Китоб – илм манбаи


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Китоблар ва тўғри ёзиш ҳақида.
Маълумот олинганда канал линкини кўрсатиш шарт.
https://ibnuyusuf.taplink.ws/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Мен охирги вақтларда кўпроқ ижодий ишларим билан банд бўлганим сабабли таҳрир ва тасҳиҳга камроқ иш оляпман, лекин ишга чанқоқ ёшлардан адашим бор — Ғиёсиддин Умархонга мурожаат қилаверасизлар.


✅ меҳрибон
✅ mehribon

#Имло

@Kitaabun


Сунний — суннатга кўра.
Сунъий — табиий эмас.

#сўз_маъноси

@Kitaabun


Масалан, "Ўзбек тилининг имло луғати" номли китобни совға қилиш мумкин. 😁

#Табассум

@Kitaabun


Неча мартада тўғри ўқий олдингиз?

@Kitaabun


Сунъий идрокка ҳам имло қоидаларини ўргатаман, анаққиса. )

@Kitaabun


​​ЁСУМАН

Ҳозирда кўпгина ўзбек оилаларида янгича арабча ёки бошқа тиллардаги исмларни қўйиш удум бўлган. Кўпинча ота-оналар бундай исмларнинг маъноси ёки қайси тилдан эканлигига эътибор қилишмайди, муҳими, яхши жарангласа, қулоққа яхши эшитилса, улар учун бу буюк топилма.
Шундай отлардан бири – Ясмина, Ясмин ёки Жасмин, “www.ismlar.com” деган бир сайтда бу исмни – “жаннат гули” деб изоҳлашибди, билмадим, бу гапни қаердан олишган. Мазкур сайтда ёзишларича, ҳозирда бу исмнинг Ўзбекистонда: “Ясмина, Ясминахон, Ясминабону, Ясминаой, Жасмин” каби шакллари бор экан ёки сайт эгалари ўзбекларга шундай исмларни қўйишни тавсия этишяпти. Афсуски, ўзбек исмлари билан шуғулланишдай масъулиятли ишни зиммаларига олган бу шахслар ясмин “жаннат гули” эмас, минтақамизнинг ҳамма жойида ўсадиган ёсуман гули эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган. Ҳеч бўлмаса, Фурқатнинг “Фасли навбаҳор ўлди” ғазалини, майли, ўқишни қўйинг, қўшиғини диққат билан тинглашганларида, балки ўзбек тилида бу гулнинг номи “ясмин” ёки “жасмин” эмас, “ёсуман” бўлишини англашган бўлармиди:
“Настаран ювиб юзни, ёсуман тузиб ўзни,
Наргиз очибон кўзни интизори ёронлар”.
Ёки луғатга мурожаат этишлари ҳам мумкин эди, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “ёсуман (ф-т) – хушбўй, оқ тўп гулли декоратив бута”, деб изоҳланган. Бу гул номини Бобур ҳам “Бобурнома”да тилга олади: “Яна ёсуман бўладур оқ, муни чампа дейдурлар. Бизнинг ер ёсуманларидин улуғроқ ва иди тундроқ бўладур” (Б.Шарқ.2002.207), яъни, Бобурнинг далолат беришича, ёсуман гули Ҳинд ерларида ҳам ўсар экан, ҳиндлар уни чампа деб аташаркан, лекин биздаги ёсуманлардан баландроқ, ҳиди ўткирроқ экан. Навоий асарларида ҳам бу гулнинг номи “ёсуман” ва “ёсмин” шаклларида учрайди ва Навоий луғатида: “хуш исли оқ ва сариғ тусли гул” деб изоҳланган. Аммо адабиётда ҳийлагар, маккор аёл маъносида Ёсуман кампир образи ҳам бор.
“Ёсуман”нинг асли форсча (ياسمن) бўлиб, кейинчалик араб тилига “ясмин” (یاسمین) шаклида ўзлашган, араб тилидан эса оврўпо тилларига “жасмин” (“jasmin”) бўлиб ўтган.

© Абдувоҳид Ҳайит

#Исм

@kitaabun


ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Эртага, 7 ноябрь куни соат 10:00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Маҳмуд Қозоқбоев домланинг ўткир сюжетли «Ўзбекхон» романини тақдимоти бўлиб ўтади.

Барча китобсевар дўстларимизни китоб тақдимотига таклиф қиламиз!

Мурожаат учун: +998909204978


Ҳайвонот боғида ёзишни ўргатяптими?! 😀

#Таббассум


Анҳорнинг уруғи борми?

#Табассум


Уйланиш ёшига етиб, уйлана олмаётган бўйдоқларга қандай муаммонгиз бор, нега уйланмаяпсиз деган маънода гап айтиб, инстаграмда видео қўйган эдим. Шундай изоҳ бўлибди. )

#табассум


Migrant.uz dan repost
#satira
- Так, бу йил ўзбек тили байрами чёткий нишонлансин! Тепадан приказ бор. Пресс-секретарь Курбанова, сиз ответственный!

- Тушунарли, Дильмурат Джураевич!

- Хаджаев, сиз финансовый масалаларини решать қилас!

- Есть, ўртоқ бошлиқ!

- Тилчиладан у-бу кимни топийла! Ходимлани тўплаб, лекция ўқиб берсин! Кстати, ашулачила бўса, яна яхши. Кароче, эртага тадбир нормально бўсин!

- Ясно. Дильмурат Джураевич, ўзиз тадбирни очиб, табриклаворасми?

- А, нет! Вы че?! Замим мастер бунақа нарсалага. Ўзбекчада манга қийинроқ, тилим айланмиди. “Муракобот”, “мукаработ” деган сўзила жа сложно-де! Тем более эртага селекторим бор. Хуллас, всем понтяно, да?!

- Да, да..!

Она тилимиз байрами муборак, дўстлар!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Х бўладими ёки ҳ?

@v_turakulov_stories дан ажойиб жавоб!

#Имло

@Kitaabun


Гап деб тугалланган фикрни билдирган сўз ёки сўзлар бирикмасига айтилади. Гапнинг охирида нуқта қўйилади. Агар ёзганингиз тугал фикр бўлмаса, нуқта қўйишга шошилманг. Шунингдек, сарлавҳада ҳам нуқта қўйилмайди.

#имло

@Kitaabun


Қай бири тўғри?
So‘rovnoma
  •   Какос | kakos
  •   Кокос | kokos
586 ta ovoz


❌ руҳсат
✅ рухсат

❌ ruhsat
✅ ruxsat

❌ рўйҳат
✅ рўйхат

❌ ro'yhat
✅ ro'yxat

#имло

@Kitaabun


❌ Данкаса
✅ Дангаса

❌ Dankasa
✅ Dangasa

#Имло

@Kitaabun


Баъзан энг яхши таҳрир — бу минимал таҳрир.

Сунъий онг

#Таҳрир

@Kitaabun


— Биз сизга "салад солинг" деган эдик, салат эмас!

#Табассум

@Kitaabun


✅ куну тун
✅ kun-u tun

#Имло

@Kitaabun

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.