imon.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz
Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot
Веб-сайт: www.imon.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев улкан ва ноёб лойиҳа - Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

манба: https://t.me/uza_uz/107906

Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook


Қуръон билан қандай муомала қилиш керак?

Қуръони карим борасидаги насиҳатларни ушбу тартибда келтирамиз.
1. Қуръонни хатм қилиш муддатини белгилаб олинг.
Масалан, тонгда 10 саҳифа, тушда 5 саҳифа, кечаси 5 саҳифа. Қисқаси, аниқ муддатни белгилаб олинг ва уни бажаришга киришинг. Лекин, ҳар куни Қуръон ўқинг.

Қуръони каримни бир ойда хатм қилиш машҳур ривоят билан келган. Энг охирги муддати эса 40 кундир. Хоҳланг, 1 ойда, хоҳланг 20 кунда, хоҳласангиз 15 кунда ёки 10 кунда ёхуд 7 кунда хатм қилинг. Буларнинг барчаси суннатда келган. Бошқа бир ривоятга кўра, 3 кунда хатм қилиш энг оз муддат экани айтилган. Аммо тез ўқилганда тадаббур қилишга имкон қолмайди. Демак, Қуръони каримни хатм қилишнинг энг кўп муддати 40 кун, энг оз муддати 3 кун экан.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоху алайҳи васаллам (масжидга) кирсалар, икки устун орасига арқон боғлаб қўйилган экан. Шунда: “Бу арқон нима?” дедилар. “Бу Зайнабнинг арқони, толиққанда осилиб олади,” дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, уни ечинглар. Ҳар бирингиз тетиклигида намоз ўқисин. Қачон толиқса, ўтириб олсин”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Бу ер юзининг энг буюк аёлларидан бири билан қилинган муомала ва таълим беришдир. У зот – мўминлар онаси Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳо. У зот розияллоҳу анҳодан бошқа аёллардан талаб қилинмаган нарса талаб қилиниши мумкин эди. Лекин қоидага хилоф қилинмайди: “Албатта, дин енгилликдир”.

Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам банданинг умри давомида Робби азза ва жалла билан боғлиқ бўлишига ўч эдилар. Токи у бир лаҳза дангасалик қилмасин ёки бошқа вақт камчиликка йўл қўймасин, оқсамасин. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оз бўлса-да давомли ишни ёқтирар эдилар. Бу эса бандага ҳам, жамиятга ҳам энг манфаатли, яроқли иш ҳисобланади.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Билиб олинглар, албатта, Аллоҳга энг севимли амал оз бўлса-да, давомлисидир” (Имом Муслим, Насоий, Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.


Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


ШАЙТОН ҚОЧИШИНИ ХОҲЛАСАНГИЗ

Ҳар қандай ҳолатда осон ва енгил бажариладиган амал ҳақида ўйлаб қолдим. Юрганимда ҳам, ўтирганимда ҳам, ётганимда ҳам, ижтимоий муносабатларда ҳам, сафаримда ҳам муқимлигимда ҳам машаққат туғдирмасин. Ниҳоят топдим, Аллоҳ жалла жалалуҳуни зикр қилиш. У майин шаббода сингаридир, муздек, зилол сувдек, бирор оғир ҳаракатларсиз, уринишларсиз амалга оширса бўлади. Ҳолбуки бу амал Аллоҳнинг наздида ажри ва савоби буюк ишдир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


БАРДАВОМЛИК МАҚСАДГА ЭРИШТИРАДИ

Бир куни бир ҳаким зот фарзандларини чақириб, уларга насиҳат қилди: «Бардавом бўлиш Инсонни камолот даражасига эриштиради. Сабрли одам йўлидаги тўсиқларни енгиб, уларга эътибор бермаслиги керак. Қадимда бир киши шаҳар қишлоқларни кезиб, ажойиб томоша кўрсатар экан: у каттакон буқани ҳамманинг кўз ўнгида даст кўтариб, ҳаммани ҳайрон қолдирар экан. Бу қадар бақувват одамни кўрмаган халқ унга таҳсин айтиб, пул берар экан.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ

◾️ Аввал қалбингизни, сўнг ташқингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.

◾️ Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга тамасиз, миннатсиз ёрдам қилинг.

◾️ Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.

◾️ Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.

◾️ Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.

◾️ Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.

◾️ Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.

◾️ Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозею мамнуният билан қабул қилинг.

◾️ Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.

◾️ Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. «Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши».

◾️ Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадялар улашинг.

◾️ Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.

◾️ Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.

◾️ Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда булинг. Факирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.

◾️ Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/


#xabar
Ислом цивилизацияси маркази – миллий ўзлигимиз, илм-фан, таълим ва маданият тимсоли

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Mанба: https://uza.uz/posts/682852

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/+vJGwYpQGrmwzNWMy


#қабул_куни
ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ

🕌 Жиззах вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.


Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ДЎСТ - ДЎСТНИНГ ОЙНАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook


БАРМОҚ ИЗИДА ЯШИРИНГАН ШАХСИЯТ

Қуръонда инсонни қайта тирилтириш Аллоҳ учун осон эканлиги таъкидланиши билан бир қаторда, одамларнинг бармоқ изларига ҳам алоҳида урғу берилган:  «Йўқ! Биз унинг бармоқ учларигача тўлиқ тартиб билан йиғиб қўйишга қодирмиз». («Қиёмат» сураси, 4-оят) Бармоқ изларига берилган урғунинг ўзига хос маъноси бор. Чунки ҳар бир кишининг бармоқ изидаги шакллар ва кичик деталлар ҳар бир шахс учун ягонадир. Нафас олиб турган ҳар бир инсон ёки бу оламда яшаб ўтган инсонлар такрорланмас бармоқ излари тўпламига эгадирлар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


Hidoyat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📰ОБУНА - 2025 МАВСУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

📥Обуна бўлиш учун: obuna.hidoyat.uz сайти орқали ёки ўзингизга қулай масжидларда обуна бўлишингиз мумкин!

📞(71) 227-34-30
(71) 240-08-23

🌐 hidoyat.uz 😎@hidoyatuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 АЖДОДЛАРГА МОС АВЛОД ТАРБИЯЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.