KO'ZGU_UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мени хеч қачон, ҳар қандай вазиятда ҳам алдамайдиган иккита дўстим: КЎЗГУ ва ВАҚТдир. Бири аслида
кимлигимни кўрсатиб турса, иккинчиси ҳеч нарса абадий эмаслигини эслатиб туради
@Firdavs188
КАНАЛ РАҲБАРИ @FIRDAVS188

ВДМИНКА~
@Kozgu_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Каналда бериб борилаётган маълумотлар сизга маъқул бўлмоқдами?
So‘rovnoma
  •   Ҳа! Мана шундай давом этинг!
  •   Йўқ! Йўналишни ўзгартиринг!
1 ta ovoz




💫🌹💫🌹💫🌹💫🌹💫🌹
🍀🌟🍀🌟🍀🌟🍀🌟🍀
✨💥✨💥✨💥✨💥✨💥








Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😂 ИТНИЯМ ТИНЧ ҚЎЙИШМАЙДИ БУ ОДАМЛАР


https://t.me/kozgu_uz






​​​Ўгай ўғлимга илтимос қилдим, ялиндим, барибир кўндира олмадим. Ахийри ўн беш йилга яқин ҳаётим ўтган хонадонни тарк этишга мажбур бўлдим.
Ота уйимга қайтиб келгач қизимни шу ерда яхши бир оиланинг фарзанди бўлган йигитга узатдим. Набиралар кўрдим. Бу ёқда укам қизларини узатди, ўғлини уйлантирди. Энди бағрим тўла болалар, уларнинг севимли бувиси бўлиб юрибман.
Ўшанда ўгай ўғлимдан қаттиқ хафа бўлган бўлсам-да, кейинроқ кечирдим ва улар билан борди-келди қилиб туришни ўйладим. Бироқ ундай бўлмади.
Қизимни узатганимда уларни тўйга айтдим, келишмади. Кейинроқ ўгай ўғлим қизини узатганда ва ўғлини уйлантирганда бизни чақирмади. Ундан кейин ҳам на биз бордик, на улар келишди.
Кейинроқ қизи иккита боласи билан ажрашиб отасиникига қайтиб келгани ҳақида эшитдим ва хафа бўлдим. Ишонинг, ўгай ўғлимга ва унинг болаларига ёмонлик тиламагандим».
Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

🌸🌼🌺


Қайнотам менга гапиряпти-ю, қайнонам билан иккаласининг кўзидан ёш оқяпти. Ўша пайтда уларга мен сизлар билан қоламан ёки уйга кетаман демадим. Ўйлаб кўриш учун вақт сўрадим.
Ўйлаб кўриб, ота уйимга қайтишга қарор қилдим. Шундан сўнг турли сабаблар билан ёлғиз қолган эркаклардан совчи кела бошлади. Аммо уларнинг аксарияти қизимни ота-онамга ташлаб ёлғиз боришимни хоҳлашар, мен эса буни хоҳламасдим.
Шу тарзда икки йилча вақт ўтди, қизим беш ёшга кирди. Бу орада яна бир неча кишидан сўраб келишди, шарт ўша-ўша эди. Мен қизимдан айрилишдан кўра дунёдан тоқ ўтишга ҳам рози эдим.
Бир куни кимдир эшикни тақиллатиб қолди. Бориб очсам нотаниш киши. Уйда одам бор-йўқлигини сўради. Отам уйда дегандим, чақириб қўйишни сўради. Отам чиққач иккаласи кўчада анча вақт гаплашишди.
Отам қайтиб киргач гап бошлади:
«Қизим, бояги одам совчи экан, яқин ўртоғига сени сўраб келибди. Ўртоғини яхши одам деб мақтади. Унинг хотини вафот этган экан. Қизингни олиб боришингга ҳам қарши эмасмиш. Қўшни қишлоқдан экан, мен суриштириб кўрайми?»
Отамга бош ирғадим. Бир неча кундан кейин отам номзодни суриштириб кўрганини айтиб қолди.
«Ёши сендан қарийб йигирма ёш катта, қизини узатган, ўғлини уйлантирган экан. Катта ҳовлида ўғли ва келини билан яшаркан. Ўзи билан гаплашдим, ўртаҳол оила. Ҳовли жойи тартибли экан. «Набирангизни ўз қизимдай тарбиялайман» деб ваъда берди, нима дейсан?» деди отам.
Отамга нима деб жавоб беришимни билмай, ихтиёрим сизда дедим. Менга қизимни ўзим билан олиб боришимга қарши эмаслиги маъқул келгани учун ёшимиздаги фарққа ҳам рози эдим. Қолаверса, ёши ўттизга яқинлашиб қолган бева аёлни ёш йигит сўраб келмайди-ку.
Бир неча кундан кейин никоҳ ўқитиб мени олиб кетишди. Отам айтгандай оила анча тартибли экан. Турмуш ўртоғим ҳам яхши одам эди. Ўғли ва келинига доим яхши муносабатда бўлар, улар ҳам турмуш ўртоғимни ҳурмат қилишарди.
Шу тарзда яшай бошладик. Қизим эримнинг набиралари билан бирга ўйнар, улар янги ўртоқ, дугона топишганидан хурсанд эди.
Гарчи ошкора айтишмаса ҳам ўгай ўғлим ва келиним қизимни олиб борганимга хурсанд эмасдай туюлишарди, бироқ буни бирон марта тилларига чиқаришмаган. Аммо кейинчалик ҳақиқий башараларини кўрсатишди.
Шу тарзда анча йиллар яшадик ва қизим мактабни битирганидан сўнг унга совчилар кела бошлади. Ёши олтмишларга бориб қолган эримга қизимни ўқитайлик дея олмадим.
Ўша кезда совчилардан биронтасига розилик беришга улгурмасимиздан эрим тўсатдан тузалмас дардга чалинди. Шифокорлар у узоқ яшамаслигини айтишди.
Шундан сўнг эрим ўгай ўғлимни чақириб васият қилди.
«Ўғлим, мен ўтганимдан сўнг онанг ва синглингни қийнаб қўйманглар. Синглингга совчилар келяпти, ўзи рози бўлган йигитга узатинглар. Онангни ҳурмат қилинглар. Мабодо уларни қувиб юборишни хаёлингга ҳам келтирма. Шундай қиладиган бўлсанг зинҳор сенлардан рози бўлмайман. Банданинг ризқини банда бермайди, Худо беради. Жумладан, онанг ва синглингнинг ризқини ҳам сен эмас, Худо беради. Шундай экан, ўйлаб иш қил», деди.
Кўп ўтмай эрим вафот этди. Унинг маъракаларини ўтказиб бўлганимиздан сўнг қизим ва менинг қора кунларимиз бошланди. Ўғлим ва келиним ўтирсак ўпоқ, турсак сўпоқ дер, мақсади қизим билан мени қувиб юбориш эди.
Эрим вафотидан аввал ўғлим ва келинимга насиҳат қилаётганида нега онанг ва синглингни қувиб юборма деяпти, деб ҳайрон бўлгандим. Кейинчалик содир бўлган ишларни кўриб, эрим раҳматли ўғли ва келинини мендан яхши билар экан, деб ўйладим.
Бир куни ўгай ўғлим менга «Бўлди, отам ўтди. Энди бу ерда қиладиган ишларинг қолмади. Отангизникига кетаверсангиз ҳам бўлади» деганида унга қизимга маҳалламиздаги бир нечта хонадондан совчи келаётганини, улардан бири менга маъқул эканини, қизимни узатсам кейин ота уйимга қайтиб кетишимни айтдим.
Аммо у кўнмади. «Қизимни узатиб кетаман дейсизми? Тўйни ўтказишга пулингиз борми? Қизингизни қайси пулингизга узатасиз? Менинг пулимгами? Менда тўй ўтказиш учун пул йўқ. Қолаверса ўзимнинг ҳам қизим ва ўғлим улғайиб қолди», деди ўгай ўғлим.


📝Эримнинг вафотидан кейин фарзандим ва келиним уйдан хайдашди.

Тақдир экан, эримнинг вафотидан кейин ўзимдан қарийб йигирма ёш катта эркакка турмушга чиқдим. У қизимни ўз қизидай яхши кўрарди. Ўшанда ўгай ўғлим ва келиним қизимни олиб борганимга хурсанд эмасдай туюларди. Бироқ улар бу ҳақда бирон марта гапиришга ботинишмаган. Қизимнинг бўйи етиб қолганда тўсатдан эрим вафот этди. Шунда улар ҳақиқий юзларини кўрсатишди ва қизим билан мени уйдан ҳайдашди».
Электрон почтамга келган навбатдаги мактуб ҳаётнинг турли қийинчиликларига бардош берган, синовларида тушкунликка тушмаган ва олға интилган аёлдан экан.
Унинг ёзишича, бир нафар қизи билан тул қолиб, ёши ўзидан анча катта эркакка турмушга чиққан. Кейинчалик қизи узатиладиган ёшга етганда эри вафот этган. Шундан сўнг ўгай ўғли ҳамда келини аёлнинг қизини ўша маҳаллага узатилишини хоҳлашмаган ва уни сўраб келган совчиларни қайтаришган. Кейин эса уларни қувиб юборишган экан.
«Ўшанда ўгай ўғлим ва келинимнинг ишидан жуда қаттиқ хафа бўлгандим. Аммо Худонинг менга атагани ҳам бор экан, қизимни туғилиб ўсган қишлоғимда, яхши бир хонадонга узатдим. Энди набираларим, оға-иниларимнинг болалари атрофимда парвона», деб ёзибди аёл.
Аёлнинг мактубини ўқир эканман, ҳаёт бир тарзда давом этмаслигига ва инсон учун тақдир синовлари бир умр давом этишига яна бир бор амин бўлдим.
«Бизнинг жамиятда энг қийин ҳаёт фарзандлари билан ёлғиз қолган аёлнинг ҳаёти. Эримнинг вафотидан кейин мен ҳам қизим билан ёлғиз қолиб кўп қийинчиликларни кўрдим.
Мактабни битирганимдан сўнг эшигимизни тақиллатиб совчилар кела бошлашди. Қишлоқда яшаймиз, биз томонларда қизларни унча-мунчада ўқитаверишмайди.
Ота-онам маслаҳатлашиб, ҳамқишлоқ йигитлардан бирига рози бўлишди. Мендан ҳам сўрашганда «ўзларинг биласизлар» деб жавоб бердим.
Орадан бир йил ўтиб тўйимиз бўлди. Турмуш ўртоғим яхши инсон эди. Оиласи ҳам намунали оила экан. Қайнотам ва қайнонам билан ўзаро муомаламиз ҳам бошқалар ҳавас қиладиган даражада эди.
Бирин-кетин дугоналарим ҳам турмушга чиқишди ва ўзаро учрашиб қолганимизда доим қайнонасидан ёки қайнсингилларидан шикоят қилишарди. Мен уларнинг гапига ажабланардим. Улар қайнота-қайнонамни, эримни мақташимни эшитиб, «омадинг бор экан, яхши инсонларга учрабсан», дейишарди.
Турмуш қурганимизга бир неча йил бўлганда ҳам бўйимда бўлавермади. Шунда ҳам қайнота-қайнонам бир оғиз ошиқча гап гапиришмас, «Худо хоҳласа беради, сиқилманг», деб кўнглимни кўтаришарди.
Қайнонам нафақат менинг кўнглимни кўтарарди, балки «нега туғмас келинни ушлаб ўтирибсиз?» дейдиган қариндошлар ва қўшнилар орасидаги айрим аёлларга ҳам муносиб жавоб берарди.
Эрим билан турли шифокорларга бордик. Ҳаммаси иккаламиз ҳам соғлом эканимизни, сабр билан Яратганга дуода бўлсак, албатта, фарзандли бўлишимизни айтишарди.
Турмуш қурганимизга 5 йил бўлганда ҳомиладор бўлдим. Ўшанда эрим ва менга қўшилиб қайнота-қайнонам ҳам жуда хурсанд бўлишди. Кейин вақти-соати етиб қизли бўлдик. Мен бахтли ҳаётим учун ҳар куни Аллоҳга ҳамд айтардим. Аммо бу бахт узоққа чўзилмади.
Кунлардан бир кун эрим тўсатдан вафот этди. Ўшанда қизим уч ёшга кирган эди. Ўша пайтда қандай ҳолатга тушганимни тасвирлаб бера олмайман. Ҳаёт мен учун тугагандай эди.
Эримнинг вафотидан кейин уч-тўрт ой ўтгач бир кун қайнотам гап бошлади:
«Қизим, агар ихтиёр ўзимда бўлганида  ҳозир айтмоқчи бўлган гапларимни умуман гапирмасдим. Аммо у гапларни айтиш менга ҳам қарз, ҳам фарз. Сиз ҳали ёшсиз. Ўғлим энди қайтиб келмайди. Шу учун бундан кейинги ҳаётингизни ҳам ўйланг. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос. Бандалар жуфти билан яшаши керак. Шу учун тенгингиз чиқса, қайта турмуш қуринг. Сизга ҳатто болани ташлаб кетинг ҳам демаймиз. У сизнинг жигарингиз. Эт билан тирноқни ажратиб бўлмайди. Бу гапларни гапириш мен учун осон бўлмаяпти. Сизни келиним эмас, қизим деганман. Бу гапларимни мени қувяпти деб тушунманг. Хоҳласангиз, шу ерда биз билан яшайверинг».




🎵❤️🎼 dilga yaqin taronalar

Vohidjon Isoqov 🥰



💐💐💐💐💐💐💐💐


https://t.me/kozgu_uz
href='' rel='nofollow'>




​​Онамга нима дейишимни билмасдим. Мен уч йилдан бери кўнгил қўйиб келган инсоним Сулаймон акадан айрилишимни ўйласам, ҳаётда яшагим келмасди. Ўшанда ёшлик-бебошлик қилибми ё бўлажак турмуш ўртоғимдан айрилиб қолиш хавфидан чўчибми онамга:
Раъно холанинг опа-акаси бахтсиз бўлди, дегани ҳамма қарши қуда бўлганларнинг боласи бахтсиз бўлади, дегани эмас-ку, аяжон. Бунақа гаплар шунчаки гап, эртага нима бўлишини фақат Худо билади,- дегандим. Онам менга ҳайрон тикилган куйи қараб қолдилар...
Сулаймон ака билан турмушимиз ўхшамади. Фарзандли бўлмадик. Турмушимизнинг бешинчи йили ажрашдик. Тўғриси, ажрашишни мен истамагандим. Бир куни Сулаймон акам уйга хомуш кириб келдилар. Авваллари ҳам уларни кўп марта қайғули ҳолатда кўргандиму, лекин юрагим нимадир сезганмикан, тунд авзойиларига қараб вужудимни қўрқув ҳаяжони эгаллади.
Дилноз, сен жуда яхши аёлсан,- деб гап бошлаганларида гўёки оёғим остидаги ер чирпиррак айланаётгандек ваҳима босди. Улар нималарнидир узоқ гапирдилар. Қулоқларим битиб қолган, миям ғовлаб кўзларимдан ёш оқарди. Узуқ- юлуқ илғаганларим бир қиз билан жиддий муносабатда бўлганию қизнинг фарзанд кутаётгани бўлди...
Ажрашиб келганимдан сўнг онам келинойимни кўз очирмай қўйдилар. Икки гапнинг бирида “Қизимни сен бахтсиз қилдинг”, “Боламни куйдиридиларинг” деб келинойимни қарғашга тушардилар.
Онажон, бу тақдирим экан, Сулаймон акам эмас, бошқасига турмушга чиққанимда ҳам балки шундай бўлиши мумкин эди-ку,- деган илтижоимга онам парво қилмасдилар. Бу орада тўнғич жияним- акамнинг қизини узатдик, тўйдан икки ой ўтиб қайнонаси жиянимнинг фарзанд кутаётганини айтиб суюнчи олди. Бу хабарни эшитиб онам яна келинойимни қарғаб-ёзғириб юрдилар.
Иккинчи марта турмуш қуриб ҳам фарзандли бўлолмадим. Пешонамга она бўлиш, фарзанд кўриш битмаган экан, чоғи. Учинчи марта турмуш қурмоқчи эмасдим, аммо хотини ўлиб тўрт бола билан қолган эркакдан кўп бора сўраб келишувди, ота уйимда юргандан кўра ўша етимларнинг бошини силаб, меҳр кўрсатсам ҳам савоб оламан, ҳам эрта қариганимда бошим ёстиққа текканида оғзимга сув тутадиган одам бўлади, деб турмушга чиқдим. Ҳаётим бирмунча изига тушди. Лекин афсуски, яқинда келинойим қирқ икки ёшида кўкрак саратони хасталигидан вафот этди. Акамнинг иккита узатилмаган қизи, бир уйланмаган ўғли етим бўлиб қолди. Энди битта қиз узатиб, битта невара кўра олганди, холос.
Ҳайронман, биз ирим деб билган нарса чиндан ҳам мавжудмикан? Ё одамларнинг ўзи бир нарсага қаттиқ берилиб кетиб, руҳиятини мослаштиргани учун ҳам иримлар ҳақиқатга айланармикан?
Мен акам иккимизнинг тақдиримизни ўйласам, ана шу савол қаршисида забун қоламан...

🌸🌼🌺


📝ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНГАН ИРИМ

Турмушда шундай ҳолатлар бўладики, уларни минг “ирим”, “бўлмаган гап” дейлик, барибир ҳаётимизда ўзига хос из қолдиради. Авваллари мен ҳам одамлар оғзидан “ёмон бўлади” деган жумлани эшитсам, энсам қотиб истеҳзо билан кулиб қўярдим:
Хўш, нега ёмон бўлади? Нима учун ёмон бўлади? Нима бўлади ўша “ёмон”да?- деб иримчиларнинг оғзига урардим.
Афсуски, ўша “Ёмон бўлади” ҳаётимга шундай акс қолдирдики, ёмон деган сўзни ёмон кўриб қолдим.
Акамнинг хотини- келиниойим билан келин бўлиб тушган кунларидаёқ яхши чиқишиб кетдик. Келинойим эшитганларим- ўртоқларимнинг, қўни-қўшни, танишларнинг келинига ўхшаб “янгалик” қилмас, биз қайнсингил- қайноғаларини ўз жигарларидек кўрарди. Ҳатто онамизга айтмаган, айтолмаган гапларимизни келинойимга айтиб, улардан маслаҳат олардик. Бўй етиб бошқа дугоналарим каби, мен ҳам синфдош, мактабдош йигитлардан севги изҳори мактублари ола бошлаганимда, биринчи бўлиб келинойимга кўрсатгандим. Ўшанда келинойим ёлғондакам қовоқ уйиб:
Дилноз, кўзингизга қараб юринг, синглим. Сизни ўзимиз келин қиламиз. Укамга келинликка сиздан яхши номзод йўқ. Сиз фикрингизни бўлмай, ўқишингизни ўқинг. Сулаймон акангиз Тошкентда ўқиётганидан хабарингиз бор. Худо хоҳласа, тўйдан кейин сизни ҳам пойтахтга олиб бориб яхши ўқишларда ўқитади,- дедилар. Шу-шу беғубор хаёллар, ширин орзулар билан келинойимнинг укаси- Сулаймон акани оқ тулпорли шаҳзодам деб тасаввур қила бошладим. Ёшликда берилган кўнгил, кетмас бало бўлиши бор гап экан. Ўша-ўша на хаёлимга, на ҳаётимга ва кўнглимга бошқа йигит кирди. Мактабни тугатган йилим келинойимнинг ота-онаси совчи бўлиб келишди. Гарчи келинойимнинг оиласи тинч, ўзига тўқ, ота-оналари ҳам яхши, айниқса Сулаймон ака “киройи куёвинг шундоқ бўлсин”, деб орзу қилишга арзирли йигит бўлса-да, бизникилар қатъий қаршилик қилишди:
Бўлмайди. Қарши қуда бўлишдан ким наф топганди-ки, энди биз топсак. Ўғлимиз билан келинимиз бахтли яшашяпти. Сулаймонжон бизга ҳам ўғилдек гап. Қизимизга ака ҳисобида. Бу гап бошқа такрорланиши мумкин эмас!
Қудаларимиз айланиб-ўргилиб ота-онамнинг кўнглини топишга уринишди. Келинойим ҳам Сулаймон акага айтиб қўйган эканлар чоғи, уларнинг қарашлари бошқача эди. Хуллас, келинойимнинг елиб-югуришлари билан Сулаймон ака иккимизни фотиҳа қилиб қўйишди. Тўйдан олдин Тошкентга ўқишга ҳужжат топширишга бордик. Барча қишлоқ қизлари каби мен ҳам ўқитувчиликка ҳавас қўйгандим. Миллий Университетнинг ўзбек филологияси факултетига ҳужжат топширдим.
Аёл кишининг ўқитувчи бўлгани яхши,- дедилар Сулаймон ака қароримни маъқуллаб.- Уч-тўрт соат дарсини бериб, соат кечки тўртгача уйда бўлади. Овқати тайёр, уйи тоза, эри- фарзандларига вақтида ғамхўрлик қилади...
Эгалламоқчи бўлган касбим бўлажак турмуш ўртоғимга маъқул келганидан мамнун бўлдим. Бутун фикру ёдим талаба бўлиш билан банд бўлиб қолди. Сулаймон ака ҳам вақт топди дегунча менга ёрдам беришга ҳаракат қилар, зарур адабиётларни, китоб-манбаларни топиб келтириб берарди. Мен кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш билан банд бўлиб юрган кезларим, уйимизда тўй ҳаракати бошланган, катталар тўй тадоригида қўли қўлига тегмасди. Шундай кунларнинг бирида хонамга ташвишланганнамо онам кириб келдилар. Имтиҳонга тайёрланаётганимни, ўқиётган китобларимни сўраган бўлиб, секин гап бошладилар:
Қизим, сени эрта турмушга узатиб хато қилмаяпмизмикан? Бунинг устига куёв келинойингнинг укаси...
Онамнинг гапларидан тўғриси, жуда қўрқиб кетдим. Худди, аҳдларидан қайтиб, мени Сулаймон акага узатмайдигандек туюлди гап оҳанглари. Юрагим бўғзимга тақалгулик бўлиб ҳаяжонландим.
- Боя қўшнимиз Раъно холанг чиқувди,- опаси акасининг қайнисига турмушга чиққани, умр бўйи рўшнолик кўрмагани, акаси фарзандсизлик туфайли бахтсиз бўлганини, опасининг турмуш ўртоғи вафот этиб, беш бола билан бева қолганини айтди. Болам, негадир кўнглим хотиржам эмас...




📝Етим қизнинг ёлғон тўйи.

3-қисм

​​— Чинданми?
— Ҳа, дедим-ку.
Унинг зардаси касаллик сабаб деб ўйладим. Аммо у онасининг аллақандай кўз ишорасидан кейин дарҳол ўзгарди. Мен холамнинг бу ишорасини ногоҳ кўриб қолгандим.
— Кечирасан,
бироз тобим йўқ, — деди у базўр жилмаяркан. — Ўзинг тушунасан-ку.
— Ҳечқиси йўқ, сиз яхши бўлсангиз бас.
— У яхши, — деди холам боягидай яна меҳрибончилик билан ва ўғлига тикилиб жилмайди. — Тўғрими, Азим? Тўйгача яхши бўлиб кетаман, дегин.
— Ҳ-ҳа.
Бу сўз Азимнинг оғзидан қанчалик қийинчилик билан чиққанини сездим. Мен, умуман, бу ерда қандайдир сир яширин эканини англадим. Аммо қандай сир?
Ярим тунда қўрқиб уйғондим. Тушимга раҳматли онам кирибди. Мени бағрига босиб, нуқул «Ўзингни асра, қизим. Ўрнингдан тур, бу ерлардан кет!» дермиш. Мен яшириб юрадиган онамнинг хатини олиб қайта ўқидим:
«Холанг ва эри ёмон инсонлар эмас, аммо улар бизни, барибир, ўзларига яқин олишмайди. Ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Сен ҳам кўнгилчан бўлиб, ҳаммага ишонаверма, одамлар алдамчи!»
Юрагим сиқилгани боис сув ичиш учун пастги қаватга тушдим. Бироқ ошхонага яқинлашгач, холам билан Азимнинг суҳбатини эшитиб, тўхтаб қолдим.
— Ортиқ бу ролни ўйнашни истамайман, ойи, мени қийнаманг!
— Сен биттаю битта фарзандимсан, Азим.
— Ахир ўлар даражада эмасман-ку. Бир қанча жойларга буюртма берганмиз, топилиб қолар!
— Топилгунча аҳволинг оғирлашиб кетади. Устига-устак, қон гуруҳинг ҳам топилиш мушкул хилидан.
— Ойи, тушунсангиз-чи, мен Ферузага уйланишни истамаяпман.
— Уйланмайсан, аҳмоқ, иш битгунча шундай деб турамиз. Онасининг ўлимидан кейин ҳушини йўқотиб, касалхонада ётганидаёқ ишончли шифокорлар орқали Феруза сенга жуда яхши донор бўлишини аниқлаганмиз. Унинг ўпкаси сенинг организмингга мутлақ тўғри келади, тушунсанг-чи!
— Лекин операция ўтгач…
— Сен унга уйланишни истамаслигингни айтасан, биз унинг моддий камчиликларини тўлдирамиз, кимгадир узатармиз ҳам.
— Аммо бу виждонсизлик эмасмикин, ойи?
— Ахир уни ўлдирамиз деётганим йўқ-ку. Муҳаббатини қозонсанг, ўзи бу ишни жон деб бажаради. Яширин йўл билан операцияни ўтказамиз, тамом.
Хонага бостириб киришим, ичимдаги гапларни айтиб олишим керак эди. Бироқ бундай қилиш менинг феъл-атворимга зид. Йиғлаган кўйи нарсаларимнийиғиштиришга шайландим. Яхшиямки, борсам қучоқ очиб кутиб оладиган аммаларим бор, тонг отиши билан уларнинг уйига кетаман. Хаёлан эса фақат онамни ўйлар, уни қаттиқ қўмсар ва сўнгги сўзларини эслардим: «Ҳаммага ишонаверма, одамлар алдамчи!»

Тамом.

Моҳигул ДИЁРХУЖАЕВА

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.