❗️
Ҳарбий низомлар янги таҳрирда тасдиқланди🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2025 йил 14 февралдаги ПФ-23-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси
Қуролли Кучларининг қуйидаги
ҳарбий низомлари тасдиқланди:
🔹Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг
Ички хизмат низоми (ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги ва ҳуқуқий муҳофазасининг кафолатларини, улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни, уларни жойлаштиришни, ҳарбий хизматни ўташ даврида вақтнинг тақсимланиши ва кундалик тартибни, жанговар навбатчиликни (навбатчиликни) ва суткалик наряд хизматини ташкил этишни, техникалардан фойдаланиш даврида ички хизматнинг хусусиятларини назарда тутувчи);
🔹Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг
Интизом низоми (ҳарбий интизомнинг моҳиятини, унга риоя қилиш бўйича ҳарбий хизматчиларнинг мажбуриятларини, ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш ва интизомий таъзир турларини, рағбатлантириш ва интизомий таъзирларни қўллашни, ҳарбий хизматчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини назарда тутувчи);
🔹Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг
Гарнизон ва қоровуллик хизматлари низоми (гарнизоннинг мансабдор шахслари ва уларнинг мажбуриятларини, гарнизон наряди, гарнизон ҳарбий комендатураси ва ҳарбий автомобиль инспекцияси фаолиятини ташкил этишни, қўшинлар иштирокида гарнизон тадбирларини ўтказишни, қоровуллик хизматини ташкил этиш ва қоровулларни тайёрлашни назарда тутувчи).
❇️ Мазкур Низомлар
2025 йил 17 февраль кунидан бошлаб кучга кирди.✅ Ушбу ҳарбий низомлар
Қуролли Кучларнинг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган вазирликлар ва идораларнинг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларидаги ҳарбий хизматчилари, шунингдек,
ҳарбий йиғинларни ўташ даврида ва ҳарбий кийим-кечакни кийиб юриш ҳуқуқи билан ҳарбий хизматдан бўшатилган Қуролли Кучлар резервида (захирасида, истеъфода) турган фуқароларга нисбатан татбиқ этилади.
Каналга кириш: 👉👉👉
@Yurist_harbiy