Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими 23 декабрдан туман Давлат хизматлари марказида фаолият юритади
Хабарингиз бор, давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча қулайликлар яратилиб келинмоқда. Хусусан, барча адлия органларининг "ягона дарча" тамойили асосида бирлаштирилаётгани ана шу қулайликлардан бири.
Битта бинода фаолият юритаётган адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳуқуқий муаммолари билан келаётган аҳолига ушбу тўрт орган хизматларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконини туғдиради.
Эндиликда Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими ҳам туман Давлат хизматлари маркази биносида иш бошлади. Туғилиш, никоҳ, ўлим ва ажрим билан боғлиқ масалаларда энди фуқаролар марказ биносига боришлари кифоя.
Сизга қулайлик яратишдан мамнунмиз!