни инсониятга хизмат қилиши учун йўналтиришга ҳам имкониятимиз бор Ана шу жойи илҳом берадида менга. Инсониятга янги имкониятлар берадиган ҳар қандай нарсага очиқ бўлиш эҳтимолим катта, хавф хатарларига қарамай. Айнан ана шу имкониятлар эшиги учун ҳам инсоният яшаётгандур🤷‍♀️

Хуллас, трансгуманизм ҳақида ўйласам, икки хил ҳиссиёт - Ҳайрат ва Қўрқув – ичимда курашаётганини ҳис қилдим. Но, шу билан бирга, келажакка бўлган умидларим доим катта.

Бу жуда мураккаб ва ноаниқ келажак, лекин биз унинг шаклланишида фаол иштирок этишимиз ва унинг ижобий томонларини максимал даражада рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилишимиз мумкин. Бу катта масъулият, аммо шу билан бирга, бу улкан имконият ҳамдир, деган хулоса билан ички курашимни, босимли ҳиссётимни тўхтатмоқчи бўлдим. Сизчи, сиз қандай фикрдасиз трансгуманизм ҳақида?

#egzistensiyallyuboykunmuborak
@madina_miytan


Ҳурматли каналим обуначилари!

Янги йил байрамини шов-шувлари ҳам мана ортда қолди. Мен ҳам, кўпчилик каби, байрам ташвишлари ва оилавий учрашувларга берилиб, каналга ёзиб қўйган постларимни ҳам улаша олмадим (жуда эски ва янги йилбоп постларим таҳрирсиз қолиб кетти). Умид қиламанки, менинг шахсий ҳаётим ва канал юритиш этикаси тагида ётган мажбуриятларим ўртасидаги бу мувозанатсизликни тушунасиз🙃

Янги йилда сизларга фойдали деб билганларимни ва ўзимга қизиқарли бўлган маълумотларни, психологияга оид постлар ва албатта баъзи ичимга сиғмайдиган шахсий фикрларимни ҳам тақдим этиб бораман.

Бу йилда каналим борасидаги планим: сизлар билан биргаликда ўзимизни яхшироқ тушуниш, руҳий соғлиғимизни мустаҳкамлаш ва ҳаётдаги муаммоларни самарали енгиб ўтиш йўлларини излашга бағишлаш ва албатта турли кайфиятдаги шахсий ҳангомалар ҳам бўлиб турса керак.

Эҳтимол фаол бўлаолмасман, лекин каналим ҳам бошқа оффлайн бўлган асосий режаларим ичида бор (тўғриси ич ичимга ёзиш ёқади) Шунинг учун шахсий тезлигим паст бўлсада, мени ўқишни истаганлар бемалол қолаверишингиз мумкин. А тезликни, фаолликни ёки кўп сонли доимий ёзиладиган постларни маъқул кўрувчиларга ҳеч нарсани ваъда қилолмайман, шундан йил бошидан ўзингизга ва кайфиятингизга мос бошқа каналларни ўқишни тавсия қиламан.

Сизларга яна бир бор Янги йил муборак бўлсин! Ушбу йилда сизга руҳий тинчлик, ички гармония ва барча орзуларингизнинг амалга ошишини тилайман!

Ҳурмат билан Мен☺️

@madina_miytan


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Yangi yilingiz bilan qutlayman🥂✨


Кечириш: Мураккаб Психологик Жараён

"Баъзида биз кечиришга муваффақ бўлганларни кўришни хоҳламаймиз."


Бу жумла кечиришнинг эмоционал жиҳатдан мураккаб ва кўп қиррали жараён эканлигини таъкидлайди. Кечириш фақатгина жабр кўрган шахснинг афв этишидан иборат эмас, балки у ўзига ва жабрловчига бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришга олиб келадиган чуқур психолгик ҳолатдир.

Баъзан кечиришга эришган бўлсак ҳам, жабрловчи билан мулоқот қилиш истагининг йўқолиши мумкин.

Бунинг бир неча психологик сабаблари мавжуд:

1.Травмадан кейинги ҳимоя механизмлари: Кечириш жараёнида одам чуқур эмоционал ўзгаришларни бошдан кечиради ва яраланган жонини тиклаш учун кўп вақт ва куч сарфлайди. Кечиришга эришгандан кейин ҳам, жабрловчи билан яна учрашиш ёки уни кўриш эски травманинг ҳиссиётларини қайта тиклаши мумкин. Бу эса, ўз руҳий соғлиғини сақлаш мақсадида ундан узоқлашишга олиб келади. Бу психологик ҳимоя механизмларидан бири, масалан, инкор этиш ёки сиқиб чиқариш бўлиши мумкин. Кўпчиликда "ҳалиям кечира олмадим" деган шубҳа пайдо бўлиши мумкин, ҳолбуки бу аслида эмоционал регуляциянинг муваффақиятли натижаси бўлиши ҳам мумкин.
Бўлиб ўтган воқеалар хотираси сақланиб қолади, лекин уларнинг оғриқли эмоционал таъсири камаяди.

2. Соғлом чегараларни ўрнатиш: Кечириш муносабатларнинг аввалгидек давом этишини англатмайди. Кечириш бу - ўтмишни қўйиб юбориш, аммо бу дегани, муносабатларни тиклаш зарур дегани эмас. Жабр кўрган одам ўзи учун соғлом чегараларни белгилаб, жабрловчи билан мулоқотни чеклаш ёки ундан бутунлай воз кечиши мумкин. Бу руҳий саломатликни ва янада психологик травмалардан сақланиш учун муҳимдир.

3. Ақлий қарор ва эмоционал регуляция: Кечириш фақат эмоционал жараён эмас, балки ақлий қарор ҳам бўлиши мумкин. Ақл жабр кўриш фактини инкор этмайди, лекин ҳиссиётларга бошқачача муносабатда бўлишга ёрдам бераолади. Кечириш жараёнида эмоционал регуляциянинг роли жуда муҳим, яъни одам ўзининг ҳиссиётларини бошқаришни ва уларга аста-секинлик билан мослашишни ўрганади. Ўтмишнинг оғриқли таъсири камаяди, аммо хотирада сақланиб қолади. Шундай бўлса ҳам, жабрловчи билан яна учрашиш руҳий тинчликка хавф солиши мумкин.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, кечириш бу - мураккаб ва индивидуал жараён бўлиб, у фақат афв этишдангина иборат эмас. У эмоционал регуляция, соғлом чегараларни ўрнатиш ва ўтмиш билан яшашни ўрганишни ўз ичига олади.

Кечириш жабрловчи билан муносабатларни тиклашга мажбур қилмайди, лекин бу руҳий саломатлик ва келажакка ишонч учун жуда муҳимдир.

Агар кечириш жараёнида қийинчиликлар юзага келса, профессионал психологик ёрдам олиш мақсадга мувофиқ.

#mental_health
@madina_miytan

409 0 5 16 13

Эмоционал ва ижтимоий интеллект- муваффақият ва бахтга эришишнинг калити!

Аввалги постимдаги фикрларимни давом эттириб, бугун Ҳанс Рослингнинг (Ола Раслинг ва Анна Рослинг Рённлунд билан биргаликда) "Factfulness" китобига асосланиб ёзилган журналист Барно Султонованинг иккита мақоласини тақдим этаман.

Ушбу мақолаларда дунёдаги муаммолар ва имкониятларни ҳақиқатга яқинроқ тасаввур этиш ва эмоционал соғломликни сақлашга оид ажойиб маслаҳатлар берилган.
Уларга ҳавола 👇

1- мақола: https://xabar.uz/mualliflar/barno/dunyo-biz-oylagandek

2- мақола: https://xabar.uz/tahlil/dunyo-biz-oyla

#repost
@madina_miytan

874 1 15 3 11

"Икки хил қараш орасида"
(эссеча)

Менга, сизга гўзал, тинч, аммо дардли юртда яшаш насиб этган. "Дардли" сўзини танлашим бежиз эмас. Юртимизнинг тарихи, унинг кўп асрлик оғриқлари ва ўзгаришларини биладиганлар буни яхши тушунадилар.

Ижтимоий тармоқлар, бугунги кундаги ахборот оқими бу - икки қиррали қилич. Бир томонда, у бизга жамиятдаги муваффақиятлар ва ривожланиш ҳақидаги ижобий хабарларни етказиб беради; бошқа томонда эса, кўпчиликнинг азоб- уқубатлари, адолатсизлик ва зулм ҳақидаги хабарларни тарқатади. Бу икки томонлама ахборот оқими, бир пайтнинг ўзида ғурур ва умидсизликни, қувонч ва аламни ҳис этишимизга сабаб бўлади.

Бир томонда, юртимизнинг тараққиёти, ёшларнинг ютуқлари, кўплаб одамларнинг моддий ва маънавий фаровонлигидан фахрланаман. Дўстларимнинг муваффақиятлари, оилавий бахтлари, саёҳатлари ва янги уйлари ҳақидаги постлар менга илҳом беради. Бу ижобий тажрибалар менга ўз ҳаётимни яхшилашга, мақсадларимга эришишга ундайди. Масалан, яқинда дўстимнинг уйидаги замонавий таъмирлаш ишларини кўриб, ўз уйимни таъмирлаш режасини туздим. Бу, мен учун ижобий қувват бўлди. Бунақа ижобийликлар "тома тома кўл бўлур" деган ҳикматни эслатади: ҳар бир инсоннинг бахти ва муваффақияти, юрт равнақига ҳисса қўшади.

Ижобий таъсирларнинг кўплиги одамларни ҳаракатга ундайди ва албатта ўз ҳаётини яхшилаш орқали юртимизда бахтли инсонлар сонини ҳам кўпайтириб бораверади.

Лекин, бошқа томонда, камбағаллик, зўравонлик, адолатсизлик ва коррупция ҳақидаги хабарлар одамни чуқур ташвишга солади. Бундай хабарларнинг эмоционал ҳолатимизга таъсири жуда кучли. Қийин шароитда яшаётган оилалар, зўравонликдан жабр кўрган аёллар ва болалар ҳақидаги видеоларни кўриб ичинг эзилиб кетади. Бу хабарлар одамда ташвишли ҳиссиётларни уйғотади, умидсизликка бошлайди ва "ўрганилган бечоралик" ҳиссини сездирмай сингдира бошлайди. Баъзан, кўпроқ шунақа хабарлар гирдобида қолсам гўё юртим адолатсизлик ботқоғига ботиб бораётгандек туюлади. Ваҳоланки, тўлиқ картина бунака эмас.

Шунинг учун, ўзимни IP манзилимни ҳимоя қилмай қўйган вақтларим ўзимни икки олам орасида қолиб кетгандек ҳис қиламан:
Бир томонда, муваффақият ва фаровонлик, иккинчи томонда эса, адолатсизлик ва қийинчиликлар.

Бу икки қутб орасидаги кескин фарқ, ички мувозанатимни бузади ва эмоционал толиқишимга сабаб бўлади. Тезда ўқийдиган ва кузатадиган публик одамларимни саралашга тушаман ёкида вақтинча блоклайман.

Ҳар қандай инсоннинг эмоционал ҳолати унинг фикрлашига таъсир қилади. Фикрлаши эса уни хатти- ҳаракатларида барибир ўз аксини кўрсатади. Биргина инсон ўз яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларига эмоционал толиқиши орқасидан келадиган фикрлаши туфайли яхши кайфият улашади деяолмаган бўлардим. Аксинча, умидли ва ижобий кайфиятдаги инсонга салбий таъсир ўтказиши мумкин.

Шу сабабли, мен ўзим ва юртдошларим учун бир нечта тавсияларни беришни истайман:

Ахборотни танлаб ўқинг: Барча хабарларга берилиб кетманг. Ўзингизга фойдали ва ижобий хабарларга эътибор беринг.

Эмоционал чегараларингизни белгиланг: Салбий хабарлардан ортиқча таъсирланманг. Ижтимоий тармоқлардан вақти вақти билан узоқлашинг ва дам олинг.

Ҳамдардликни фаол ҳаракатга айлантиринг: Ҳамдардликни фақат ҳис қилманг, балки амалий ёрдам беришга ҳаракат қилинг.

Ижобий хабарларга эътибор беринг: Ижобий хабарлардан илҳомланинг ва куч топинг.

Профессионал ёрдам сўранг: Эмоционал ҳолатингиз ёмонлашса, мутахассисларга мурожаат қилинг.

Юртимизнинг гўзаллиги ва дардлилигини бир вақтнинг ўзида қабул қилиб, мувозанатни сақлашга ҳаракат қилиш керак. Бу мураккаб йўл, лекин биз бу йўлда ёлғиз эмасмиз (салкам 40 млн лик халқмиз) Биргаликда, биз юртимизнинг равнақи учун ҳисса қўша оламиз. Албатта, дастлабки қиладиган ишимиз ўзимизга ғамхўрликдир. Ўзимизнинг эмоционал мувозанатимиз кўплаб янгиликлар, яхшиликлар яратишга қодир.

P. S. Бу ерда ёзганларим доимий пушти ранг кўзойнак тақиб юриш ҳақида эмас. Аксинча, хабарларни ўзингизнинг индивидуал ҳолатингиздан келиб чиқиб саралаш ва реал ҳаётга баҳо беришда адашмаслик, ўта берилиб кетмаслик ҳақида.
#emotsional_intellekt
#sotsial_intellekt
@madina_miytan

351 0 4 12 18





​​Курсдошим, истеъдодли ёзувчи ва психолог Фарангис Авазматованинг янги повести – "На земле Заратуштры" нинг чиқиши муносабати билан аввало Фарангизни, бошқа барча дўстларимизни ва китобсеварларни самимий табриклайман!

Бугун сизларга унинг ижоди ва янги асар ҳақида батафсилроқ маълумот бермоқчиман.

"На земле Заратуштры" – Орол денгизи фожиасига бағишланган, таъсирли ва ўйлантирадиган повесть. Асарда воқеалар икки замон – Орол фожиасидан аввалги давр ва ҳозирги кунни қамраб олади. Ёзувчи болалик хотираларига, ўтмишга саёҳат қиладиган қаҳрамон орқали эколоик фожианинг оқибатларини, инсон тақдирига таъсирини кўрсатади.

Бир томондан, ҳаётнинг аччиқ ҳақиқатлари, иккинчи томондан эса, мифологик дунёнинг сирли ҳикоялари ўзаро уйғунлашиб, ўқувчини бефарқ қолдирмайди.

Фарангис ўзининг асарида Оролқум чўлидаги ўйлаб топилган шаҳарни тасвирлайди. Унда Савицкий музейидаги машҳур "Буқа", каракал ва чўл тулкилари, гўзал парилар ва Заратуштра номли бола" каби ранг-баранг образлар учрайди.

Ушбу асарда ҳақиқий ҳаёт воқеалари ва ёзувчининг ўзи яратган эртак дунёси уйғунлашган.

Фарангис Авазматова  – тажрибали прозаик ва шоир, ҳамда яхши психолог ҳам. Унинг ҳикоялари "Шарқ юлдузи", "Халқлар дўстлиги", "Адабий танишувлар" каби нуфузли журналларда чоп этилган. 2022 йилда "Зомин қалдирғочлари" Республика ёш ёзувчилар семинарида иштирок этиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг "Биринчи китобим" лойиҳасида қатнашиш имконига эга бўлган. 2023 йилда эса ушбу лойиҳа доирасида унинг "Тунги бозор" ҳикояси нашр этилган.

"На земле Заратуштры" электрон варианти (FB2, EPUB) 400 рубль.

Китобни сотиб олиш орқали биз Фарангиснинг ижодини қўллаб-қувватлаймиз ва ўзбек адабиётининг ривожига ҳисса қўшамиз. Китоб рус тилида ёзилган бўлсада, ўзбек замини ҳақида.

Китобни бу ердан сотиб олишингиз мумкин:https://chtivo.spb.ru/book-na-zemle-zaratushtry.html

#НаземлеЗаратуштры #ФарангисАвазматова #ўзбекадабиёти
#янгикитоб
#қўллабқувватлаймиз
@madina_miytan

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.