#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-71-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, Президентнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилди:
🔹2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;
🔹2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.
✅ Президентининг 2005 йил 30 июндаги ПҚ–112-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:
🔘2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:
➖Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;
➖Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;
➖бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида – БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.
✳️ Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.
🗓 2026 йилдан ҳар йили ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари миқдори ҳудудлар кесимида тураржой ижарасининг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда, Ҳукумат қарори билан белгилаб борилади.
Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Mover | TikTok | OAV
❗️Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади