imon.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz
Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot
Веб-сайт: www.imon.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz


КEЛИН ТАНЛАШ .

«Дуррул Мухтор» номли фиқҳ китобининг «Никоҳ фасли» шу сатрлар билан бошланади: «Одамзот учун никоҳ ва иймондан бошқа ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатманд бир боғки, ҳатто жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома ҳам маълум муддатдан сўнг ўз кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан мамнун бўлган умр йўлдошларнинг ҳаёти эса ўлим билан ҳам тугамайди». Ўзимизга умр йўлдоши танлар эканмиз, бир ёстиқда кексайиш ниятидагина эмас, балки жаннатда ҳам бирга бўлиш орзусида йўлга чиқишимиз керак.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


ҚАБРДАГИ ҲОЛАТДАН ҚЎРҚИШ

Маълумки, одамлар кўп қўрқадиган нарса майит, қўрқинч ҳақида келган оят ва ҳадислар, дўзах ва унинг азоби, сирот кўприги, қиёматда бўладиган қийинчиликлар, одамларнинг терга ботиб, гапиролмай қолишлари каби қийинчиликни одамлар эшитиб қўрқади. Лекин шундай бўлса-да ҳазрат Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ўта қўрқинчли, у жойга тушган инсон албатта саволга тушиши ҳақидаги жой
қабрни кўп зикр қилиб йиғлардилар. Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) қабр олдида ўтсалар тўхтаб туриб, йиғлардилар кўз ёшлари билан соқоллари ҳўл бўлиб кетарди. У зотга, жаннатни эслаганда ҳам йиғламайсиз нега қабрни эслаганда йиғлайсиз" дейилганиди, у зот: "Аллоҳни расули айтган эдилар: "Қабр охират манзилининг биринчи манзили бўлиб, ким ундан нажот топса, ундан кейинги ҳолатга осон, енгилроқ кечади. Кимки қабрдан нажот топмаса, ундан кейингиси бундан-да оғирроқ кечади". Инсон дунёда фақат уйин-кулги қилишдан сақланиши керак. Ўтаётган кунлар инсонга ўлимининг хабарини бермайди. Инсон ҳануз беҳуда ўйин кулги билан машғул у учун нималар тайёрлаб қўйилганини билганида эди, албатта у хафа бўлган бўларди.

«Сарвари коинот алайҳиссалом ва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


«КЎЗИНГ РАВШАН БЎЛСИН»

Нақлдирки, (Ҳасан Басрийнинг)шундай синиқлиги – хокисорлиги бор эдики, кимни кўрса, уни ўзидан яхши деб билар эди. Бир куни Дажла дарёсининг қирғоғига борди. У ерда бир сайёҳни кўрди: қўлида бир қадаҳ бўлиб, ёнида бир аёл ўтирар эди. Қадаҳдан ичимлик ичар эди. Ҳасаннинг кўнглидан: «Бу ҳам мендан яхшироқ», деган ўй ўтди. Яна шариъат зоҳир ҳукми ила ҳамлага ўтди: «Ахир, у (гуноҳкор ҳолда) қандай қилиб мендан устун бўлсин!» – деган ўйга борди. Ногоҳ дарёда оғир юкли бир қайиқ келиб қолди, унда етти киши бор эди. Дафъатан қайиқ чайқалди ва чўкиб кетди. Ул сайёҳ дарҳол югуриб бориб, беш кишини сувдан қутқарди. Кейин Ҳасанга ўгирилиб деди: «Мен беш кишини қутқардим, агар сен мендан устун бўлсанг, тургил, у икки кишини сен қутқаргил, эй мусулмонларнинг имоми! Билгилки, бу қадаҳда (шароб эмас) сув бор, бу аёл эса (ўйнашим эмас) менинг – онамдир. Сени имтиҳон қилишни истадим, кўрайлик-чи, ҳаётни зоҳир кўзи билан кўрармикансан ёки ботин кўзи биланми?! Энди маълум бўлдики, кўр экансан ва зоҳир кўзи билан кўрар экансан» – деди. Ҳасан унинг оёғига йиқилди ва узр сўради. Билдики, у Ҳақ таъолонинг бир элчиси экан. Деди:

– Эй Шоҳ! Уларни сувдан қутқарганингдек мени ҳам бадгумонлик дарёсидан қутқар!

Сайёҳ:
– Кўзинг равшан бўлсин! – деб дуо қилди.

Сўнг шундай ҳол топдики, ўзини ҳеч қачон ҳеч кимдан устун кўрмайдиган бўлди. Ҳатто, бир итни кўриб, айтдики: «Илоҳий мени шу ит сабабли юксалтир – мағфират қил!»

«Тазкират-ул авлиёдан»

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/


#қабул_куни
ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ

🕌 Жиззах вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.


Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ОФИЯТ СЎРАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook


Din ishlari bo‘yicha qo‘mita dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#radio
#uzbekiston_24

Podcast | “Umra” tadbirlarini tashkil etishning huquqiy asoslari hamda ushbu faoliyat bilan noqonuniy tarzda shug’ullanishning salbiy oqibatlari

👉
https://youtu.be/xh6nJqB6O9s?si=K7-u-4OSmyT-sD4H

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Бақиъ қабристонига дафн этилган илк саҳобий

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг вафот этганини эшитганларида кўз ёш тўкканлар. Бақиъ қабристонига дафн этилган илк муҳожир саҳобий – Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу саналади.Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Маккада дунёга келди. Отаси Мазъун ибн Ҳабиб ибн Ваҳб, онаси Сухайла бинту Анбас. Куняси Абу Соиб эди.Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу оилада яхши тарбия кўриб улғайди. Қабиласи орасида одоби билан ажралиб турарди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР

1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган.
2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган).
3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган.
4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган.
6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган.
8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган.
9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
10. Яъқуд алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас.
15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган).
20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган.
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварада вафот этганлар.
Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


СУРАЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Фотиҳа сураси Аллоҳнинг ғазабидан сақлайди.
2. Ёсин сураси қиёматнинг чанқоғидан сақлайди.
3. Духон сураси қиёматнинг шиддатидан асрайди.
4. Воқеа сураси фақирликдан сақлайди.
5. Мулк сураси қабр азобидан сақлайди.
6. Кавсар сураси хусуматдан сақлайди.
7. Кофирун сураси ўлим пайти куфрдан сақлайди.
8. Ихлос сураси мунофиқликдан сақлайди.
9. Фалақ сураси ҳасаддан сақлайди.
10. Нас сураси васвасалардан сақлайди.
@mehrob_uz


ДУО ФАҚАТ ЎЗИ УЧУН ЭМАС, УМУМИЙ БЎЛИШИ ЛОЗИМ

Маълумки Аллоҳнинг бировга берган неъматига ҳасад қилмаслик улкан фазилатдир. Бу фазилатдан йироқ жоҳил, худбин кимсалар давлат, мартаба, хотиржамлик каби неъматларни фақат ўзларидагина бўлишини хоҳлайдилар. Вақти-вақти билан яқин дўстлардек кўринган одамлар, ҳатто қариндошлар орасида ҳам хасад туфайли келиб чиққан низолар, жанжаллар бунинг мисоли бўла олади. Қуръонда мақтаб васф этилган асл мўмин ҳам дунё, ҳам охират неъматларини бошқалар билан баҳам кўришни истайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


Садақа кўп қилинса, кенг ризқ келтиради, эҳтиёжларни қондиради, зафарга, Муваффақиятга, шифога, орзуларнинг ушалишига сабаб бўлади.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, шундай дедилар: «Эй инсонлар, вафот этишингиздан олдин тавба қилинглар, банд бўлиб қолишдан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳни кўп зикр қилиб, махфий ва ошкора кўп садақа қилиб ўзингизни Роббингизга боғланглар, шунда сизларга ризқ берилади, ёрдам (нусрат) берилади, (садақангизнинг ўрни) тўлдирилади» (Имом Ибн Можа ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ СЎРАГАННИ ЯХШИ КЎРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook


#Фазилатли кунлар

🗣Шаъбон ойида рўза тутиш

📚 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Унинг фақат озгинасининг рўзасини тутмас эдилар. Балки, ҳаммасини тутар эдилар, десак ҳам бўлаверади».

Тўртовлари ривоят қилган.

Изоҳ: Ушбу ривоятда асосан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Чунки, Аллоҳнинг амри шундоқ. Рамазондан кейин энг кўп рўзаси тутиладиган ой Шаъбон экан.

📝Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: «Шаъбон ойида тутиладиган нафл рўзанинг бошқа маъноси ҳам бор. Бу рўза Рамазон ойидаги рўза олдидан машқ, тайёргарликдир. Токи банда Рамазон рўзасини машаққат, қийинчилик билан бошламаслик учун (аввалроқ бу ойда нафл рўза тутади). Шаъбон рўзаси билан олдиндан ҳаловати ва роҳатини ҳис қилиб кўради. Ана ундан кейин Рамазон рўзасини қувват ва ғайрат билан бошлайди», дедилар.


Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#video
📹 МАЪНАВИЯТ КАРВОНИ: ЗАРБДОР ТУМАНИДА

Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook


ҒАМЛАРНИ КЕТКАЗАДИГАН АМАЛ...

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга кўп салавот айтишни истайман. Сизга қанча салавот ва салом айтай?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Истаганингча!,-дедилар.
Убай ибн Каъб сўради:
- Tўртдан бир (қисм)и етадими?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб сўради:
- Учдан иккиси-чи?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу деди:
Ҳамма саловотимни сизга бағишлайман!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ундай бўлса, ғамларинг арийди, гуноҳларинг кечирилади!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиш билан ҳожатлар раво қилинади, ғамлар кетади, гуноҳлар мағфират қилинади, тугунлар ечилади.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтадиган кишининг орзулари унга бўйсуниб кела бошлайди.
Ҳабибимизни-ку кўриш насиб қилмади. Ҳеч йўқса васиятларини қўлдан чиқармайлик!

Абдулқодир Полвонов.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


ДИН БОРАСИДА ПАЙДО БЎЛАДИГАН ШУБҲАЛАРНИНГ АСЛ САБАБИ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:
«Янги таълим олган кишиларнинг қалбида исломий аҳкомларга нисбатан пайдо бўлган шубҳа ва эътирозлар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, ҳаммасининг асосий сабаби шуки, мана шу таълимнинг таъсири туфайли қалблардан Аллоҳ жалла шаънуҳуга ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таъзим ва муҳаббат кўтарилиб кетди. Муҳаббат ва таъзим қолмагач, ҳар қандай ҳукмда юзлаб саволлар пайдо бўлаверади. Қалбда кимгадир нисбатан таъзим бор бўлса, унинг гаплари ва ҳукмлари ҳақида умуман саволлар пайдо бўлмайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳукуматлар одамлар қалбини мажбурий тарзда эгаллайди. Шунинг учун ҳеч ким ҳукумат тузган қонунларнинг ҳикмати ва сабабини сўрашга эътибор қаратмайди. Олим ҳам, жоҳил ҳам, ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам бу қонунларга амал қилиб юраверади. «Бу қонуннинг нима ҳикмати бор?» деб сўрашга ҳеч ким журъат қилмайди. Агар бирортаси сўраса ҳам, жавоб берувчи «Қонун-қоида шунақа», дейиш билан кифояланади. Лекин Исломнинг ҳукм ва қонунлари ҳақида гап кетганда «Аллоҳ жалла шаънуҳунинг ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳукмлари шундай», деган жавобга кифояланишмайди. Бунинг ҳаммаси қалбда Аллоҳга ва У Зотнинг Расулига таъзим камайиб кетганлигидан далолатдир».

“Мажолиси ҳакимул умма” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


ТАВАККУЛ:

Аллоҳ таоло айтади:وَعَلَى ٱللَّهِ فَتَوَكَّلُوٓاْ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ (٢٣)“Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!”.(Моида сураси, 23-оят).إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَوَكِّلِينَ (١٥٩)“Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар”.(Оли-имрон сураси, 159-оят). Таваккул ўзи нима? Унинг ҳақиқати қандай? Аллоҳ таоло Ўзи яратган нарсалар ичида фойда берадигани ҳам, зарар келтирадигани ҳам бор.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


АЗОБ ЙИҒИСИ

Бир киши дўстининг ёнига келиб, тўрт юз дирҳам қарз бўлиб қолганини айтиб, ундан ёрдам сўради. Дўсти унга дарҳол айтилган миқдордаги пулни бериб жўнатди-ю уйига қайтиб киргач йиғлаб юборди. Хотини унга: «Бунчалар қийналар экансиз, нега бердингиз?» деди. «Пул берганимга эмас, унинг ҳолидан хабар олмай уйимга ёрдам сўраб келишгача мажбур қилганим учун азобланиб йиғлаяпман», деб жавоб берди эр.

«Ривоятлар» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.