"Бизнинг маданиятимиз ҳали ҳам ўз йўлининг ўрта белида турибди. Биз энди махлуқликдан қутулганмиз, нега деганда, фақат биргина инстинктга бўйсунган холда ҳаракат қилмаймиз, бироқ бутунлай одамга айланиб қолганимиз ҳам йўқ, чунки ҳар маҳал ҳам ақл билан иш қилавермаймиз. Йўлбарс кирдикори учун жавоб бермайди. Табиат унга ҳаёт учун энг зарур бўлган нарсани бахш этган—бу туғма инстинктга бўйсунади ва онгсиз равишда ундан ҳимоя топади.
Энди инсонни олайлик: у чангалзордаги инидан аллақачонлар узоқлашган, шахсий иродаси пайдо бўлиши билан инстинктлари ўтмаслашган, шундай бўлса ҳам унинг иродаси ҳали инстинктнинг ўрнини босиш ва ҳаракатларига тўғри бошчилик қилиш ривож топмаган.
Инсон инстинкт ва истакларининг овозига доимо қулоқ солиш учун жуда ақлли бўлиб қолади, биров уларни енгиб олишга ҳали ожизлик қилади. У маҳлуқ эканлигида табиат кучлари уни ўзига эргаштирган, инсон сифатида эса у ҳали уларни ўзига бўйсундиришга тўла-тўкис ўрганганича йўқ.
Инсон ана шу ўтиш даврида кўр-кўрона инстинктларга бўйсунмайди, табиатга уйғун ҳолда ҳаракат қилмайди, бироқ ўз ихтиёрича ана шу уйғунликни оқилона ярата олмайди ҳам. Инсон ана шунинг учун ҳам шамол учириб юборган хасга ўхшайди: у эҳтирослари ҳукмида, дам иродаси таъсирида, дам инстинкт таъсирида, гоҳ ундай, гоҳ бундай ҳаракат қилади, адашади, хатосини тўғрилайди, йиқилади, яна туради.
У нима қилишини олдиндан белгилаб бўлмайдиган мавжудотдир."
Теодор Драйзер
@imaginative_girl