Камолиддин ШУКУР | Kamoliddin SHUKUR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Ушбу каналга шоир ва ёзувчи Камолиддин Шукур қаламига мансуб бўлган асарлар мунтазам равишда қўйиб борилади.
Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган !!!
Мурожаат учун: @kamoliddinshukur

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


АКА-УКА БЕГОНА БЎЛСА

Тенг бўлишган топса бурда нон,
Ҳамроҳ бўлган йиғласа, кулса.
Наҳот энди айланиб замон
Ака-ука бегона бўлса?

Қочар қувонч, қочади шодлик,
Юзлар шувут, кўзлар уётлик.
Айтингчи бу қандай бедодлик?
Ака-ука бегона бўлса.

Ўтказади беҳуда йиллар,
Яраштиролмайин сингиллар.
Хижил бўлиб қолар кўнгиллар,
Ака-ука бегона бўлса.

Жоним укам, меҳрибон укам,
Фидо бўлсин сенга жон укам.
Яқинларнинг бағри қон укам,
Ака-ука бегона бўлса.

Ака айтар, ҳувиллар жойим,
Баракасиз кўшку-саройим.
Келмайдими қиёмат қойим?
Ака-ука бегона бўлса.

Айб кимда йўқ? — барча бағри хун,
Кимса борми юраги бутун.
Арзимаган бир сабаб учун,
Ака-ука бегона бўлса.

Акага ёт ука ноласи,
Лолу-ҳайрон, амма-холаси.
Бир ота-онанинг боласи,
Ака-ука бегона бўлса.

Ака майиб ука ўқидан,
Жигарининг қазган чоҳидан.
Хабар олмай бору-йўғидан,
Ака-ука бегона бўлса.

Она гирён манглай шўрида,
Турса ҳамки уйнинг тўрида.
Ота йиғлаб ётар гўрида,
Ака-ука бегона бўлса.

Бўлса ҳамки битта жой, маскан,
Олмайди ҳеч бир-бирини тан,
Бир қориндан талашиб тушган,
Ака-ука бегона бўлса.

Бир пайтлари яшаб беармон,
Бир-бирига бахш айлаган жон.
Ер уялар, йиғлайди осмон,
Ака-ука бегона бўлса.

Барча дардга сен эрур малҳам,
Сен сабабли мукаррам одам.
Ўзинг кечир Яратган Эгам,
Ака-ука бегона бўлса.

Дўстлар жигарларни суяйлик,
Жигар дея ёниб куяйлик.
Келинг — яраштириб қўяйлик,
Ака-ука бегона бўлса.

Камолиддин ШУКУР

@kamoliddinshukur1

https://t.me/kamoliddinshukur1


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёдингдан чиқарма биродар,
Энг яқин дўст ота-онангдир!..

@kamoliddinshukur1

1.2k 0 25 10 12

АСЛ ҲАҚИҚАТ

Суянганинг фақат болангдир,
Ўзинг эккан гул-у, лолангдир.
Ёдингдан чиқарма биродар
Энг яқин дўст ота-онангдир!..

Камолиддин Шукур

@kamoliddinshukur1




"ТИРИКЛАЙИН ЖАННАТИЙ БЎЛАРКАН ЭРКАК"

👆👆👆👆👆👆👆

✍ ШЕЪР МУАЛЛИФИ: КАМОЛИДДИН ШУКУР.

🎙 ШЕЪРНИ ЎҚИДИ: САЛОҲИДДИН ФАЙЗИЕВ.


ЭРКАК

Ризқу-рўз ишқида бир жони ҳалак,
Мағрибу, Машриқни кезар жонсарак.
Оила шаънини тутиб тургувчи
Тош ўтмас қўрғони бўларкан эркак.

Умиди узилса қоши ҳилолдан,
Меҳр кўрмаса гар соҳибжамолдан.
Худо қисган бўлса жуфти ҳалолдан
Сарғайиб-сарғайиб сўларкан эркак.

Яшаркан бир умр, кутиб туриб ҳам,
Рўзғорин омочин тутиб туриб ҳам.
Дардини ичига ютиб туриб ҳам,
Ҳеч кимга билдирмай юраркан эркак.

Юрагин қонини тупроққа қориб,
Иморат соларкан, ёғочлар ёриб.
Узун кечаларда Ҳаққа ёлвориб
Фарзандига иқбол тиларкан эркак.

Бечора тинмайди, қишми, ёз, баҳор,
Кўкламда ғишт терар, қишда курар қор.
Қачон тўлар экан — рўзғор деган ғор?
Эй Худо, — айт қачон тинаркан эркак?

Умр ўтар, келар турналар қайтиб,
Эски дардлар қалбин тирналар қайтиб.
Аёли йиғласа дардини айтиб,
Қон йиғлаб, ёлғондан куларкан эркак.

Эркак ҳам бировнинг битта ёлғизи,
Сочидаги оқмас, ғамларнинг изи.
Бемеҳр чиққанда ўғли ё қизи
Ўртаниб, бағрини тиларкан эркак.

Эркакка не керак? – эркакка не зеб?
Яшаб юраверар, бир бурда нон еб.
Эй ғаним — қарғама жувонмарг бўл деб
Қачон қайтмоқлигин биларкан эркак.

Умр ўтаверар, бағрингни ўйиб,
Мусибат қийнайди бепичоқ сўйиб.
Аёлин кўксига бошини қўйиб
Гоҳо тик оёқда ўларкан эркак.

Аёлнинг пойида жаннатдир бор гап,
"Ризолик олинган, уч бора сўраб."
Ҳали бу дунёдан ўтмай во ажаб,
Тириклай жаннатий бўларкан эркак,
Тириклай жаннатий бўларкан Эркак!

КАМОЛИДДИН ШУКУР

@kamoliddinshukur1

https://t.me/kamoliddinshukur1






Камолиддин ШУКУР | Kamoliddin SHUKUR dan repost
ИҚТИБОС

Жаҳоннинг турли ерларида одам болалари аллақандай ғоялар, арзимас нарсаларни талашиб ётган бир паллада ана шундай ақлсизликка, уруш аталган инсоният ихтиро этган энг жирканч, энг тубан иллатга чегарасиз нафрат назари билан боқар эканман, қалбимни аллақандай тушунарсиз изтироб ўртайди. Мен заминни, мен она ерни урушлардан бағриқон, ўқ-ёй, қуроллардан кўкси илма-тешик бир ҳолатда эмас, изтиробсиз, бус-бутун, меҳрга, муҳаббатга тўла ҳолатда кўришни истайман!

АЛЬБЕР КАМЮ.

@kamoliddinshukur1


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✍ Камолиддин ШУКУР

🎤 Рауф АВЕЗОВ


Барча юртдошларимизга янги йил муборак бўлсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Тенглик йўқ жойларда ёмондир қисмат, 
Тили омон бўлса — ўлмайди миллат. 
Жаҳонда ҳеч бир хил қуролда, қудрат
«Тинчлик» сўзин ёзган қаламча йўқдир...

Омон МАТЖОН

Ўзбекистон халқ шоири

@kamoliddinshukur1


Биласизми, мен ҳамиша Қорбобога ишонганман. Ва ҳозир, ёшим улғайганидан кейин ҳам унинг борлигига ишонгим келади. Айни шу Янги йилдек байрам сабаб катта-ю кичикни, айниқса болажонларни кўнглини овлаб уларга эзгулик, яхшилик тарқатгани учун ҳам уни яхши кўраман, уни ардоқлайман. У балки ҳақиқатданам эртакдир, йўқдир, рўёдир, лекин ўзи йўқ бўлсада, баъзи бир ҳаётда бор бўлган тошбағир, меҳрсиз одамлардан аълороқ мен учун. Сизни кутяпмиз Қорбобо!

@kamoliddinshukur1


"ОТАМНИ КЎРГАН ОДАМЛАР!"
~~~~~~~~~~~~~~~
ШЕЪР МУАЛЛИФИ: КАМОЛИДДИН ШУКУР.

ШЕЪРНИ ЎҚИДИ: САЛОҲИДДИН ФАЙЗИЕВ.


«Сиз туфайли бой бўлганим йўқ» шеъримиз ўз йўли, ўз овозига эга бўлган ажойиб қўшиқчи дўстим Нодирбек Холбоев ижросида. Тингланг азизлар.

@kamoliddinshukur1


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЭЪТИРОЗ

Осмондаги ой бўлганим йўқ,
Ҳали жўшқин сой бўлганим йўқ.
Ортимдан гап қилган одамлар,
Сиз туфайли бой бўлганим йўқ!

Ютуқларим заҳматим билан,
Заҳмат ҳамроҳ шуҳратим билан. 
Пул топдим ўз меҳнатим билан,
Сиз туфайли бой бўлганим йўқ!

Ғалат туюлмасин сўзларим,
Бу дилдаги оҳу-бўзларим. 
Биз қарашдик деган дўстларим,
Сиз туфайли бой бўлганим йўқ!

Энди келиб ғамим едингиз,
Жигаримсан — дўстим дедингиз.
Йиқилганда қайда эдингиз?
Сиз туфайли бой бўлганим йўқ!

Онам дуо қилди тонглари,
Отам бўлди соғликдан нари.
Бу уларнинг илтижолари,
Сиз туфайли бой бўлганим йўқ!

Жим қолганда тинди деганлар,
Тамом бўлди энди деганлар. 
Соямизда унди деганлар,
Сиз туфайли бой бўлганим йўқ!

Тиланмадим шоҳдан-гадодан,
Хулосалар қилдим хатодан.
Бари Ҳақдан — бари Худодан,
Сиз туфайли бой бўлганим йўқ!

Камолиддин ШУКУР

@kamoliddinshukur1


ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ, – ЙЎЛДА ЮРГАНЛАР!

Йўлларингиз доим бўлсин мунаввар,
Сизга яхшиликлар бўлсин муяссар.
Тилак шу,  ҳар доим, мудом, ҳамма вақт,
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

Майли – жаҳон кезинг, ошинг тоғу-қир,
Фақат яқинларга берманг хавотир.
Сизни оилангиз кутмоқда ахир
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

Ҳали очилмаган довонлар учун,
Шу Ватан, шу замин, имконлар учун.
Йўлингизга муштоқ инсонлар учун,
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

Огоҳ этиб ўтай бир лаҳза сизни,
Тезлашманг, хатарга ботириб ўзни.
Оҳиста бошқаринг уловингизни,
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

Огоҳлик ҳамиша замон талаби,
Ҳар бир жон, ҳар тирик инсон талаби.
Ушбу сўз бутун бир жаҳон талаби:
"Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар"!

Асраганни этгай Тангрим зиёда,
Асраган хор бўлмас, икки дунёда.
Майли уловдасиз, майли пиёда,
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

Турфа қоидани ёдланг, ёд билинг,
Хавфсизлик таъминлаб дилни шод қилинг.
Ўта ҳушёр бўлинг, эҳтиёт бўлинг,
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

Афсуски, бошларга ёғдириб кулфат,
Тез-тез учрамоқда турфа ҳалокат.
Юрмоқчи бўлсангиз соғу-саломат,
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

Кўзингизга мастлик солмасин соя,
Рульда ҳушёр туринг, бамисли қоя.
Қонун қоидага қилинг риоя,
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

Қоракўз болангиз кутиб интизор,
Дарвоза мўралаб боқмоқда бедор.
Сизга маслаҳатим: такрор ва такрор
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

Сўзларим бир ўтли илтижо холос,
Ҳаммаси дилдаги тилакларга мос.
Битта ўтинчим бор, битта илтимос,
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

Йўлдаман – термулиб йўлга қарайман,
Вужудни ҳушёрлик ичра ўрайман.
Мен сизга ҳамиша оқ йўл тилайман
Ўзингизни асранг, – йўлда юрганлар!

КАМОЛИДДИН ШУКУР

@kamoliddinshukur1

https://t.me/kamoliddinshukur1


BUXORO.UZ | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ «O‘zingizni asrang, yo‘lda yurganlar!»

✍️ Kamoliddin Shukur
🎤 Salohiddin Fayziyev
🎧 Oybek Qo‘ziboyev

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


• Haqiqat.

© Kamoliddin Shukur ✍
® Elshodbek Mukhammad
🎙
10.12.2024

😊 Kanalga aʼzo boʻlish uchun manzil ➕➕➕➕
📱Https://Telegram.me/Elshodbek_Mukhammad


Фақат асл севги ўлмайди эркам,
Севгини ўлдириб бўлмайди эркам...

✍️ Камолиддин Шукур

🎤 Нурхон Элмирзаева

🎼 VIctor Birkan "River of Time"

t.me/nurxonelmirzayeva

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.