Verwandlung| Эврилиш


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


- Ўчадиган постлар & Чалкаш мавзулар
- Адабиёт | Шеърлар | Иқтибос | Китоблар
- Ўзбек & Немис тилида
Сўзни кўнгилда пишқармагунча тилга келтурма,
Ва ҳар неким, кўнгилда бор – тилга сурма.
- Алишер Навоий -
@sizdan_xatlar_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


#иқтибос

Нотаниш кимса эмас, айнан сиз яхши кўрган одам сизни ҳалок қилади.

"Доктор Ҳаус" сериалидан


#назм

Мен сенга оҳуни келтирдим,
Гулларни келтирдим тупроғи билан.
Шаънингга таҳсинлар билдирдим,
Шеър айтдим меъёрдан кўпроғи билан.

Мен сенга шамолни келтирдим,
Пардаларни елпиб қўйди у.
Қаламни хонангда қолдирим
(Қайтишимга сабаб керак-ку!)

Мен сенга орзулар келтирдим,
Денгизларинг бериб юборди.
Кулгичли юзингни кулдирдим,
Нигоҳим руҳимни суғорди.

Мен сенга ўзимни келтирдим,
Аммо эта олмадим тақдим.
Муюлишда йўқотиб қўйдим,
Кўзларингни кўрганим вақти…

©Шаҳриёр Шавкат


​​#иқтибос

"Қачон вақтинг бор?" — деди. "Ҳар доим." Албатта, унга бу сўзни айтмадим. Ҳар доим вақти бор одамларни ҳурмат қилишмайди.

©Ўғуз Атай

@kitobx0n


Аллоҳнинг ҳар ишида ҳикмат бор дейилади. Лекин баъзида Аллоҳ фарзандни увол қиладиган инсонларга бундай неъмат беришининг ҳикматини тушунмайман....

Кўзимга ёш тўлди, қалбда исён. Неъматларни қадрлай олмайдиган инсонларга берилганига исён...


Сенга енгилдим ва мағлубиятнинг бу қадар тотли бўлишини англадим.

© Иоганн Вольфганг Гёте


​​#иқтибос

Дунёда абадий севги-муҳаббат йўқ, одамлар олдин бир-бирларини яхши кўришиб, кейин айрилиб кетаверадилар.

©Ги де Мопассан

@kitobx0n


DECEMBER dan repost
Remarksevarlar uchun yangilik! Yozuvchining yana ikkita kitobi nashrga tayyorlanyapti!


#парча

Инсон зеҳни ҳар нарсани зидди билан англайди. Шунга кўра эзгуликни фарқлаш учун ёвузликка, гўзалликни илғаш учун хунукликка муҳтожмиз. Гулнинг фусуни тикони бўлмаса, кўринмасди. Шундай экан, мусулмоннинг қадрини оширган ҳам кофирнинг борлигидир. Яъни коинотда нимаики бўлса, ҳаммаси керакли ва гўзалдир. Бу гўзаллик ё аслий бўлади, ё воситали. Гулнинг гўзаллиги аслийдир, тиканники эса гулни кўришимизга сабаб бўлгани учун воситали. Шаръий нуқтаи назардан қаралса, албатта, яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва хунуклик ўртасида фарқ мавжуд. Фақат бу биз бандаларга кўра шундай. Аллоҳ учун кераксиз нарсанинг ўзи йўқ, бари зарур.

📚 Ичимиздаги Мавлоно Румий
✍️ Жиҳан Уқуюжи


Ўқиган асаларим таъсирида бироз муддат яшайман доим. Шу сабабли ҳозир шу фикрга келгандирман. Оҳири марта Стефан Цвейгнинг "Нотаниш аёл мактуби" новелласини ўқидим. Аёлнинг қилган ишларини оқлаб бўлмайди. Лекин ўлими олдидан ёзган мактуби жуда таъсирли.

Ўғли вафоти ҳақида ёзаётиб шундай деб кетган : "Ким билсин, дўстларим ҳам келишар, гулчамбар ҳам олиб келишар, лекин тобут ёнига қўйилган гулдан менга не наф? Менга тасалли беришади, овутиш учун униси-буниси гапириб кўради, лекин бундан менга нима фойда? Барибир, биламан, яна ёлғиз ўзим қоламан. Одамлар орасида ёлғиз қолишдан ҳам даҳшатлироқ нарса бормикин дунёда?"

Асарни Асахий ва Мутолаа иловасидаги таржимаси билан танишдим. Лекин "Бир кунлик қўналға" ҳикоялар китобидаги таржима версияси жуда маромига етган. Сўзлар саралаб, маржондек терилган, ғализ жумлаларни учратмадим.


Сизни жудаям кўп танишларингиз бўлиши мумкин, лекин исталган пайт қўнғироқ қилиб гаплаша оладиган инсон бўлиши эса мушкул ёки имконсиз.


Yo'lovchi dan repost
Сен тарафларни билмадимку, мен томонлар бироз муштоқлик, бироз соғинч ҳиди уфуради.
Борлиқнинг ҳиди сенга айланган, сенинг ифоринг таралади...

✍️@umidaaziz


Бугун ўқиган энг кулгили ва ачинарли хабар.

Сабаби:
- тез шов-шув қилиб чиқаришга 3-4 нашриётнинг туриб олишгани;
- шундай катта, тарихий китобга маъсулиятсиз бўлишлари!


#happy

Асабийлашишларимни бир зумда тарқатиб юборишга сабаб бўлган совға :)

Совға учун ташаккур


Қачонки ўқитувчи ўзи ўргатмаган мавзуни якуний учун тест қилиб берса...


Ҳозир деразани очсаму сени кутсам. Сен келсанг...

Бўлди-да энди, келақол.

Ҳеч нима сўрамасанг, Ҳеч нима гапирмасанг.

Жим турсам...
Жим турсанг...
Жим турсак...

Жамол Сурайё


Баъзи одамлар бошини йўқотмагунча, юрагини топа олмайди.

©Фридрих Ницше


​​#иқтибос

Ярим ҳақиқатлардан нарига ўтолмаймиз. Ожиз бандалигимиз шунда. Фақат ярим ҳақиқатлардан огоҳ бўлиб, қанча номаъқул ишларни қиламиз. Агар ҳақиқатни тўлалигича фаҳм этсак, ер юзида яшаш мумкин бўлмай қолади.

© Эрих Мария Ремарк

@kitobx0n


#парча

Американинг 28-президенти Вудро Вилсон бир пайтлар шундай деган экан: "Агар мен бирор жойда ўн беш дақиқа нутқ сўзлашим лозим бўлса, унга бир ҳафта тайёргарлик кўраман. Агар ярим соат сўзлашим лозим бўлса, икки кун тайёргарлик кўраман. Агар бир соат нутқ қилишим талаб этилса, унда мен ҳозир ҳам тайёрман".

"Кучли академик блогпост ёзиш учун 27 қадам"


Ixtiyor Esanov | Rasmiy kanal dan repost
Маргарет Митчелл "Шамолларда кетган хисларим " (ёки шамоллар билан кетганлар, унисённые ветром) романини ёзганида, у оёқ таги бўғин артрити билан оғриқни енгиш учун вақт ўтказиш мақсадида ёзишга қарор қилган эди.

"Шамол билан кетганлар" –асари бу нафақат китоб ва фильм – бу бор йўғи санъат асаригина эмас,бу дурдона асардир . Асар жаҳон адабиётининг шох асарларидан бири бўлиб, у маданий мерос мақомига эга , классика сифатида тан олинган, мактабларда ўрганиладиган катта асардир . Тарихчиларнинг фикрича, роман пайдо бўлиши натижасида уруш (жаҳон урушлари) дан олдинги тарихимиз ҳақидаги тасаввурларимиз мутлақо ўзгарган.

Бироқ, агар Маргарет Митчеллнинг оёқ таги бўғини артрити аниқланмаганида, бу асарлар пайдо бўлмас эди. Бир муддат у юра олмаган ва вақтини ўтказиш учун эри ҳар куни олиб келган китобларни ўқиган. Маргаретда аъло даражада адабий таъм бор эди ва у ўқиган китобларини доим танқид қиларди.

Охирида, унинг эри бундан чарчаб, навбатдаги китоб олиб келишини сўраганида, унга ёзув машинкасини совға қилиб, ҳазиллашиб шундай деган:
— «Пегги, агар сенга яхши китоб керак бўлса, нима учун уни ўзинг ёзиб чиқмайсан?»

Шундай қилиб, "Шамол билан кетганлар" романи ёзилди.

Маргарет Митчелл ҳеч қачон ёзувчи бўлишни истамаган. Унинг уйига меҳмонлар келганида, ўз қўлёзмасини ёстиқ остига ёки гилам тагига яшириб қўярди.
1929 йилга келиб, у тўлиқ соғайди ва ўз китобини ёзишни тугатди. Аммо у уни нашр этишни режалаштирмаган. Китоб аслида фақат ўн йил ўтгачгина чоп этилади.

Маргарет ўз асарини нашр этишга бир дўсти уни ҳеч қачон китоб ёза олмаслигини ҳазиллашиб айтганидан сўнг қарор қилади.

Натижа – миллионлаб нусхалар, 70 марта қайта нашр этиш, 37 та тилга таржима, Пулитцер мукофоти, 8 та «Оскар» олган фильм, машхур бўлиб кетган Скарлетт О’Харанинг унутилмас кучли аёл образи, "Бу ҳақда эртага ўйлайман" каби ўнлаб иқтибослар.
Машҳур бўлмаган, олдин деярли хеч ким танимаган хонадон бекаси бўлмиш оддий ўқимишли бир аёл Маргарет тўсатдан оламшумул машҳур ёзувчига айланди.

Бироқ у бундай яшин тезликда келган машҳурликка тайёр эмас эди. У журналистларга интервью бермасди ва китобхонлар билан учрашмасди. Маргарет омма олдида 1939 йилда, "Шамол билан кетганлар" фильмининг премьерасида кўриниш берди, ундан кейин эса яна ёпиқ ҳаётга қайтди.

Кўпчилик роман муаллифлигини Маргаретга эмас, бошқа кимгадир тааллуқли бўлганини исботлашга уринишди. Гап-сўзлар бўлдики, гўё унинг эри романни унинг ўрнига ёзган ёки Маргарет ўзининг марҳум бувиси Эннининг кундаликларини кўчириб чиққан.

Шундайми ёки бошқачами нима бўлган тақдирдаям Маргарет бошқа ҳеч нарса ёзмади. 1949 йил август ойида уни бир маст таксичи машинаси билан уриб кетди. Бу мудхиш воқеа,у кечаси, эри билан маҳаллий кинотеатрга йўл олган пайтда рўй берди.

Шу тариқа у тарихда биргина китоб муаллифи сифатида қолди.

Жон Марш унинг барча қоғозларини ёқиб юборди, фақат бир неча қўлёзма варақларини сақлаб қолди – эҳтимол, кимдир яна унинг муаллифлигига шубҳа қилмаслиги учун.


XXI асрда тарбия ва муносабатлар

XXI асрга келиб ҳамма нарса тубдан ўзгармоқда, шу жумладан, тарбия усуллари ҳам. Ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатлар аввалгига қараганда мутлақо бошқача қиёфа касб этмоқда. Ибрат фарзандлари томонидан тайёрланган ушбу видеога 2-3 марта дуч келдим. Ҳар гал видеони кўриб, беэътибор ўтиб кетолмадим.

Нега видеони қўллаб-қувватламайман?

Мен ҳам ўхшаш, лекин бунчалик қаттиққўл бўлмаган оилада ўсганман. Бизга ҳар доим ҳаммасини фарзанд учун қилиниши, нимаики қилишса биз учун яхши бўлишини исташганини айтигади. Ҳақиқатда, фарзандни яхши кўриш, қўллаб-қувватлаш, уларнинг бахти учун ҳаракат қилиш ҳар бир соғлом ота-она учун оддий ҳақиқат.

Бироқ, видеони кўрган кўплаб инсонлар шундай хулосага келишади: ҳисларни ошкора айтмаслик, фарзандни сўзлар билан қўллаб-қувватламаслик уларни талтайтирмаслик ва бу нормал ҳолат. Бу ҳолат боланинг руҳиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Ҳис-туйғуларни беркитиш фарзандда муҳаббатга ташналикни шакллантиради, бу эса у катта бўлганда ҳам шахсга салбий таъсир қилиши эҳтимолини оширади.

Тарихга назар солсак, ҳар бир буюк шахснинг ота-онаси фарзанд тарбиясида турлича ёндашганини кўрамиз. Масалан, бир оила фарзандини илм йўлида эркин қўйиб, бошқа давлатга юборган бўлса, яна бир она фарзанди ўқишдаги вазифасини бир қисмини бажариб бўлиб онасини соғиниб қайтиб келса унга "менинг Ўғлим ўқишга кетган у дарсларини қиляпти, илм билан машғул " деб 3-4 марта такрорлаб уйига ҳам киритмаган.

Бироқ ҳозир замон ўзгарди. Имкониятлар кўп, хатоларни камайтириш ва замонавий илмий ёндашувлардан фойдаланиш мумкин. Ҳозирги ота-оналар учун энг муҳим вазифа – фарзандларини нафақат моддий, балки руҳий қўллаб-қувватлашдир.

Видео ҳақида тўхталадиган бўлсам, классик образлар яна намоён бўлган: қаттиққўл ота, меҳрибон она ва жабрдийда фарзанд. Ота-она фарзандига ёмонлик қилишни истамайди, лекин уни талтайтириб юбормаслик учун қаттиққўл бўлишга ҳаракат қилади.

Аммо нима учун шунақа? Чунки улар бошқа усулни билмайди ва ўзлари ҳам шу руҳда катта бўлган. Бир гап бор: «Қаттиққўл ота-оналар кучли ёлғончи шахсларни вояга етказади».

Фарзанд ота-онасидан маънан қўллаб-қувватлаш ололмаса, кимдан олади? Бундай вазиятда бола ўз ҳисларини енгиш учун қанча вақт сарфлайди? Менда, масалан, бу ҳолат бир неча соатдан кунларгача давом этиши мумкин. Бундай пайтларда на ўқиш мумкин, на бошқа иш қилиш; фақат жисмоний меҳнат билан машғул бўлишдан бошқа чора қолмайди.

Видео сўнгида фарзанд катта масъулият билан турган ҳолат тасвирланган. Нима учун у: «Моллар йўқ. Мен молларни бойлагандим», деб ўзини оқлашга тушиб кетди? Одатда, «Моллар қаерда? Кўрмадингизми?» деб сўраши ва вазиятни билиши керак эди. Агар тасвирланган вазиятга қарайдиган бўлсак, 3 махал молга қаралади. Бола ўқишдан уйга қайтганда ота-она аллақачон мол бўшаб кетганини билиши керак эди, чунки улар ҳам уйда бўлган. Фарзанд босим туфайли сўрашн ўйламади, фақат ўзини сабабчи деб ҳисоблаб, ўзини оқлашни бошлади.

Ҳеч ким ҳамма ишни мукаммал қила олмайди, лекин камида тарбиядаги хатоларни тўғри усул деб кўрсатмаслик керак. Фарзанд ўз ҳисларини ота-онасига ошкора айтиши, улардан ҳам шуни қабул қилиши зарур. Бу муносабат фақат боланинг руҳий дунёсини мустаҳкамлаб қолмай, балки келгуси ҳаётида ҳам у ўзини бахтли ва қўллаб-қувватланган ҳис қилишини таъминлайди.

@kitobx0n

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.