ildiz | Хона гуллари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tabiat


🪴Хона гуллари хақида энг фойдали ва зўр канал. Каналда хамма Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумот бор.
💼Ҳамкорлик масалалари бўйича @ildizmanager

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Tabiat
Statistika
Postlar filtri


✔️ФИАЛКА, СТРЕПТОКАРПУС ВА ГЛОКСИНИЯ.

💦Бу 3 та Хона гуллари битта оилага мансуб, Гиснериевыйлар оиласи.
💦Парвариши, шароити бир бирига жуда ўхшаш, албатта бир хил жойларида фарқи хам бор.

✔️ҚАЙСИ БИРИНИ ПАРВАРИШИ ОСОНРОҚ?

🌸ГЛОКСИНИЯ.
Албатта энг осони бу Глоксиния. Глоксинияни жони нисбатан бақувват ва инжиқлиги кам.
Глоксинияни нархи хам нисбатан арзон ва топиш хам осон. Ўзимизни дехқонлар уруғидан етиштиришади.
❤️‍🩹Глоксинияни асосий фарқи бу "картошкали" ўсимлик ва қишда чуқур уйқу даври бор. Қишга яқин тепа қисми нобуд бўлади ва баҳорда картошкасидан яна қайта ўсиб чиқади.
❤️‍🩹Уруғидан чиқган биринчи йил уйқуга кетмаслиги хам мумкин.
🦖Глоксиния парвариши хақида кейинги хафта алоҳида гаплашамиз.

🌸СТРЕПТОКАРПУС.
Стрептокарпус парвариши Фиалкага нисбатан осонроқ, инжиқлига камроқ.
Стрептокарпусда Фиалкага нисбатан стресс холатлари камроқ бўлади. Совуқроқ харорат, сквознякларга чидамлироқ
🦖Стрептокарпус парвариши хақида тепада гаплашдик.

🌸ФИАЛКА.
Фиалка парвариши нисбатан қийинроқ. Фиалкани парвариши нозикроқ. Ўзи бу гул нозик ва инжиқроқ хисобланади.
Ўзи Фиалкани кўриниши хам манимча нозикроқ (нежный) ва чиройлироқ.
🦖Фиалка парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор.


📝 Колумнея, Нематантус (Золотая рыбка), Эсхинантус хам Гиснериевыйлар оиласига мансуб. Шу 3 та гул хам бир бирига жуда ўхшаш, кўриниши хам, парвариши хам.


⬇️Давоми....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Стрептокарпус қишда дам олиши жуда муҳим, қишда дам олса кейин зўр ва узоқ гуллайди. Хеч бўлмаса 2 ой (15 декабрь-15 февраль) +15+18 хароратда турсин. Бундай хароратда камроқ суғориш керак ва озуқа бериш керак эмас.
❤️‍🩹Шароит бўлмаса дам бериш шарт эмас, қишда хам оддий хонада турса бўлади.
🪨ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Стрептокарпус тупроғини хар йили алмаштириш жуда муҳим. Эрта баҳор энг зўр пайт.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан озгинса котта бўлиши керак. Мос келса ўзини тувагига хам қайта экса бўлади.
✔️КЎПАЙТИРИШ: Қаламча қилиб кўпайтириш жуда осон. Баргини ўзини қаламча қилса бўлади, баргини бўлагидан хам қилса бўлади..
🪴ОЗУҚА: Стрептокарпус озуқаларни жуда яхши кўради. Йил давомида Универсал озуқа ва Фосфор, Калийга бой озуқаларни бериш керак. Ғунчалаш ва гуллаш даврида Фосфор ва Калийга бой озуқалар. Гуллари йўқ даврида Универсал озуқалар. Озуқаларни хар 10-15 кунда бир берса етади.
🪳ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлардан асосан Ўргимчак кана, Шира, Оқ пашша ёпишади.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришга мойиллиги кучли. Кўп сувдан, ботқоқ қилиб сув қуйишдан, сув тупроқда туриб қолишидан ва устига сув қуйгандан чириши мумкин.


📖🌸СТРЕПТОКАРПУС ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
✔️💦Стрептокарпус парваришида тўғри суғориш энг муҳим ва қийин нарса. Сувни меъёрида ва эҳтиёт бўлиб суғориш керак. Сув баргларига, "розеткасига" тушмасин. Хар доим тувакни четидан ёки "тарелкаси" орқали суғоринг. Суғориш худди Фиалка каби.
✔️💡Стрептокарпус учун ёруғлик жуда муҳим. Зўр ва узоқ гуллаши учун, гуллари тўкилмаслиги учун, бўйи чўзилмаслиги учун ёруғлик жуда муҳим. Албатта ёруғ жойда турсин. Лекин устига қуёш тушмасин, асосан кучли қуёш.


☘️⬇️Стрептокарпус парвариши қийин эмас, жуда осон хам эмас. Бу Хона гулини хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🩵Бундан олдинги 113 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар. ⬅️Устига босиб рўйхатга ўтинг.

2.9k 0 10 43 49

#114🌸СТРЕПТОКАРПУС ПАРВАРИШИ.

✔️Стрептокарпус бу Фиалкани яқин қариндоши, битта оила.
✔️Фиалка билан парвариши жуда ўхшаш, лекин кўпчилик учун Стрептокарпус парвариши Фиалкага нисбатан анча осон.
✔️Ўзи Фиалка, Стрептокарпус ва Глоксинияни кўриниши ва парвариши бир бирига жуда ўхшаш.
✔️Фақат Стрептокарпус Фиалка ва Глоксинияга нисбатан бизда камроқ тарқалган, сотувда камроқ.
✔️Кўпайтириш хам қийин эмас, баргини ўзидан кўпайтирса бўлади.

🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Фақат Универсал тупроқ янада енгил бўлиши учун қўшимча 10% Перлит ва 10% Вермикулит қўшинг.
Ёки Фиалкалар учун махсус тайёр тупроқ ишлатса бўлади, почкасида "Фиалка" деб ёзилади.
🪴ТУВАК: Туваги ўзига ва илдиз хажмига мос бўлсин. Туваги котта бўлмасин, бу жуда муҳим.
☀️ЖОЙ: Ёруғлик жуда муҳим. Ёруғ лекин қуёш тушмайдиган жойда туриши керак. Қуёш баргларини, гулларини куйдиради. Ёруғлик кўп бўлса гуллаши зўр ва чаман бўлади.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +18+25 тўғри келади. Қишда +12+16 хароратда турса зўр, лекин +5 дан паст бўлмасин.
💦СУҒОРИШ: Суғориш парваришида энг муҳим жойи. Худди Фиалка сингари Стрептокарпусни хам тувак четидан ёки тагидан суғориш керак. Асосийси сув баргларига ва танасига тушмасин, бўлмасам чирийди. Сувни меъёрида яхши кўради, албатта суғоришлар орасида тупроқни тепаси озгинча қурисин.
💦НАМЛИК: Хаво намлиги 50%-60% бўлиши керак. Нам хавони яхши кўради.
🌸ГУЛЛАШ: Шароити яхши бўлса мартдан то ноябргача гуллайди, камида 7 ой.
✂️КЕСИШ: Эрта бахорда эски, хунук, қуриган баргларини кесиш жуда муҳим. Ва гуллаб бўлгандан кейин гул шохларини кесиб олиб ташлаш керак.


⬇️Давоми бор.....

3.1k 0 11 35 66

✔️БУНИ АЛБАТТА БИЛИШ ШАРТ.

🪴🪨Рус блогерлари Хона гуллари учун тупроқ тайёрлаш жараёнида шу тупроқлардан кўп фойдаланишади.
✔️Бу сўзларни кўп эшитган бўлсангиз керак.

1️⃣ Дерновая земля.
⏺️Дерновая земля - бу тупроқни тепа қавати. Фақат қалин ўтлар билан қопланган тупроқни тепа қавати. Шу ўтлар илдизини атрофидаги тупроқ. Илдизлари билан бирга ишлатса хам бўлади. Ўтларни тагидаги 3-10 см тупроқ. Шу жойи жуда енгил ва унумдор бўлади.
❤️‍🩹Мисол учун қалин Беда тагидаги қаватни ишлатса бўлади. Фақат шу тупроқ енгил ва майин бўлса. Тупроқни ўзига хам боғлиқ.

2️⃣ Листовая земля.
⏺️Листовая земля - бу барг чириндиси. Йиллар давомида чириган барглар. Асосан ўрмонларда, дарахтзорларда бўлади. Камида 1-3 йил чириган бўлиши керак. Жуда енгил ва майин тупроқ бўлади.
❤️‍🩹Узоқ пайт таги тозаланмаган дарахтзорларни тагидан топса бўлади. Фақат энг тагидан, эски қаватини олинг.
❤️‍🩹Ёки ўзингиз хам чиритиб тайёрласангиз бўлади, Компост қилиб.

3️⃣ Чернозём.
⏺️Чернозём - бу жуда унумдор, қора рангдаги тупроқ. Ўзбекистон худудида адашмасам Чернозём йўқ.
❤️‍🩹Фақат сотиб олсангиз бўлади, лекин пулига арзимайди. Уни пулига яхши Торф ёки Универсал тупроқ берали.
🇺🇿 Ўзбекистон худуди асосан Серозём тупроқдан ташкил топган. Серозём шу ўзимизни лой тупроқ.

4️⃣ Садовая почва (земля).
⏺️Садовая почва - бу хар хил жайдари қўшимчалардан ташкил топган тупроқ. Асосан Ховли ўсимликлари учун ишлатилади, лекин Хона гуллари учун хам ишлатса бўлади. Фақат ўзини эмас, қўшимча сифатида. Садовая почва асосан Компост, Чернозём, Низинный Торф, Чириган гўнг, Дерновая земля ва бошқа тупроқлардан ташкил топиши мумкин.
❤️‍🩹Хона гуллари учун сотиб олишга арзимайди, ундан кўра Универсал тупроқ ёки Торф хар томонлама яхши. Лекин Садовая почва арзон бўлса сотиб олса хам бўлади.


📝 Бизда кўпчилик рус блогерларидан тупроқ тайёрлашни ўрганишади, шу учун бу сўзларни (атамаларни) билиш муҳим.

3.5k 0 16 30 71

✔️ОҒИР ТУПРОҚНИ УМУМАН ҚАБУЛ ҚИЛМАЙДИГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.

❤️‍🩹🪴Бу гулларни тупроғига Оддий лой тупроқ умуман қўшманг.
🪨Нордон тупроқ яхши кўрадиган Хона гулларини тупроғига. Азалия, Камелия, Гортензия, Рододендрон.
🪨Ароидлар оиласига мансуб Хона гулларини тупроғига. Антуриум, Спатифиллум, Аглаонема, Филодендрон, Диффенбахия, Монстера, Сциндапсус, Сингониум, Алоказия, Каладиум.
🪨Марантовыйлар оиласига мансуб Хона гулларини тупроғига. Маранта, Калатея, Ктенанта, Строманта.
🪨Кротон.
🪨Гардения.
🪨Орхидея.
🪨Геснериевыйлар оиласига мансуб Хона гулларини тупроғига. Фиалка, Стрептокарпус, Глоксиния, Эсхинантус, Золотая рыбка.
🪨Папоротниклар. Флебодиум, Асплениум, Нефролепис, Платицериум.
🪨Кактуслар ва хамма Суккулентлар.
❤️‍🩹Кактус ва Суккулентлар оғир тупроқда чириб кетади.

🪴🪨Албатта бу бутун рўйхат эмас, бу оғир тупроқ ёқтирмайдиган энг машҳур Хона гуллари. Кўпчилик парвариш қиладиган Хона гуллари.

✔️ЯНА БИТТА МИСОЛ КЕЛТИРАМИЗ ВА МАВЗУНИ ТУГАТАМИЗ.

🌺Мисол учун оғирроқ тупроқни яхши қабул қиладиган Китайская роза, Мушкамбар, Бугенвиллия ёки Герань гулларингиз бор. Ва бу гулларингизни тупроғи оддий лой тупроқдан иборат.
Демак янги тупроғини хам оғирроқ қилсангиз бўлади.
🪴Лекин шу гулларга хам енгил тупроқга эксангиз натижаси аниқ яхшироқ бўлади.


Тамом.


📝 Бизда кўпчилик рус блогерларидан тупроқ тайёрлашни ўрганади, бу албатта яхши. Лекин руслар ишлатадиган Оддий тупроқ бизларда деярли йўқ. Мисол учун Садовая земля, Листовая земля, Дерновая земля, Чернозём бу бизларни Оддий лой тупроқ эмас. Лой тупроқ хам ёмон эмас, фақат битта жуда котта камчилиги бор. Мисол учун қиммат тупроқ хисобланадиган Серамис ёки Акадама хам лой, лекин камчилиги бартараф этилган лой. КЕЙИНГИ МАВЗУДА ШУЛАР ХАҚИДА ГАПЛАШАМИЗ.

4k 0 26 27 97

✔️ОҒИРРОҚ ТУПРОҚДА ХАМ ЯХШИ ЎСАДИГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.

🪨Фикуслар. Асосан Фикус Эластика, Али, Бенджамин.
🪨Пальмалар. Асосан Цикас, Финик, Вашингтония.
🪨Цитруслар. Деярли хаммаси.
🪨Шеффлера.
🪨Арма.
🪨Герань.
🪨Олеандр.
🪨Аукуба.
🪴🪨Бу Хона гуллари оғирроқ тупроқда хам яхши ўсади, фақат ёшлигидан шу тупроқда ўсган бўлса.

🪨ЯНА БИР МИСОЛ:
🪴🍊Ўзимизни дехқонлар етиштирган Мандаринни оғирроқ тупроқга экса бўлади. Чунки жуда котта эҳтимол билан оғир тупроқда ўсган.
🪴🍊Хитойдан мева солган холатда келадиган Мандаринларни енгил тупроқга экиш керак. Чунки булар енгил тупроқда ўсган.

✔️ОҒИРРОҚ ТУПРОҚ ЎЗИ НИМА?

🪴Ўзимизни оддий лой тупроқ оғир хисобланади, ховлимиздаги сариқ ер.

🪴Бозорларда сотиладиган Фикуслар, Шеффлера, Пальмалар, Герань, Аукуба, Арма ва шунга ўхшаш ўсимликларни тупроғи:
🪴Асосан Оддий ер ва Чириган гўнгдан ташкил топади. 1/3 ёки 1/4 ишлатишади.
🪴Кимдир Оддий ер ва Чириган гўнгга қўшимча Шоли пўчоғи ёки Қизил мия қўшади.
🪴Кимдир Оддий ер ва Чириган гўнгга қўшимча озгинчадан Торф, Перлит, Вермикулит қўшади.


🦖Дўстлар қоидани яна бир бор қайтараман.
🪴🪨ХАР ДОИМ ЎЗИНИ ТУПРОҒИГА АҲАМИЯТ БЕРИНГ ВА ШУ ТУПРОҚНИ ҚАЙТАРИШГА ХАРАКАТ ҚИЛИНГ. ОҒИР БЎЛСА ОҒИР, ЕНГИЛ БЎЛСА ЕНГИЛ.
❤️‍🩹Оғир тупроқни енгил тупроқга алмаштирса бўлади.
❤️‍🩹Енгил тупроқни оғир тупроқга алмаштирмаган маъқул. Ўсимлик қабул қилиши, ўрганиши қийин бўлади.

🪴🪴Ўз гулларингизни тупроғи оғир ёки енгиллигини аниқ биласиз.
🪴🪴Бозорда сотиладиган гулларни хам билиш жуда осон. Оғир тупроқли гулларни кўтарганда хам оғир бўлади. Тупроқни тепаси қаттиқ ёки қотган бўлади.


🌺☘️Оғир тупроқни умуман қабул қилмайдиган Хона гуллари хам бор. Кўпинча бу гулларни тупроғида адашиб чиритиб қўямиз, нобуд қиламиз.
🪨КЕЛИНГ ШУЛАРНИ АЖРАТИБ ОЛАМИЗ.


⬇️Давоми бор.....

4.2k 0 29 51 106

✔️ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ МАВСУМИГА ОЗ ҚОЛДИ.

🪴🪨Тупроқ алмаштиришда жуда оддий ва шу билан бирга жуда муҳим қоида бор.

🪴ҚОИДА: Эски тупроқ қандай бўлса янгиси хам шундай бўлсин.


🪴🪨Шу қоидага амал қилсангиз ўсимлик янги тупроқда қийналмайди ва янги тупроқга жуда осон ўрганади.

✔️ЭНДИ БУ ҚОИДАНИ БАТАФСИЛ ТУШУНТИРИБ БЕРАМАН.

🪴Мисол учун сизда Фикусни Қора шаҳзода сорти бор. Ва бу Фикусни ўзимизни гулчилар ёшлигидан (қаламчадан) етиштиришган.
Ўзимизни гулчилар кўпинча оғирроқ тупроқ ишлатишади. Яъни тупроғини ичида оддий лой тупроқ хам бўлади. Ўзимизни сариқ лой тупроқ маълум миқдорда бўлади.
🪨АГАР эски тупроғи оғирроқ бўлса, янги тупроғини хам бемалол оғирроқ қилсангиз бўлади. Ўсимлик илдизлари шундай тупроқга ўрганган.

🪴Мисол учун сизда чет элдан келган Фикусни Қора шаҳзода сорти бор. Бу Фикус Хитойдан ёки Голландиядан кириб келган.
Чет элдан кирадиган гулларни деярли хаммаси енгил тупроқда бўлади. Асосан Торф ёки Кокос субстрати.
🪨АГАР эски тупроғи енгил бўлса, демак янги тупроғи хам енгил бўлиши керак. Ўсимлик илдизи енгил тупроқга ўрганган.

🪴🌱 ХАР ДОИМ ЎЗИНИ ТУПРОҒИГА АҲАМИЯТ БЕРИНГ ВА ШУ ТУПРОҚНИ ҚАЙТАРИШГА ХАРАКАТ ҚИЛИНГ.

"Менинг гулларим оддий тупроқда хам зўр ўсади" ёки "Мен фақат оддий тупроқ ишлатаман" деб ёзилган изоҳларни кўп кўрамиз.


🪴Шундай изоҳ ёзадиган обуначиларимиз Хона гулларини ёшлигидан оғирроқ тупроқга ўргатишган. Ва илдизлари шу тупроқга ўрганган. Ўсимликда хам шароитга кўникиш (адаптация) бор.


🪴🪴Ўзи оғир тупроқни осон қабул қиладиган Хона гуллари бор ва оғир тупроқни умуман қабул қилмайдиган Хона гуллари бор.
🪨КЕЛИНГ ШУЛАРНИ АЖРАТИБ ОЛАМИЗ.


⬇️Давоми бор......

4.5k 0 33 59 116

⬇️Давоми....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Яққол уйқу даври йўқ.
🪨ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Кичкина ўсимлик тупроғини хар йили, котта ўсимлик тупроғини 2-3 йилда бир бора алмаштирса етади. Лекин хар йили алмаштириш тавсия этилади.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан жуда котта бўлмасин, узоғи 2-3 см айланасига (диаметр) котта бўлсин.
✔️КЎПАЙТИРИШ: Қаламча қилиб кўпайтириш жуда осон, фақат сувда. Сувга тескари солинади. Тепасини, барг томонини солиш керак, барг томони билан сувга соламиз. Циперусни бўлиш орқали хам кўпайтириш осон.
🪴ОЗУҚА: Универсал озуқа билан Фосфор ва Калийга бой озуқаларни галма гал бериш керак. Озуқаларни хар 10-15 кунда бир берса етади.
🪳ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Циперус зараркунанда хашоратларга жуда чидамли, хашоратлар кам ёпишади. Лекин Ўргимчак кана, Шира, Оқ пашша учраб туради.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришга мойиллиги кам. Илдиз сувни яхши кўтаради.


📖🍀ЦИПЕРУС ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
💦Циперус учун сув ва намлик энг муҳим нарса.
✔️💦Сувни жуда яхши кўради. Тупроғи хар доим нам турсин. Тупроқни тепаси номига қуриса яхшилаб суғорса бўлади. Харорат +20 дан баланд бўлса тупроғи хар доим нам турсин. Тупроғи жуда қуриб қолмасин, асосан илдиз атрофи.
❤️‍🩹Фақат жуда ботқоқ қилиб хам суғориш мумкин эмас.
✔️🐳Ва албатта хаво намлиги жуда муҳим. Хаво намлиги ўртача 50%-60% бўлиши керак. Кўпроқ сув пуркаб туринг, иссиқ кунларда чўмилтириб туринг. Қуруқ хавода барглари қурийди.
✔️☘️Циперусни гул дўконларидан топишни деярли имконияти йўқ. Бу гул асосан ўзимизни "жайдари" гулчиларда бўлиши мумкин. Бозорларда бўлиши мумкин.


☘️⬇️Циперусни парвариши анча осон. Бу Хона гулини хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🩵Бундан олдинги 112 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар. ⬅️Устига босиб рўйхатга ўтинг.

4k 0 14 32 72

#113🍀ЦИПЕРУС ПАРВАРИШИ.

✔️Циперус бу яна битта парвариши осон бўлган Хона гулларидан бири.
✔️Намликни ва сувни жуда яхши кўради.
✔️Циперус эски Хона гулларидан бири хисобланади.
✔️Циперус чет элдан келмайди ва бозорларда кўп хам сотилмайди. Асосан эски гулчилардан топса бўлади. Нархи қиммат эмас.
✔️Кўпайтириш хам жуда осон.

🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Циперусга озгинча оғирроқ тупроқлар хам тўғри келади. Универсал тупроқга 20% Оддий лой тупроқ ва 20% Қум қўшсангиз бўлади.
🪴ТУВАК: Туваги ўзига ва илдиз хажмига мос бўлсин. Жуда котта бўлмасин.
☀️ЖОЙ: Ёруғликка талабчан эмас. Циперус ёруғ жойда хам, сояроқ жойда хам яхши ўсади. Кучсиз қуёш хам ёқади, лекин кучли қуёш куйдиради.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+25 тўғри келади. Қишда харорат +12 дан паст бўлмасин.
💦СУҒОРИШ: Сувни жуда яхши кўради. Тупроғи асосан илдиз атрофи хар доим нам туриши керак. Тупроғи қуриб қолмасин, лекин ботқоқ қилиб хам сув қуйиш керак эмас. Суғоришлар орасида тупроқни тепаси номига қурисин, шунда яхшилаб суғоринг.
💦НАМЛИК: Хаво намлиги 50%-60% бўлиши керак. Нам хавони яхши кўради. Лекин озгинча қуруқроқ хавога хам яхши ўрганади. Фақат кўпроқ сув пуркаб туриш керак.
🌸ГУЛЛАШ: Уй шароитида хам гуллайди, фақат гуллари майда ва кўримсиз.
✂️КЕСИШ: Шакл бериш учун кесиш керак эмас. Фақат эски, қуриган баргларини ва гулларини кесиб туриш керак.


⬇️Давоми бор.....

4k 0 24 51 84

✔️🤝🪴Дўстлар бугун Циперус парвариши хақида батафсил гаплашамиз.

#113
🍀ЦИПЕРУС ПАРВАРИШИ.

❤️‍🩹Циперусни парвариши қийин эмас.
❤️‍🩹Эски гул ишқибозлари бу гулни жуда яхши танишади. Хонадонлардаги эски гуллардан бири.
❤️‍🩹Циперусни қаламча қилиб кўпайтириш хам жуда осон, фақат антиқа. Тепа, барг томонини сувга солиб қўйиш керак.


🍀🌸Бундан олдинги 112 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумот. ◀️ устига босиб керакли гулни топсангиз бўлади.

4.8k 0 11 143 97

🪴🪴🪴Қайси мавсумий ер гуллари айнан хозир бозорларда сотилади? Чорсу гул бозорда айнан хозир шу гуллар кўп.
So‘rovnoma
  •   🌸✓Петуния ✓Алиссум ✓Салвия ✓Бананза ✓Бегония.
  •   🌸✓Примула ✓Диантус ✓Цикламен ✓Герань ✓Виола.
  •   🌸✓Қўқон гул ✓Гул тожиғўроз ✓Катарантус ✓Ит оғиз ✓Газания
156 ta ovoz

5k 1 6 39 65

✔️ДИОТАМИТ ИШЛАТИШ.

🪴🪨Диотамитни тупроқга кўп қўшиш шарт эмас, ўртача 10% қўшса етади. Ўзи ўртача 5%-20% қўшилади.
❤️‍🩹Кўпроқ қўшсангиз хам хеч қандай зарари йўқ.

🪴🪴Битта ўртача тувакни тупроғига 1-2 ош қошиқ Диотамит солсангиз хам етади.

✔️ДИОТАМИТ ИШЛАТИШНИ 2 ТА ЙЎЛИ БОР.

1) 🪴Тупроқ тайёрлаш жараёнида 5%-20% Диотамит солиб яхшилаб аралаштириб ташлайсиз.
❤️‍🩹Мисол учун 10% Диотамит қўшсангиз: 10 та бонка Универсал тупроқга 1 та бонка Диотамит соласиз ва яхшилаб аралаштириб ташлайсиз. Тайёр.
2)🌿Тупроқни тепасига сепиб чиқасиз. Тувакни хажмига қараб 1-2 ой қошиқ, тувак кичкина бўлса 1 чой қошиқ хам етиши мумкин.
❤️‍🩹Мисол учун гулингиз ўртача тувакка экилган: 1 чой қошиқ Диотамитни тупроқ устига айлантириб сепиб чиқасиз ва ўзини тупроғи билан озгинча аралаштириб ташлайсиз. Тайёр.


📝 Дўстлар ўзи аслида Диотамитни ишлатиш меъёри йўқ, тупроқда кўпайиб кетса хеч қандай зарари йўқ. Диотамитни ўзига хам ўсимликлар экишади ёки қаламча қилишади. Энг асосийси Диотамитни қимматга олсангиз тежаброқ ишлатинг, арзонга топсангиз бемалол ишлатинг☺️.

5.7k 1 27 120 90

✔️ДИОТАМИТ - ТУПРОҚ УЧУН ЗЎР ҚЎШИМЧА.

🪴Хона гуллари учун тупроқ тайёрлаш жараёнида тупроқга хар хил нарсалар қўшса бўлади.
🪴Мисол учун тупроқни енгил ва майин қилиш учун Перлит, Вермикулит, Цеолит, Пеностекло, Кварцевый Қум қўшса бўлади.

🪴Тупроқ учун яна битта зўр қўшимчалардан бири бу Диотамит.
❤️‍🩹Диотамит - бу минерал. Бу диотамит сув ўтларини қолдиқлари.

🪴🪴🪴Диотамит тупроқ таркибида 3 та вазифани бажаради.
🪴Диотамит - тупроқни енгил, майин қилади. Тупроқда хаво айланишини яхшилайди.
🪴Диотамит - ўсимликлар учун енгил озуқа хисобланади. Таркибида Кремний моддаси бор.
🪳Диотамит - тупроқдаги хашоратларга қарши зўр фойда беради. Асосан Падура ва Қора майда пашшани личинкасига қарши.

🪳Асосан зараркунанда хашоратларга қарши курашиши учун Диотамит жуда кўпчилик учун энг фойдали қўшимчалардан бири.

❤️‍🩹Мисол учун:
🪴Перлит ва Вермикулит фақат тупроқни яхши қилади.
🪴🪴Цеолит хам тупроқни яхши қилади, хам озуқа.
🪴🪴🪳Диотамит хам тупроқни яхши қилади, хам озуқа, хам хашоратларга қарши ишлайди.

5.5k 1 34 30 91

🤝🏠🌲УЙ ШАРОИТИДА ПАРВАРИШИ ҚИЙИН БЎЛГАН ХОВЛИ ЎСИМЛИКЛАРИ.
🌟ТОП 15 ТА ХОВЛИ ЎСИМЛИКЛАРИ.

🐚Бу Ховли ўсимликлари бозорларда тувакларда хам сотилади.
🐚Ва кўпчилик бу ўсимликларни хонадони учун,офислар учун сотиб олишади.
🐚Лекин бу ўсимликларни умри ёпиқ иншоотда жуда қисқа. Ва бу ўсимликлар ёпиқ иншоотда ўзини ёмон хис қилади ва холати тез ўзгариб кетади.

🌟11) Фуксия. Фуксияни уй ичида, тувакда парвариши қийин, инжиқ. Уйда шароитида холати тез ёмон бўлади. 1 расм.
🌟12) Хоста. Хоста ташқарини, очиқ ерни яхши кўради, уй шароитида парвариши қийинроқ. Хоста учун харорат ўзгариши муҳим. 2 расм.
🌟13) Қарағай. Қарағай (Сосна) ёпиқ иншоотларда жуда инжиқ. Сосналар учун хам кун давомида харорат ўзгариши ва совуқ қиш кўриши жуда муҳим. 3 расм.
🌟14) Хризантема Корейская. Хризантема Корейская хам ташқарида ўзини яхши хис қилади, ёпиқ иншоотда қийналади. 4 расм.
🌟15) Деярли хамма пиёзли гуллар. Деярли хамма луковичный ва клубневый гуллар очиқ хавода зўр ўсади ва зўр гуллайди, ёпиқ иншоотда ўзини ёмон хис қилади. Мисол учун Калла, Лола, Крокус, Цикламен, Бегония, Лилия, Нарцыс ва ҳоказо. 5 расм.

Тамом.

4.6k 0 17 30 81


15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.