𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌𝐈𝐘 𝐎𝐃𝐎𝐁


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


"اَللَّهُمَّ كَمَا حَسَّنْتَ خَلْقِي فَحَسِّنْ خُلُقِي"
"Эй Аллоҳ, менинг аъзои баданимни гўзал қилиб яратганинг каби, ахлоқимни ҳам гўзал қилиб бергин"
(Аҳмад, Байҳақий ва бошқа муҳаддис имомлар ривоят қилишган)
Таклиф қиламиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


🎙️ #Саҳиҳ_қиссалар ва улардан олинадиган ҳиссалар

🪶 Ёш авлодни тарбиялаш ва инсонларга ҳаёт ҳақиқатларини англатишда қиссаларнинг беқиёс ўрни бор. Эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги доимий кураш, ҳақиқат тарафдорларининг кескин синовлар қаршисидаги салобати, ҳар қанча қурбонлик бериб бўлса ҳам эътиқодни пок сақлаш зарурати, сўнгги маррада адолатнинг қарор топиши ҳамда шайтони лаин қутқу солиб, нафсу ҳаво жўш урган қалтис паллада чин инсоний хислатларини сақлаб қолган паҳлавонлар ҳақида ҳикоя қилувчи қиссалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, аксинча, ҳақиқатпарварликка, ҳалол яшашга, эзгу мақсад йўлида олға боришга кучли туртки беради. Энг ишончли манбалардан олинган бу ҳикоялар баландпарвоз иборалар ва муболағалардан йироқлиги, бадиий тўқималардан холи эканлиги, бир сўз билан айтганда, ҳаққонийлиги билан қимматлидир.
___
«Қиссалар Аллоҳ таолонинг қўшинларидандир, у қиссалар билан Аллоҳ ўз дўстларининг қалбини мустаҳкамлайди».

© Абул Қосим Жунайд

Бунинг тасдиқи:

وَكُلّٗا نَّقُصُّ عَلَيۡكَ مِنۡ أَنۢبَآءِ ٱلرُّسُلِ مَا نُثَبِّتُ بِهِۦ فُؤَادَكَۚ وَجَآءَكَ فِي هَٰذِهِ ٱلۡحَقُّ وَمَوۡعِظَةٞ وَذِكۡرَىٰ لِلۡمُؤۡمِنِينَ.


«(Эй Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом), сизга пайғамбарларнинг хабарларидан дилингизни мустаҳкамлайдиган қиссаларни ҳикоя қилурмиз»
.
(Ҳуд сураси, 120-оят).


۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩

https://t.me/islomiy_odob1










3-масала. Талоқ ниятида уйланишни жоиз дегувчи олимларнинг далиллари ва уларнинг далилларига жавоб

Ушбу никоҳни жоиз деганлар бир қанча далилларни ҳужжат қилишади.

Биринчи далил:
«Никоҳнинг ҳамма шартлари, рукнлари тўлиқ топилган. Аммо никоҳнинг бу турида талоқни шунчаки қалбига тугиб қўйишнинг ҳеч қандай зиёни йўқ. Чунки гоҳо
киши доим бирга яшайман, деган ниятда никоҳ қилиб, кейин ёқмаса талоғини бериши мумкин. Худди шундай, маълум бир муддатда талоғини бераман, деган ниятда
уйланиб, сўнг нияти ўзгариб, яшаб кетиши ҳам мумкин. Бирга яшайман, агар ёқмай қолса, жавобини бераман, деб уйланиш деярли ҳар бир уйланаётган кишининг қалбида бўлади. Бу ният никоҳга зиён қилмаганидек, талоқ ниятида уйланиш ҳам зиён қилмайди», дейишади.

Жавоб: Ушбу икки ниятнинг орасида фарқ бор. Умрбод бирга яшайман, деган кишининг нияти талоқ бўлмайди. Агар умрбод бирга яшайман, деган ниятда уйланса,
талоқ қилмоқ ҳолати кам кузатилади. Аммо талоқ ниятида уйланаётган кишининг умрбод яшаб кетиш эҳтимоли жуда ҳам кам. Шунинг учун «яшаб кетиши ҳам мумкин-ку», деган эҳтимолнинг ўзига таяниб уни жоиз деб бўлмайди. Чунки аксарият ҳолларда у ўзи ният қилганидек аёлнинг талоғини бериб кетади.

Иккинчи далил:
«Уйланишга қодир бўлмаганлар, узоқ сафарларда сабр­ сизлик қилиб зино қилиб қўйиши мумкин. Мана шу турдаги никоҳ жоиз дейилса, улар учун енгиллик бўлади. Юртидан узоқда бўлганлар зинога тушиб қолмасинлар!»

Жавоб: Зинога тушиб қолмаслик учун бу каби ҳаром иш билан ҳимояланмаслик керак. Биринчидан, сабр қилиб, Аллоҳдан енгиллик сўрасин:

«Никоҳ (учун лозим бўлган мол-давлатни) топа олмаган кишилар токи Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-бадавлат қилгунича ўзларини (ҳаромдан, зинокорликдан) пок тутсинлар!» («Нур» сураси, 33-оят).

Имом Бухорий қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: Абдурраҳмон ибн Язиддан ривоят қилинади:«Алқама ва Асвад билан Абдуллоҳнинг ҳузурига кирган эдик, Абдуллоҳ шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Ҳеч нарса топа олмайдиган йигитлик чоғимиз эди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Ҳой ёшлар! Ким оила куришга қодир бўлса, уйлансин. Зеро, бу кўзни тиювчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Ким қодир бўлмаса, рўза тутсин, мана шу унинг учун бичилмоқдир1», деганлар» Изоҳ: «бичилмоқ» деганда рўзанинг шаҳватларни тийиши назарда
тутилган. «Саҳиҳи Бухорий», 5066.

Мабодо уйланадиган бўлса ҳам, вақтинчалик никоҳни ният қилмасдан, уйлансин.

#Шариат_Қайтарган_Никоҳлар

🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️

🩷Instagram
    
🩶TikTok
         
🩵Telegram




#Гуноҳнинг_зарари

00:00 ●━━───── 18:42
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

🔴Гуноҳнинг ёмон оқибати | 4-дарс

▫️00:00 Гуноҳ сабабли қарзга ботиб қолиш.
▫️01:57 Гуноҳ заҳар каби таъсирини кўрсатади.
▫️04:54 Гуноҳнинг жазоси дарҳол келиши мумкин.
▫️08:03 Гуноҳ сабабли ишлар юришмай қолиши.
▫️09:19 Гуноҳ сабабли қалбни зулмат босиши.
▫️12:14 Гуноҳ сабабли дангасалик келиши ва тоатдан тўсилиши.

🎙Абдуллоҳ Усмон

🩷Instagram  | 🩵Telegram




✨✨ 🌕🌕🌕 ✨✨

📌Азиз диндошим, «Айёмул бийз» - «Ойдин кечалар»нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг!

⤵️1446 ҳижрий йил, ражаб ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2025 йилнинг 13, 14 ва 15 январ (душанба, сешанба ва чоршанба) кунларига тўғри келмоқда.

🌙Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

🗯Абу Зардан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар»
🔃
(Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).


🩷Instagram  | 🩵Telegram




📶 Ёмон гумон

⏺️Аллоҳ таоло шундай деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ  وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَب بَّعْضُكُم بَعْضًا  أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَن يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ  وَاتَّقُوا اللهَ  إِنَّ اللهَ تَوَّابٌ رَّحِيمٌ
Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтириб, Аллоҳнинг шариатига амал қилганлар, мўминларга нисбатан кўп ёмон гумонлардан сақланинглар. Баъзи ёмон гумонлар гуноҳдир. Мусулмонларнинг айбини изламанглар, бир-бирингизни ғийбат қилманглар (яъни, йўқ одам ҳақида у ёқтирмайдиган гапни гапирманглар). Ахир, сизлардан бирингиз ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?! Бундай қилишни ёмон кўрасизлар-а! Шундай экан, уни ғийбат қилишни ҳам ёмон кўринглар. Буюрган ва қайтарган ишларида Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ мўмин бандаларининг тавбаларини қабул қилувчи, уларга раҳм қилувчи Зотдир.

“Ҳужурот” сураси, Оят 12
📖


عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِىِّ — صلى الله عليه وسلم – قَالَ:

« إِيَّاكُمْ وَالظَّنَّ ، فَإِنَّ الظَّنَّ أَكْذَبُ الْحَدِيثِ ، وَلاَ تَحَسَّسُوا ، وَلاَ تَجَسَّسُوا ، وَلاَ تَحَاسَدُوا ، وَلاَ تَدَابَرُوا ، وَلاَ تَبَاغَضُوا ، وَكُونُوا عِبَادَ اللَّهِ إِخْوَانًا » .

أطرافه 5143 ، 6066 ، 6724 — تحفة 14686

▶️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: у зот айтдиларки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Гумондан сақланинглар. Албатта, гумон энг ёлғон сўзлардир. Ва бир-бирингизни айғоқчилик (жосуслик), ҳасад қилманглар, нафратланманглар, юз ўгирманглар ва эй Аллоҳнинг қуллари, биродарлар бўлинглар."
📚
Имом Бухорий №6064, №5143, №6066 ва №6724-рақамли ҳадисларга қаранг.


Дарҳақиқат, ёмон гумон — шайтоннинг инсон қалбларига қўядиган тузоғидир. Чунки гумон жамоаларнинг бузилишига, улар ўртасидаги алоқаларнинг узилишига ва биродарлик ришталарининг узилишига сабаб бўлади.

🩷Instagram  | 🩵Telegram




𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌𝐈𝐘 𝐎𝐃𝐎𝐁 dan repost
#Жума_Cуннатлари !!!☝

1️⃣Ғусл қилиш. 🚿

2️⃣Ҳушбўйланиш. 🌼

3️⃣Мисвок ишлатиш. 🪥

4️⃣Чиройли кийимларни кийиш.

5️⃣ Каҳф сурасини ўқиш. 📖

6️⃣Пайғамбаримиз 📿га кўп саловоту-салом айтиш. 🔊

7️⃣Масжидга эртароқ бориш. 🕌

8️⃣Жума кунидаги дуо ижобат бўладиган вақтни топишга ҳарис бўлишлик. 🤲

🕌اللهمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ علَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ﷺ

🕋Аллоҳумма солли ва саллим алаа Набиййинаа Муҳаммад ﷺ


🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️

🩷Instagram | 🩵Telegram




📶 " Сувда кемани кўриш табиий, аммо кемада сувни кўриш ғайри табиий "

💣Бирор нарса сенинг ичиңда яшаши билан сен унинг ичида яшашинг фарқини ажратиб олишинг керак.

Биз дунёда яшар эканмиз дунё ичида бўлишимиз табиий.
Аммо ғайри табиий (хатарли)си дунё бизнинг ичиимизда (қалбимизда) бўлиши.
Бунинг аломати қўлингдаги билан ғуруланмаслик, кетгани билан сиқилмаслик.


✅Бу ҳақиқатни тушунмаганларда кўп эътирозлар пайдо бўлади.
Масалан кофирлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қараб
وَقَالُوا مَالِ هَٰذَا الرَّسُولِ يَأْكُلُ الطَّعَامَ وَيَمْشِي فِي الْأَسْوَاقِ

"Улар: «Бу не Пайғамбарки, таом еб, бозорда юрадир?!"
Фурқон.7
📖
деб айбларди.

Чунки Пайғамбар улар қалбига дунё киришидан огоҳлантирар эдилар. Аммо ўзлари эса ўша дунё ичида яшар эди. Буни фарқини ажрата олмаганач уларда "сенга мумкин-у бизга йўқми?" қабилида эътирозлар пайдо бўлди.

🔵Юсуф, Довуд, Сулаймон алайҳимуссаломлар дунё ичида яшадилар. Аммо, дунё улар ичида эмас..

Саҳобалардан бой, бадавлат кишилар кўп эди. Улар ҳам дунё ичида, лекин дунё улар ичида яшамас эди.

Шу каби илм, ҳижрат, жиҳод йўлида киши дунёвий ташвишлардан ҳеч қачон қутула олмайди. Ибодат булардан халос бўлиш ҳам эмас. Ибодат бу ишлар билан қалбни эмас қўлни машғул қилишда.

✅Саҳобалар Бадр жангига чиқар экан кўпларининг нияти карвонни ўлжа қилиш эди. Аммо ўша ниятда бўлса ҳам чиқилган жанг соҳиблари ер юзининг энг афзал инсонлари бўлиб тарихда қолди.
Чунки, улар ўлжа ниятида чиқишлари "кема сувга чиқиши" эди. "Сув кемага чиқиши эмас.."

🎥Аммо қачонки кемага сув кира бошласа, (қалбга дунё кира бошласа) кеманинг жасади куйдириб ямалишга тушади. ( қалбни тозалаш учун баданга мусибатлар келади).

⏺️Шунинг учун уҳуд жангидаги мусибатлар ҳақида айтади:
وَلِيَبْتَلِيَ اللهُ مَا فِي صُدُورِكُمْ وَلِيُمَحِّصَ مَا فِي قُلُوبِكُمْ  وَاللهُ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ 

"Аллоҳ кўксингиздаги нарсани синаши учун ва қалбингиздаги нарсани яхшилаб поклаши учун (шундай қилди). Ва Аллоҳ кўнгиллардаги нарсани билувчи зотдир"
Оли Имрон.154
📖


https://t.me/islomiy_odob1




🖤🖤Эртага пайшанба!
Қодир бўлсангиз, рўзадорларинг карвонига қўшилинг!

🕌Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим мен рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»


Унутманг
❗️
Аллоҳ учун холис бир кун нафл рўза тутган кишини Аллоҳ Таоло дўзахдан 70 йиллик масофага узоқлаштиради.

Биродарим, ишонинг, бир кун келиб бу ажрларга жуда ҳам муҳтож бўламиз.
Фурсат топилганда, амал қилиб қолайлик!

🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️

🩷Instagram
    
🩶TikTok
         
🩵Telegram




📶 ТУҒЁНГА КЕТКАЗУВЧИ КАЛИМАЛАР:

💣Туғёнга кетиб: «Мен», «Меники», «Ўзимдан», дейишликдан қаттиқ эҳтиёт бўлинг. Негаки мазкур «уч лафз» билан Иблис, Фиръавн ва Қорун кабилар мубтало бўлган.

⏺Иблис: «Мен ундан яхшироқман», деди.
قَالَ أَنَا۠ خَيۡرٞ مِّنۡهُ خَلَقۡتَنِي مِن نَّارٖ وَخَلَقۡتَهُۥ مِن طِينٖ

У: «Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан», деди.
“Сод” сураси, Оят 76
📖


⏺Фиръавн: «Миср мулки меники», деди.
وَنَادَىٰ فِرْعَوْنُ فِي قَوْمِهِ قَالَ يَا قَوْمِ أَلَيْسَ لِي مُلْكُ مِصْرَ وَهَٰذِهِ الْأَنْهَارُ تَجْرِي مِن تَحْتِي  أَفَلَا تُبْصِرُونَ

Фиръавн аъёнлари ичида ўзининг Мисрга подшоҳлиги билан мақтаниб, фахрланиб шундай деди: “Миср мулки меники эмасми?! Мана бу Нил дарёсининг тармоқлари қасрларим остида ва олдимдаги боғларда оқиб ётибди! Менинг буюклигим ва куч-қудратимни, Мусонинг эса заиф ва ожизлигини кўрмаяпсизларми?!
“Зухруф” сураси, Оят 51
📖


⏺Қорун: «Бунга фақат ўзимдаги илм билан етишдим», деди.
قَالَ إِنَّمَا أُوتِيتُهُ عَلَىٰ عِلْمٍ عِندِي  أَوَلَمْ يَعْلَمْ أَنَّ اللهَ قَدْ أَهْلَكَ مِن قَبْلِهِ مِنَ الْقُرُونِ مَنْ هُوَ أَشَدُّ مِنْهُ قُوَّةً وَأَكْثَرُ جَمْعًا  وَلَا يُسْأَلُ عَن ذُنُوبِهِمُ الْمُجْرِمُونَ

Қорун ўзига насиҳат қилган қавмига: “Бу хазиналар менга фақат ўзимнинг илмим ва куч-қудратим сабабли берилган”, деди. Ахир, Қорун Аллоҳ таоло ундан аввал ўтган халқлар ичида ундан кўра кучлироқ ва мол-дунёси кўпроқ бўлган кимсаларни ҳалок қилиб юборганини билмадими?! Жиноятчилардан гуноҳлари ҳақида сўралмайди. Зеро, Аллоҳ уларни Ўзи яхши билади. Улардан фақат иқрор қилдириш ва дашном бериш учунгина сўралади. Аллоҳ таоло уларни жиноятларига кўра жазолайди.
“Қасас” сураси, Оят 78
📖


☑Банданинг: «Мен», деб айтишига энг лоиқ кўрилган сўзи: Мен гуноҳкор, хатокор, истиғфор айтувчи, тан олувчи бандаман, сўзи бўлади. Банданинг: «Меники», деб айтишига эса: Гуноҳ ва жарималар меники, муҳтожлик, фақирлик ва синиқлик меники, деб айтмоғидир. Банданинг: «Ўзимдан», сўзига эса: Парвардигор-о, менинг жиддий ва ҳазилларимни мағфират қилгин, хатоларим ва қасдаларимни ҳам кечиргин, буларнинг барчаси ўзимдан.
📚
Ибнул Қоййим, «Зодул маъод», 2/475.


https://t.me/islomiy_odob1

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.