Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззахда “AVIAGEN GROUP” компанияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ва “AVIAGEN GROUP” генетик компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Ўзбекистонда гўшт йўналишидаги паррандаларнинг I тартибли наслчилик корхонасини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 июндаги ПҚ–238-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.
40 млн долларлик инвестиция ва 100 гектар ер майдони
Музокаралар натижасида “AVIAGEN GROUP” генетик компанияси 40 млн доллар миқдоридаги лойиҳа доирасида инвестиция киритиш орқали гўшт йўналишидаги паррандаларнинг I тартибли галаси наслчилик корхонасини фаолиятини амалга ошириш борасида ўз таклифини билдирди.
2024 йил июнь, октябрь ва 2025 йил январь ойларида компания томонидан Зомин туманида лойиҳа учун 100 гектар ер майдони танланган. Лойиҳаларни амалга ошириш босқичма-босқич режалаштирилган бўлиб, AVIAGEN GROUP компанияси бу борада тақдимот ўтказади.
Вилоят ҳокимлиги ҳамкорликка тайёр
Учрашув давомида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев “AVIAGEN GROUP” компанияси вакиллари томонидан билдирилган таклифларни ўрганиб чиқиб, мазкур лойиҳани амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Ушбу лойиҳа амалга оширилиши билан Жиззах вилоятида паррандачилик соҳаси янада ривожланиши, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши ва янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi