🏦 "Азия Инвест Банк" SWIFT’дан узиб қўйилиш ҳақидаги хабарларни рад этди❗️
Ўзмиллийбанкнинг Россиядаги шўъба банки – "Азия Инвест Банк" Европа Иттифоқи санкцияларига тушиши ва SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўйилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Банк бу маълумотларни тасдиқланмаган ва расмий мақомга эга эмас деб ҳисоблаб, ўз фаолиятини одатий тарзда давом эттираётганини маълум қилди.
Аввалроқ бир неча манбаларда Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар пакетида 15 та банк, жумладан "Азия Инвест Банк" ҳам SWIFT’дан узилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Европа Иттифоқи расмийлари ҳақиқатдан ҳам февраль ойида Россияга қарши янги санкциялар тайёрланаётганини тасдиқлади. Аммо аниқ қайси банклар рўйхатга кириши ҳали номаълум.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar