Ўзбекистон—Эрон бизнес-форуми Когон тумани учун ҳам аҳамиятли бўлди
Хабарингиз бор жорий йилнинг 1-март куни Бухоро шаҳридаги “Саҳид Зарафшон” меҳмонхонасида Эроннинг Разавий Хуросон вилояти бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон—Эрон бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Икки мамлакат вилояти ишбилармонлари иштирок этган форумда Когон тумани ҳокими Отабек Қазоқов бошчилигидаги туманимиз тадбиркорлари ҳам қатнашиб ҳамкорликдагида бир қатор йирик идора вакиллари ҳамда йирик компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказдилар.
Истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинган форум давомида кун якунлари бўйича бир қанча муҳим келишувларга эришилди.
Жумладан йўл қурилиши, тоғ-кон ва қурилиш техникалари ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланган “AranPart Asia Co” компания вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида Когон туманида қиймати 8 млн АҚШ доллари бўлган йўл қурилиши, тоғ-кон ва қурилиш техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида музокаралар ўтказилди.
Шунингдек ювиш воситалари ва уларнинг хомашёсини ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари (дуккакли ва донли экинлар) экспорти соҳасида фаолият юритувчи “Kimyagaran Sanat Toos” компанияси билан Когон туманида ташкил этилиши режалаштирилаётган тариқ маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Қолаверса, “Dana Electric Co” ва “Khorasan Steel Complex Co” ҳамда “Exhibition Projects Management Company” корхона вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида Когон туманининг мавжуд салоҳиятидан келиб чиқиб, инвестицион таклифлар тақдим этилди. Шу билан бирга, Когон тумандаги “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат паркида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди.
|Когон туман ҳокимлиги расмий канали
Telegram | facebook | Youtube