Jurnalistuz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади"
Таклиф ва мурожаатлар учун: @jurnalistuz_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇹🇷 Эрдўған Тотлисас билан қўшиқ куйлади

Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида АК Партиянинг 8-қурултойи доирасида мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған таниқли санъаткор Иброҳим Татлисес билан дуэт айтгани трендга айланмоқда.

——-
Толстойдаги бир иқтибосни эсладим:
"Мусиқа-инсоннинг Худога тилсиз илтижосидир"...

@jurnalistuz


Лос-Анжелесда бир ҳафтадан буён ёнғинлар давом этмоқда ва минглаб биноларни йўқ қилмоқда.

Ўт ўчирувчилар бир вақтнинг ўзида бир неча ёнғин ўчоқларида тарқалган оловни тўхтата олмаяпти, кучли шамол ёнғин тарқалишини осонлаштирмоқда.

Малибу ва Санта-Моника ўртасидаги шимолроқда жойлашган Пасифик-Палисейдс офатдан энг кўп жабр кўрган. Бу тинч ҳудуд — кўплаб таниқли шахслар яшайдиган жой ҳисобланади.

Юлдузлар эвакуация қилишга мажбур бўлган, кўпчилик миллионлаб долларга баҳоланган уйларидан айрилган.

Энг ҳайратланарлиси шунча олов ичра баъзи бир уйлар ёнмай қолган... "Биз буни худосиз ҳам амалладик" дея "ОЛТИН ГЛОБУС" тақдимотига ишора қилган журналист ва шу каби кимсалар Яратганнинг қудратига, қодирлигига шак келтиришармикан?!

@jurnalistuz


Яқин беш йилда Onix миниш орзусига берилганларнинг хаёлий парвози “қулади”...

"UzAuto" автомобилларни беш йилга бўлиб тўлаш шарти билан ўқитувчиларга сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этган...

@jurnalistuz


🔴 40 минг доллар пора олаётганда қочиб кетган прокуратура терговчиси ҳали ҳамон қўлга олинмаган

✔️ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан жавоб кутамиз.

Шу кунларда кетма-кет ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан пора ишига аралашган терговчи ва прокурорлар қўлга олинаётгани ҳақида ОАВ хабарлар пайдо бўлмоқда.

Бироқ ОАВда катта шов-шув бўлган 40 минг доллар пора олаётганда ҳодиса жойидан қочиб кетган терговчи 2 ой ўтган бўлса-да ҳамон қўлга тушмаган.

——-
Узр прокурор, ярангизни янгилаб қўйибман. Тўғрисини айтинг, гап каналда қолади. Қайси очиқ мозорда беркиниб ётибсиз!

@jurnalistuz


60 ойлик бўйинтириқ мубаро бўлсин

⚡️Ўқитувчиларга «Malibu», «Tracker», «Onix», «Equinox», «Captiva 5T» автомобилларини 5 йилга бўлиб тўлашга берилади.

Бу ҳақида Бош вазир А.Арипов томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарованинг хатига қўйилган ФИШКАда топшириқ берилган.

Автомобиллар «Муаллим эъзозда» акцияси доирасида тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик (5 йил) муддатли тўлов асосида берилади.

Олмиш ой ўқитувчининг бурнидан чиқариладиган ва кредит деган б...га бўктириладиган бўлибди автоуловга эга бўлиши. Буниси эса эъзозлашдан кўра кредит бериб батамом ўлдириш акцияси бўлибди, менимча.

Ўтмаган консерва банкаларини ўтказишнинг яна бир йўли ва тажрибаси сифатида ночор "малим"лар танланибди.

Малибу 370 млн. Ўттиз фоизи 112,5 млн. Бошланғич тўлов. Қолган 262,5 млн.нини 60 ойда салкам 4 млн.400 мингдан тўлаб бориши керак. Бу мени ҳисобим бўйича. Банкни калькулятори билан ҳисобланса ошиб кетади. Қизиқ, қайси “тилло бошдан” чиқибди, бу ғоя?!

@jurnalistuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Мурожаат: Қашқадарё вилояти, “Деҳқонобод калий” заводида ишлаган эски ишчилар 8 йилдан бери ойлик маош ололмаётганидан шикоят қилмоқда.

@jurnalistuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мана буни ЧП фавқулодда вазият, деса бўлади…

@jurnalistuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Ҳой тезкорлар, ишланган 40 минг $ пулларингни олиб қочиб кетган прокуратура ходими ҳали пулларингни ишлатиб тугатмаган шекилли, қўлга олингани ҳақида хабар берилмаяпти. Майли биз кутишда давом этамиз.

Ер юмалиқ қочиб қаерга ҳам борарди. Охирги манзили қабристон бўлиши лекин точна. Афанди пулини ўғирлатиб қўйиб ўғрини қабристонда кутиб ўтириши ҳақидаги латиф ёдингиздами

@jurnalistuz


Афсуски бу торт креми эмас, оддий совун кўпиги экан...
Германиянинг собиқ молия вазири, Озод демократик партияси раҳбари Кристиан Линднер сайловолди нутқ сўзлаётган пайти бир аёл томонидан тортли аммо тотли бўлмаган ҳужумга учраган.
У торт кремини ялаб кўриб, оддий совун кўпиги эканлигини айтган.

——-
Ғарбда сайловолди анжуманлар пайтида бунақа саргузаштлар бўлиб туриши одатий бўлиб қолган. Ҳар ҳолда Америкадаги шиппак отиш ёхуд тухум отиш “чиқиш”ларидан торт отиш бироз юмшоқроқ ва ширинроқ, албатта.

@jurnalistuz


Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб ўзгартириш ҳақидаги баёнотига жавобан Америка Қўшма Штатларини “América Mexicana”, яъни “Мексика Америкаси” деб аташни таклиф қилди...

——-
Эътибор беряпсизми, Мексика президенти ўта ёш. Аёл киши эканлигига қарамай жасоратли гапни айта олган.
Тарихан олиб қараганда 1600 йилларда бугунги қудратли АҚШ “МЕКСИКА АМЕРИКА”си дейилган.

@jurnalistuz


Нишондаги гаплар dan repost
❗️ Ишонинг, шу пайтгача бунақа ғалати лойиҳани кўрмагансиз!

🧠 "Фаросат нимага керак!?" лойиҳасида жамиятдаги ОФТС (ортирилган фаросат танқислиги синдроми) касаллигига қарши Фаросатсизликка қарши курашиш департаменти фаолият олиб боради.

📣 Ушбу лойиҳада жамиятдаги фаросатсизлик оқибатлари эълон қилиб борилади. Хуллас, ўтиб кўришга арзийдиган лойиҳа!!!

❗️ Фаросатингизни эҳтиёт қилинг!

✈️ Ҳавола: @FarosatNimagaKerak


33 йиллик тарих йўлини босиб ўтган Ўзбекистон прокуратураси ходимлари куни нишонланмоқда.

Мана саккиз йилдирки ҳар йили 8-январь санасида адолат посбонлари байрам қиладилар. Шу йиллар давомида Ўзбекистон Бош Прокуратурасига 6 нафар амалдор раҳбарлик қилган. Афсуски, уларнинг икки нафаригина ўз шаънига доғ туширмай, мансабини суистемол қилмай амалдан кетишга муваффақ бўлган.

Нима бўлганда ҳам бугун халқ ишонишни, суянишни истайдиган соҳа вакилларининг мамлакатда қонун устуворлиги йўлидаги ишларига адолат тантанасини тилаб қоламиз!

@jurnalistuz


Ўзбекистон энг кам иш ҳақига эга 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Minimum Wage by Country 2024 хабар берди.

Рўйхатда  давлатларнинг  йиллик ҳамда соатлик энг кам иш ҳақи миқдори доллар кўринишида ҳисоблаб чиқилган. Унда Австралия йилига 35.515$, соатига эса 17.47$ миқдоридаги иш ҳақи билан энг юқори ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон эса энг кам иш ҳақи бўйича 111-ўринни банд қилиб, йилига 1.041$, соатига эса 0.50$ ни ташкил этган.

——-
Олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, юзсизларча юзлар орасидамиз…

@jurnalistuz


Соқолли мана бу одам — Ксавье Трюдо, Канаданинг бош вазири бўлган. Илон Маск уни "қиз бола" дея атаган ўз твиттерида. Трюдо Канада АҚШ нинг 51-штати бўлмаслигини айтган холос.
Сўз эркинлиги бўйича кўпчиликка ваъз ўқийдиган Америкада демократиянинг американча талқиними бу?

@jurnalistuz


22 ёшли эркак ўз аёлини болға билан аёвсиз уриб ўлдиргани аянчли ҳодиса. Воқеа Тошкентнинг Юнусободида рўй берган. Ўртада 7 нафар бола. Қотиллик важи оддий: қашшоқлик...

Эсласангиз бир неча ой аввал Самарқандда ҳам ҳаётдан тўйган эр хотинини кетмон билан уриб ўлдирганди...
Илдизи қашшоқлик, ишсизлик...

Русларда бир гап бор: Каждый труп — это урок...

@jurnalistuz


Кўпкари, қўчқор уриштириш, даканг хўрозлар жангги, капутарвозлик булар бари хобби. Инсоннинг қизиқиши холос, у ерда жуда катта ижтимоий хавф йўқ. Пул тикилгани ҳисобга олинмаса...

Светни светофордай ўчириб-ёқишни касбий хоббига айлантирган энергетика вазирлигининг буткул кетишлари ваъда қилинган, лекин ишлашда давом этаётган баъзи маъсулларига ҳам шу хурмача қилиқни қилишга дух етадими, командир.

@jurnalistuz




БИЗДА КУЧЛИ АРМИЯ МАВЖУД.

Флоридадаги қароргоҳида журналистлар учун интервью берган Трамп Россия ва Украина урушига тўхталиб, худди шу жумлаларни тилга олди. У Жо Байден маъмуриятини бу борада уқувсизликда айбламоқда. Сиёсатчи Путин билан учрашиш масаласидаги саволдан бош тортган.
Дарвоқе, урушда ғолиблар бўлмайди...

@jurnalistuz


Ўзбекистон нафақат паспорт рейтингида, ақл даражаси бўйича рейтингда ҳам юқорилади.

Халқаро IQ реестри маълумотига кўра, Ўзбекистон дунёдаги 127 давлат ичида ўртача 96,98 балл билан 69-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,17 баллга ошган.

Рейтингда биринчи ўрин Хитойга насиб этган бўлса, Эрон ва Жанубий Корея кучли учликдан ўрин олди. Габон эса 85,56 балл билан рўйхатнинг сўнгги поғонасини эгаллади.

——-
Соғлом овқатланиш, кучли интеллектуал фаолият билангина ақл даражаси бўйича юксалиш мумкинлиги тадқиқотларда исботланган. Бу жойда генетика ҳам ўз сўзини айтади...

@jurnalistuz


Вазирлик ва ҳокимликларга турли харажатларни қисқартириш топшириғи берилди

Давлат органларига маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан бошқарув ходимларининг иш ҳақини ошириш, хизмат автомобилларини сотиб олиш ва бошқаларга таъқиқ қўйилмоқда. 

——-
15 миллионлик торт, донаси 150 минглик сомса харажатлари эсингиздадир. Эндиликда жамоатчиликнинг ғашига тегадиган бунақа дабдабалар бўлмаслигига умид боғлаб қоламиз...

@jurnalistuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.