ВАҚТ ИНСОН ЭГА БЎЛГАН ЭНГ НАФИС, ЭНГ БЕБАҲО НЕЪМАТДИР
Бу «вақт олтиндек қимматлидир», дегани эмас, балки «вақт олтиндан қимматлидир» деганидир. Чунки вақт ҳаётдир, ҳаётнинг эса олтиндан қимматли экани ҳеч кимга сир эмас. Колаверса, йўқотилган олтину бойликларни яна қўлга киритиш мумкин, аммо йўқотилган вақтни эса асло қайта қўлга киритиб булмайди. Бу ҳақда ҳикматли шеърда шундай дейилган:
Ёқутлар топилар вақтлар билан
Вақтлар топилмас ёкутлар билан.
Ҳа, вақт сотиб олса бўладиган оддий мато эмас, балки инсонга фақат бир марта бериладиган имкониятдир.
Саъдий Шерозий вақтни қадрлашга ундаб шундай ёзганлар:
Эй ғофил, кўп ўйлаб фойда-ю мол,
умринг сармоясин айлама поймол.
Али Тантовий айтади: «Бир куни шайх Жамол Қосимий кераксиз нарсалар билан вақтларини зое қилаётган йигитларнинг ёнларидан ўтаётиб афсус билан: «Эҳ, қани энди вақт сотилганида, албатта шуларнинг вақтларини сотиб олган бўлардим», деб айтган экан».
Инсон ҳаётида лаҳзаларнинг ҳам нақадар аҳамиятли эканини бир, ҳатто ярим сония сабабли ғолибликдан маҳрум бўлган мусобақачилар аниқ ҳис этадилар. Ҳадиси шарифларда ушбу бебаҳо неъматнинг қадрига етишга ундаб эрта туришга тарғиб қилинган. Чунки эрталаб барвақт ишга киришиш вақтни муҳофаза қилишга ва куннинг қолган қисмидаги ишлар ҳам баракали бўлишига сабаб булади.
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу бу ҳақда шундай деган: «Кунинг туя кабидир, бошини ушлаб олсанг, орқаси эргашиб келаверади».
Яъни бу сўзлари билан кун яхши ишлар билан бошланса, қолган қисмида ҳам яхши ишлар осонлик билан амалга ошишига ишора қилган.
📚"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.
Каналга уланиш👇👇
@IMRONUZMINGBULOQ
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg