Иқбол МИРЗО шеърлари dan repost
БАҲОДИР ИСОГА
Мен ҳам нур-зиёга ҳавас қиламан,
Гувраган дарёга ҳавас қиламан.
Нур-зиё таратган дарёдил инсон –
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Мансаб илинжи йўқ, шон илинжи йўқ,
Хирмон илинжи йўқ, дон илинжи йўқ,
Она қишлоғини ўйлаб, тинчи йўқ,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Шеърнинг қийматини билиб қўйган у,
Чаламуллаларни илиб қўйган у.
Қиладиган ишин қилиб қўйган у,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Мен шунчаки лайлак ҳайдаб юрмадим,
Не-не буюк билан суҳбат қурмадим.
Лек ундан шоирроқ шоир кўрмадим,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Кўнгил султони у, кўнгил қули у,
Йигитнинг гули у, элнинг тили у.
Дарди бор инсоннинг жони-дили у,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Мен туғма шогирдман, хомман, сал бўшман,
У – худонинг дўсти, ишқи рост тушган.
Худонинг душмани унга ҳам душман,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
У қумри куйини қўшиққа солган,
Йўлдош Сулаймоннинг дуосин олган.
У – тирноқ – ҳазрати Машрабдан қолган,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Олдин сўйлар, кейин ўйлар жўралар,
Бир кун сизлардан ҳам ҳисоб сўралар.
Қўл ювиб кўришинг, эй сиз, тўралар!
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
У фақат яхшилик қилишга қодир,
У сизлар билмаган ёлғиз даҳодир.
Шеърим ўзимгаю сизга баҳодир,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Иқбол МИРЗО
2008
Мен ҳам нур-зиёга ҳавас қиламан,
Гувраган дарёга ҳавас қиламан.
Нур-зиё таратган дарёдил инсон –
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Мансаб илинжи йўқ, шон илинжи йўқ,
Хирмон илинжи йўқ, дон илинжи йўқ,
Она қишлоғини ўйлаб, тинчи йўқ,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Шеърнинг қийматини билиб қўйган у,
Чаламуллаларни илиб қўйган у.
Қиладиган ишин қилиб қўйган у,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Мен шунчаки лайлак ҳайдаб юрмадим,
Не-не буюк билан суҳбат қурмадим.
Лек ундан шоирроқ шоир кўрмадим,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Кўнгил султони у, кўнгил қули у,
Йигитнинг гули у, элнинг тили у.
Дарди бор инсоннинг жони-дили у,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Мен туғма шогирдман, хомман, сал бўшман,
У – худонинг дўсти, ишқи рост тушган.
Худонинг душмани унга ҳам душман,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
У қумри куйини қўшиққа солган,
Йўлдош Сулаймоннинг дуосин олган.
У – тирноқ – ҳазрати Машрабдан қолган,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Олдин сўйлар, кейин ўйлар жўралар,
Бир кун сизлардан ҳам ҳисоб сўралар.
Қўл ювиб кўришинг, эй сиз, тўралар!
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
У фақат яхшилик қилишга қодир,
У сизлар билмаган ёлғиз даҳодир.
Шеърим ўзимгаю сизга баҳодир,
Баҳодир Исога ҳавас қиламан.
Иқбол МИРЗО
2008