Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
Демак, мана шу дуони ёд олиб, доимо ўқиб юрилса, яхши бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иситма ва барча оғриқлар учун:
Лола Илхомиддиновна
"Эй Аллоҳнинг Расули, бу кеча бир нарса чақиб олиб, тонг отгунча ухлай олмадим", деди.
Шунда у зот:
"Нима чақди?"-дедилар.
"Чаён", деди.
"Кеч кирганда:
"Аъузу би калиматиллаҳит-тааммаати мин шарри маа холақ",
деганингда эди, иншааллоҳ, сенга зарар қилмас эди"-дедилар.
Маъноси:
"Аллоҳнинг тугал калималари ила У зот халқ қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман".
Демак, мана шу дуони ёд олиб, доимо ўқиб юрилса, яхши бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иситма ва барча оғриқлар учун:
"Бисмиллаҳил кабири, аъузу биллаҳил азийми, мин шарри кулли ирқин наъарин ва мин шарри ҳаррин-наари"-ни ўқишни ўргатар эдилар.
Термизий ривоят қилган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Маъноси:
"Азийм Аллоҳдан ҳар бир наъра солувчи томирнинг ёмонлигидан ва оловнинг иссиғи ёмонлигидан паноҳ тилайман».
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан. Валлоҳу аълам!
Лола Илхомиддиновна