Электромобиллар учун утилизация йиғими кескин оширилади
Ҳукуматнинг жорий йил 31 январдаги 52-сон қарори билан 2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электромобиллар учун (ТИФ ТН коди 8703 80) утилизация йиғимлари қуйидагича жорий этилади:
• ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари, яъни 45 млн сўм (ҳозирда 11,25 млн сўм);
• ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари, яъни 78,75 млн сўм (ҳозирда 33,75 млн сўм).
Қайд этилишича, бу мамлакатда “яшил“ технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, электромобилларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган батареяларини атроф-муҳитга кескин зарар етказмаган ҳолда утилизация қилишни таъминлаш ҳамда соҳада маҳаллийлаштириш ишларини янада жадаллаштиришга хизмат қилади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube