Косаси оқармоқ ибораси қандай пайдо бўлган?
«Маънолар махзани» китобида «Арвоҳ урган – ўнғалмас» мақолига бағишланган мақоласида бу борада қуйидаги фикрлар келтирилган:
...«косаси оқармас» ибораси ҳақида шуни айтиш керакки, ўтмишда аксари чорвадорларнинг хонадонида ёғоч коса ишлатилган. «Заранг коса» ёхуд «оёқ» деб аталмиш бундай коса сирланмагани учун қорароқ тусда бўлган. Сут-қатиқни эса «оқлиқ» деб атаганлар. Ана шу оқлиқ қора косани оқартирарди. Бирор кишининг сигири туғса: «оғзи оқарибди», «косаси оқарибди» (яъни, кўчма маънода: «хонадонига қут-барака кирибди»), деганлар.
Оёқ сўзи омоним бўлиб, иккинчи маъноси коса, идиш, қадаҳ (жом)дир (биринчи маъносини ҳамма яхши билади).
Косангиз ҳар доим оқариб юрсин.
Шокир Турсун саҳифасидан
#Иборалар
@Kitaabun