Қамчиқ довонида селфи олишга уринган 2 кишини қор босиб қолди. Улар воқеа жойида ҳалок бўлишган
ФВВ матбуот хизматининг ishonch.uz’га маълум қилишича, жорий йилнинг 8 январь куни «Тошкент-Андижон-Ўш» автомобиль йўлининг 141-километрида бахтсиз ҳодиса юз берган.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Риштон туманидан бўлган 8 кишилик гуруҳ чанғи учиш мақсадида тоққа чиқишган ва улардан бири тақиқланган ҳудудда селфи олишга уринган. Натижада йиқилиб, қор уюми ичига тушиб кетган. Уни қутқармоқчи бўлган шериги ҳам қор остида қолиб кетган.
Воқеа жойига чақирилган қутқарувчилар ҳалок бўлганларнинг жасадларини қор остидан олиб чиқишган.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе