Jurnalistuz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади"
Таклиф ва мурожаатлар учун: @jurnalistuz_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил бўлди

Ижтимоий ролик Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ижтимоий тадқиқотлар институти томонидан тайёрланган.


@jurnalistuz


Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди

Теҳронга қарши санкциялар мамлакатга 25 йил давомида зарар етказгани таъкидланди.

— АҚШ қуй беради.

@jurnalistuz




RASMIY MUNOSABAT

Ijtimoiy himoya milliy agentligining markaziy apparati ishchi guruhi 2024-yil 16-noyabr kuni ijtimoiy tarmoqlarda “MURUVVAT NOGIRONLIGI BO‘LGAN BOLALAR INTERNAT UYIDAGI VAXSHIY TIZIM” sarlavhasi bilan e’lon qilingan murojaat yuzasidan Toshkent shahridagi «Muruvvat» nogironligi bo‘lgan bolalar uchun internat uyi hamda Sirdaryo tumanida bo‘lib, umumiy holatni atroflicha o‘rgandi.

Ishchi guruh tomonidan zudlik bilan fuqaro Soy Zinaida Anatolyevna bilan suhbatlashildi, fuqaroning nevarasi Kim David Davronovichning jismoniy va tibbiy ahvoli ko‘zdan kechirildi.

O‘rganish natijalariga ko‘ra, Kim David Davronovichning onasi ishlash maqsadida Janubiy Koreyaga ketganligi sababli dastlab unga vasiy tayinlash, so‘ng chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rikdan o‘tkazib, statsionar davolatishga ko‘maklash va sud-med ekspertizasini o’tkazish belgilandi.

Bundan tashqari, fuqaroning oilasi "keys menejment" amaliyoti asosida kompleks baholashdan o‘tkazilib, zarur ijtimoiy xizmat va yordamlar ko‘rsatilishi rejalashtirildi.

Murojaatda keltirilgan barcha holatlar Ijtimoiy himoya milliy agentligi rahbariyati nazoratiga olingan. Natijasi yuzasidan qo’shimcha ma’lumot beriladi.

@jurnalistuz


❗️Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни, Сенатнинг биринчи мажлиси эса 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

@jurnalistuz


Туркияда бўлиб ўтган CISM 2024 Ҳарбий триатлон бўйича жаҳон чемпионатида Александр Куришов, Камрон Хўжаев ва Алиев Султон иштирокидаги эстафета жамоаси 2-ўрин, Алина Хакимова эса аёллар ўртасидаги индивидуал пойгада 3-ўринни эгаллади.

@jurnalistuz


#Мурожаат:
"Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар интернат уйидаги вахший тизим

Набирам Ким Давид Давронович (09.06.2012 йилда туғилган) 2-гуруҳ ногирони. Ташхиси: даволаш ва парваришлаш талаб қиладиган хулқ-атвор бузилиши, оғир даражадаги ақлий қолоқлик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Махсус комиссиясининг 11.07.2018 йилдаги 14-сонли қарори билан Тошкент шаҳар "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун 2-сонли интернат уйига 03.12.2018 йилдан қабул қилинади. Жорий йилнинг 12-ноябр куни набирамни кўришга борганимда, аҳволи оғирлашганини кўриб уйга дам олиши учун олиб келдим.

Мазкур мурувват уйига борганимда болалар батареяларга қимирлай олмайдиган даражада қаттиқ боғлаб қўйилганлиги ва бундай вахшийликка чидай олмасдан бақириб йиғлаётганлигини кўриб шокка тушиб қолдим.

Набирамни уйга олиб келганимизда, танасининг бўйин қисмидан қўлларнинг қўлтиқ қисмига йўналиш бўйлаб бўғиб боғланган ип (арқон)нинг шилинган излари мавжудлиги, белнинг пастки қисми ва думба қисмлари шилинган ва жуда қизарганлиги аниқланди. Бундан ташқари, у фақатгина "опа", "овқат" ва "ебан" сўзларини такрорларди. У ерда тарбиячилар болаларни оч қолдириб, уриб-сўкиб тарбиялашлари оқибатида, юқоридаги каби уятсиз сўзлар болаларга синдром бўлиб қолган. Мурувват уйига берилишидан олдин набирам югуриб ўйнаб юрар эди. Ҳозир эса ногиронлик аравачасида ва жуда озиб кетган. Ҳам руҳий ҳам жисмоний жиҳатдан орқага кетган. Ёнига одам яқинлашса қўрқиб, ўзини олиб қочадиган бўлиб қолган. Ухлаганда фақат тепага қараб ухлаябди, ён томонларга бемалол қайрилиб ёта олмаябди. Набирамнинг нуқсони ақлий фаолиятида эди, жисмоний жиҳатдан эмас. 2-гуруҳ набирамни 1-гуруҳ қилиб қўйишди.

Набирамдаги тана жароҳатларини кўриб, мурувват уйига бордим ва ҳужжатларни беришларини ва нима сабабдан болада бундай жароҳатлар пайдо бўлганини, қандай муолажалар қилинганини ва нега уколдан танаси ёмон аҳволга келганини тушунтириб беришларини талаб қилганимда, ҳаммаси жим. Мажбуран эътироз йўқлиги тўғрисида тилхат ёзиб беришимни айтишди, ундай қилмадим. Устимиздан шикоят қилмоқчимисиз ёки дейишди. Колидорда ўтирганимизда бир оздан кейин ИИБ ходимлари келиб, маъмурият билан нималарнидир пичирлашди. Мабодо ариза ёзадиган бўлса, "ўзимизни" ИИБ ходимлар сразу қабул қилиб олади деган маънода "ўзиникиларни" чақиришган. ИИБ ҳам булар билан "за одно" экан. Шунинг учун қаерга бориш, кимга мурожаат қилишни билмай қолдим.

Ушбу "Мурувват уйи"нинг бошқарувчиси бўлмиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг олий мансабдор шахсларидан ҳисобланмиш Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовнанинг бу "тизим"дан хабари бормикан?

Ёшим 62 да, набирамни бир ўзим қарайман, айни пайтда даволашга ва адвокатга имкониятим йўқ. Ногиронлиги бўлган шахсларга қаровчилар учун моддий таъминот ва имтиёзлар назарда тутилган бўлсада, маҳалла умуман ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаябди. Шу ўринда фарзандлари ёки яқинлари мазкур мурувват уйи қарамоғида бўлганларга мурожаатим: зудлик билан бориб, болаларни ечинтириб, таналарини барча қисмларини текшириб туринг доим, яхшиси, шароитингиз бўлса, уйда қаранг, алоҳида ишчи ёллаб бўлса ҳам.

Ҳолат юзасидан ИИВ томонидан танадаги жарохатлар йўқолиб кетмаслиги учун зудлик билан суд-тиббий экспертизаси тайинланишини, Бош прокуратура, Болалар омбудсмани, Ижтимой ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа тегишли орган ва ташкилотлардан мурувват уйини вахший тизимдан тозалаб, ким бўлишидан қатъий назар, айбдорларга чора кўришларини ва сўрайман!

Цой Зинаида Анатольевна
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Баҳор МФЙ, А.Навоий кўчаси, 3-уй

@jurnalistuz


Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда

Президент "Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунни имзолади. Зўравонликнинг барча шакллари, жумладан жисмоний, жинсий, руҳий, ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва қўрқитиш (буллинг) тақиқланган ва қонун билан таъқиб қилинади.

Хусусан, зўравонликдан жабрланган шахс тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиши, махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун билан биринчи марта зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордерини бериш механизми жорий этилмоқда. У ички ишлар органлари томонидан 30 кунгача муддатга берилади ва зўравонлик қурбонига ёки унинг қонуний вакилига топширилади.

Қонунда жабрланувчига етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи акс эттирилган. Қонун 6 ойдан сўнг кучга киради.

@jurnalistuz


Дилшод Султанов Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Равшан Раимов тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

@jurnalistuz


#Тафсилот

АЭРОПОРТГА ИШГА КИРИШНИ "ШАПКА"СИ 1,5 МИНГ ДОЛЛАРМИ


Аэропортга ишга киритиб қўйишини айтиб, лақма одамларни алдаб келган "шпана" қўлга олинди. У И.Каримов номидаги халқаро аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг АҚШ доллари сўраган.

Пулни олаётган вақтда Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган Р.М аэропорт ходими бўлиб чиқди. Ўзбекистоннинг ҳаво коридори, остонаси бўлган даргоҳга ишга талпиниш яхши xислат. Бироқ, бузуқ ният орқали, ўз тартиби билан эмас, пора ҳисобига ишга кираман деб ўйлаш нотўғри.

Аэропорт ходими қамоқда, унга жиноят иши очилган. Жабрланувчи ҳам ўз навбатида нима учун бундай йўлни танлаганини судга тушунтириб бериши керак бўлади.


@jurnalistuz


Сунъий интеллектли робот томонидан чизилган биринчи расм 1 миллион долларга сотилди

Одамсимон робот-рассом Ai-Da томонидан яратилган Алан Тьюрингнинг портрети аукционда 1,08 миллион долларга сотилди. Иш 27 потенциал харидорнинг эътиборини тортди ва аввал прогноз қилинган 120 000 дан 180 000 долларгача бўлган нарх сезиларли даражада кўтарилиб кетди.

@jurnalistuz


#Тафсилот

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ПАХТА ҚЎШИБ ЁЗИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Б пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган.

"Брат" 30 тонна пахтани қўшиб ёзиш эвазига фермердан 15 миллион сўраган. "Райпо" бошлиғи қамоқда, пахтакор эса режани қандай бажаришни билмай ўтирибди ҳалиям.

Пахта етиштириш бўйича бир пайтлар "Тошкент вилояти тажрибаси", "Бўка методикаси" деган гап бўларди.

Бугунги кунга келиб "Пахта ҳосилини барбод қилиш бўйича Тошкент вилояти тажрибаси", "Қўшиб ёзиш бўйича Бўка методикаси" пайдо бўлди, қоракўзлар.

❗️Айтганча, тан оласизми-йўқми, Ўзбекистон ҳалиям аграр мамлакат. Пахта – стратегик хомашё.


@jurnalistuz


Тадбиркорлик субъектларида таъсисчи бўлган 1,5 мингга яқин давлат хизматчиси аниқланди

Давлат органлари ва ташкилотларнинг 1 488 нафар бошқарув ходими 1 653 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тегишли ташкилотларга 33 та тақдимнома киритилди.

Маълумот учун, қонунчиликка кўра, вазирлик ва идоралар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.

@jurnalistuz


Axborotuz dan repost
"Ўзбектелеком" АКга МУРОЖААТ

Uzmobile мобиль алоқа абонентлари "Ўзбектелеком" АКга қарашли бўлиб, бугунги кунда алоқа сифати жудаём ёмонлашиб бормоқда. Бир йил олдин энг зўр мобиль алоқа эди.
Ҳозирда суҳбатлашиб турган вақтингизда ўз-ўзидан узулиб қолмоқда. Қишлоқ жойларида тўрт-беш марта ҳаракат қилиб алоқага уланиб оласиз. Интернетнинг ҳам тезлиги тушиб кетган.

Тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган мижознинг ўринли мурожаатини дўстона қабул қилиб, инсон қадри тамойили асосида иш олиб боришларингизни сўраб қоламан.

“Ўзбектелеком” АК ҳақида умумий маълумотдан парча:
"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси ўз тармоғи билан Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудларини қамраб олган йирик телекоммуникация оператори ҳисобланади. Замонавий технологиялар асосида қурилган ўзининг телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб, Компания барча турдаги телекоммуникация хизматларини тақдим этади...

"ЎЗТЕЛЕCОМ Оокла® халқаро компаниясининг 2023 йилнинг 1-2-чораги бўйича “Энг тезкор мобил тармоқ” номинациясида олий мукофотига сазовор бўлди."

👉🇺🇿@axborotuz


Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор пора билан ушланди

“Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

@jurnalistuz


Президент Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлаб, урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини маълум қилди.

@jurnalistuz


Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига етиб борди. Уни Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шундан сўнг, президент Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди. Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва "яшил" энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, "яшил" водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.

@jurnalistuz


#Мурожаат: Ассалом Алейкум Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидан мурожат қилаяпман мана шундай ахмоқгарчиликлар бўлаяпти қиш мавсуми келаяпти нега эртароқ харакат қилмайди ёки кундузи қилмайди яна газни ўчириб бир соатдан кейин газ ўчади деб хабар бераяпти бу ХудудгазОқолтиндагилар шунчалик тупоймикан бу манашу бир хафтани ичида 2 марта кечаси ўчаяпти Кимга додингни айтишни билмайсан 1000 тел қилсанг хам хеч қандай самара йўқ ўзини устидан ўзига шикоят қилган бўласан илтмос шу мавзунм чиқаринг Халқга газ берсин ўйин қилмай.

— Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

@jurnalistuz


Трамп муҳожирларни оммавий депортация қилишдан бошқа чораси йўқлигини айтди

Трамп Байден маъмуриятининг “ўта юмшоқ” сиёсати Қўшма Штатларнинг учинчи дунё давлатига айланишига олиб келганини бир неча бор таъкидлаган эди.

@jurnalistuz

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.