Замонарий дунёнинг энг машҳур олимларидан бири, 2002 йилги Нобель мукофоти совриндори Даниэль Канеман 90 ёшида вафот этди. У ўз асарларида инсонларнинг қарор қабул қилишидаги рационаллик чегараларини кўрсатиб берган. Дунё илм-фани учун катта йўқотиш.
Қуйидаги ундан баъзи иқтибосларни келтираман.
Кўпчилигимиз каби сиёсатчилар ҳам, одатда, ўзларининг қарорлари учун керак бўладиган барча психологик ва социологик билимлардан хабардорман деб ўйлашади. Мен уларнинг фикрини тўғри деб ўйламайман, лекин вазият шундай.
Одамларнинг миясида ёмон хабарларга устуворлик беришга мўлжалланган механизм мавжуд.
Банкларни ижрочи директорлар бошқаради ва улар ўзларини ҳимоя қиладилар. Ва бу ҳар доим ҳам банклар ўзини рационал тутишини англатмайди.
Инқироздан сўнг биз ўзимизга нима учун бу содир бўлганини тушундик деб айтамиз ва дунё тушунарли деган иллузияга ишонишда давом этамиз. Аслида эса дунё кўпинча тушунарсиз эканлигини тан олишимиз керак.
Одатда биз ўз фикрларимиз, таассуротларимиз ва мулоҳазаларимизга ҳаддан ташқари кўп ишониб юборамиз.
Ҳар биримиз ўзимизни аслидагидан кўра рационалроқ деб ўйлаймиз. Биз ўз қарорларимизни асосли сабабларимиз борлиги учун қабул қиляпмиз деб ўйлаймиз. Аксинча бўлган тақдирда ҳам. Биз аллақачон қарор қабул қилиб бўлганимиз учун сабабларга ишонамиз.
Инвестициянинг муваффақиятли чиқиш эҳтимоли 80 фоиз деган гап инвестиция муваффақиятсизликка учраши эҳтимоли 20 фоиз деган гапдан кўра анча жозибали эшитилади. Ақлимиз бу икки гап аслида бир хил эканлигини осонликча аниқлаб ололмайди.
Ҳеч ким "мен бу йигитга овоз бераман, чунки унинг чакаги кучлироқ", деб айтмайди, лекин бу қисман содир бўладиган нарса.
Одамлар қабул қиладиган қарорларда жуда кўп тасодифийлик мавжуд.
Агар акцияларга эгалик қилиш сиз учун узоқ муддатли лойиҳа бўлса, уларнинг қийматидаги ўзгаришларини доимий равишда кузатиб бориш жуда ва жуда ёмон фикр. Бу сиз қилишингиз мумкин бўлган энг ёмон нарса, чунки одамлар қисқа муддатли йўқотишларга жуда сезгир ҳисобланади. Ҳар куни пулингизни ҳисобласангиз, бахтсиз бўласиз.
Менимча, қарор қабул қилиш психологиясининг асосий эришган натижаларидан бири одамларнинг йўқотишлар ва ютуқларга бўлган муносабати ҳамда ҳиссиётлари ҳақиқатан ҳам симметрик эмаслигини аниқлагани ҳисобланади. Биз 10 минг доллар йўқотганимизда, 10 минг доллар топганимиздаги роҳатланишдан кўра кўпроқ оғриқни ҳис қиламиз.