O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Озиқ-овқат хавфсизлиги: янги қонун лойиҳаси муҳокамада
😎 Фракция мажлисида “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжат инсон саломатлигини ҳимоя қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини тартибга солишни назарда тутади.
⚡️ Лойиҳага кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва назорат қилиш жараёнлари белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши шарт. Қонун озиқ-овқат занжирининг барча босқичларини қамраб олади ва соҳадаги бошқа қонунчилик нормалари унга мувофиқлаштирилиши керак.
✔️ Шу билан бирга, шахсий истеъмол учун тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва жисмоний шахслар томонидан республикага олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ушбу қонун доирасидан чиқарилган.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг