Болалик кунларимда жуда ибодатга берилиб кетиб, кечалари тинмай намоз-ниёз билан машғул бўлганлигим ёдимда. Бир кеча отам ҳузурида ўтириб Қуръонни бағримга босиб, тиловат қилиш билан машғул бўлдим. Атрофимизда бир неча одам ухлаб ётарди. Шунда мен отамга дедим:
“Булардан бирортаси лоақал икки ракаат намоз ўқигали бошини кўтармайди-я, шу қадар ғафлат уйқусига ботибдиларки, ухлагандан кўра кўпроқ ўлганга ўхшайдилар!”.
Отам деди:
“Эй жоним ўғлим, сен ҳам одамларни маломат қилгандан кўра, ухлаб қўя қолсанг яхшироқ бўларди”.
Саъдий. Гулистон.
#malomat #ibodat