🔰 Қиш мавсумида тиббиёт муассасаларидаги иситиш ҳолати ўрганилди
▫️Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб совуқ об-ҳаво кузатилмоқда. Ушбу совуқ кунларда коммунал соҳалар таъминотига талаб бир мунча ортади. Изғирин ҳаво бўлишига қарамай аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида таъминотни узлуксиз етказилиши назорат қилинмоқда.
Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров томонидан иссиқлик тизими билан боғлиқ вазият ўрганилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилиб, ҳолат барқарорлиги таъминланмоқда.
Хусусан, бугун Косонсой тумани ҳокими тиббиёт бирлашмаси, хусусан туғруқ комплексида бўлиб, беморларга яратилган шароитлар, иссиқлик тизимини ҳозирги ҳолатини кўздан кечирди.
Мутасаддиларга иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилишга ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, туман ҳокими тиббиёт бирлашмаси қозонхонаси ҳамда кўмир захиралари кўздан кечириб, келгусида иситиш тизимини бир меъёрда ишлаши кераклигини таъкидлаб ўтди.
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube