Postlar filtri


ютубда нима гап экан деб киргандим, йилнинг энг зўр постерига кўзим тушиб қолди.


айтишларича ютубда ўзб учун ҳам монетизация ишлабди. бу жонажон учун тарихий кун бўлади. ютубдаги ўзбекча контентлар савия ва сон жиҳатидан бир неча поғонага кўтарилса ажабмас.


рахматли бобом "шундай лавозимларда ишлагинки, ҳеч қачон ишдан олинма, шунчаки бошқа ишга ўтганингни муносабати билан лавозимингдан озод қилингин" деб дуо қиларди


Блогер ва халқ суҳбатидан.
- сен ҳамма нарсани ҳам ёритмайсан. ҳукуматни нотўғри ва хато ишлари ҳақида умуман ёзмайсан!
- у ҳақида ёзсам эртага бола-чақамни сен боқасанми?
- майли, буни ёзишга қўрқсанг нега ҳукуматни яхши ишларини ёзасан? эплолмаяпсанми демак иккаласини ҳам ёзмаслигинг керак!
- у ҳақида ёзмасам эртага бола-чақамни сен боқасанми?

Қиссадан хисса, ҳозирги ижтимоий тармоқлар даврида ҳар бир одам блогер. Ҳар бир одамнинг микроблоги бор. Ҳар бир одамни гапи айтилган жойгача етиб боради. Шу шароитда ҳам ўзингизни оғриқларингизни ёза олмасдан, журъатсизлигингизни тан олгингиз келмай, ўзингизда йўқ мардликни бошқалардан кутсангиз, табриклайман — сиз (бу ерда сўкиниш бўлиши мумкин эди).


қўрқув — бу ичганингни эртасига картадаги пулни кўриш учун иловага кириш


бир куни бир ўзбек пайшанба ҳақида кринж ҳазил қилмаган экан — ўлиб қопти


Кеча Стивен Кингни Противостояние’сини тугатиш арафасида ўзимга навбатдаги китобни танлаш учун изланишча ўтказдим. Сунъий интеллектдан айнан Кингни китоблари бўйича нуфузли жанрларнинг рейтингини сўрадим.

Жавобларга кўра рейтинг:
1) "The Stand" (деярли барча рейтингларда биринчи ўринларда)
2) "It"
3) "The Shining"
4) "Pet Sematary"
5) "The Dead Zone"
6) "Salem's Lot"

Мабодо орангизда Стивен Кингни ижодига менга ўхшаб энди қизиқа бошлаганлар бўлса, бу тайёр қўлланма. Ўзи умуман адабиётдаги хоррор жанри қизиқ бўлса ҳам бу китоблар #мастрид.

#ўқишга_нимадир
#тўплам


Қойил.

Асахий Мутолаадан кейин “Яндекс книги” (собиқ букмейт) билан ҳам интеграция қилибди. Баракасини берсин.


Эдди Редмейн киллер образида.


ушбу мўжизанинг номи: IMAX’да Интерстеллар’ деб номланади


охирги 3 ойда энг кўп жонимга теккан савол: қара, палончи, сен кино кўриб юрасану, анави ўзбек *** қиз ҳақидаги кинони қаердан кўрса бўлади?

дўстлар ва ниҳоят Анора тармоқдаги пират сайтларда пайдо бўлди. шунчаки гуглга номини ёзиб уни кўришингиз мумкин.

огоҳлантириш: агар фильмдан ўзбекча қадрият ва озгина секИс излаётган бўлсангиз адашасиз. фильм қалбингизга миллий твдаги теленовеллалар бераётган травмани бера олмайди. у шунчаки танқидчилар томонидан йилнинг энг зўрларидан бири сифатида кўрилмоқда, фильмни номидан бошқа ҳеч қанақа ўзбекча нарса йўқ унда.


Франциянинг гўзали бўлган опа ва ушбу танловда иккинчи ва учинчи ўринларни ютган опалар.

Тўғри гўзаллик ҳам нисбий тушунча, лекин, бунчалик кулиб ташламангларда окалар.

Бу кетишда кейинги йил Мбаппе ютса керак бу совринни.


британ олимларининг аниқлашича, метан заправкада очередда турганда, телефонда Ўзбекистон24 деган телеканални кузатиб бориш соғлиқ учун зарарли экан


ҳозир сешанба ишга келиб ўйлаяпман: нега фақат душанбани ёмон кўраман худди қолган кунлар ишга келиш ёқадигандек?


бир куни битта нусха соғинган одамига биринчи ёзиб қўйган экан — ўлиб қопти


матн ёзятганда Caps Lock'ни босиб қўядиган одамлардан қўрқинглар, худо билади уларни қўлидан яна қанақа разилликлар келади.


Телефонингни текшираверишни бас қил. Ҳеч ким сени яхши кўрмайди!

(с) Fleabag


Эрталаб ишга келасан.
Компьютерни ёқасан.
Интернетни очасан.
Керакли сайтларга кириб чиқасан.
Қонда дофамин миқдорини кескин ошишига сабаб бўладиган воқеиликларга кўзинг тушади.


духовка билан микроволновкани фарқига унчалик ҳам бормаслик эркак киши учун нормал деб ўзимни-ўзим овутяпман


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
бу қор учун қаерга донат қилиш керак?

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.