ildiz | Хона гуллари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tabiat


🪴Хона гуллари хақида энг фойдали ва зўр канал.
💼Ҳамкорлик масалалари бўйича @ildizmanager

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Tabiat
Statistika
Postlar filtri


⬇️Давоми....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Мирт учун қишда дам олиши муҳим. Дам олиши учун шароит: ёруғ жой, +15+18 харорат, камроқ сув ва хеч қандай озуқа бериш керак эмас. Шундай дам олса 100% гуллайди. Агар имконият бўлмаса қишда хам оддий шароитда турса бўлади.
🪨ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Кичкина ўсимлик тупроғини хар йили, котта ўсимлик тупроғини 2-3 йилда бир бора алмаштирса етади. Лекин хар йили алмаштириш тавсия этилади.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан озгинча котта бўлиши керак, узоғи 2-4 см айланасига (диаметр).
✔️КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш асосан қаламча орқал, қаламча қилиш қийин эмас. Уруғ орқали хам кўпайтирса бўлади, уруғидан чиқариш жуда осон. Фақат уруғидан чиқгани сортини қайтариши қийин.
🪴ОЗУҚА: Универсал озуқа билан Фосфор ва Калийга бой озуқани галма гал бериш керак. Гуллаш ва мева тугиш вақтида фақат Фосфор ва Калийга бой озуқа бериш керак. Озуқаларни хар 10-15 кунда бир берса етади.
🪳ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Миртни хашоратлар жуда яхши кўради, асосан Ўргимчак кана, Шира, Оқ пашша ва Унсимон қурт ёпишади.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришга мойиллиги кам, лекин бор. Асосан жуда кўп ботқоқ қилиб суғоришдан, тупроқ хар доим хўл, ботқоқ туришидан, сув тупроқда туриб қолишидан чириши мумкин.


📖☘️МИРТ ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
✔️💦Тўғри ва вақтида суғориш энг муҳим нарса. Сувни яхши кўради, тупроғи хар доим нам туриши керак. Асосан илдиз атрофи қуриб қолмасин.
✔️💡Ёруғ жойда туриши жуда муҳим. Ёруғ жойда, енгил қуёш тушадиган жойларда зўр ўсади.
✔️🐳Нам хавони яхши кўради. Кўпроқ сув пуркаб туринг. Ва албатта 15-20 кунда бир чўмилтириб туринг. Фақат қишда совуқроқ жойда турса сув пуркаш ва чўмилтириш керак эмас.
✔️🪮Шакл бериш учун, шохлатиш учун албатта кесиб туриш керак. Кесганни жуда яхши кўради ва яхши қабул қилади.
✔️🪟Мирт ташқарини, очиқ хавони жуда яхши кўради. Иссиқ кунларда ташқарига олиб чиқинг ёки очиқ дераза олдида турсин. Май - Сентябрь ойларида ташқарида турса бўлади.


☘️⬇️Мирт парвариши қийин эмас, бу гулни хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🩵Бундан олдинги 110 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар. ⬅️Устига босиб рўйхатга ўтинг.

💬ildiz | Ховли ўсимликлари.

💬Яшил барг | ildiz.

💬ildiz | Market.


#111☘️МИРТ ПАРВАРИШИ.

✔️Мирт баргини хиди бўйича энг зўр ўсимликлардан бири. Хиди кучли эмас, лекин жуда ёқимли.
✔️Парвариши қийин эмас, лекин ўзига яраша инжиқлиги бор. Инжиқлигини барг тўкиш билан кўрсатади.
✔️Мирт уй хавосини тозалаш ва зарарсизлантириш учун хам жуда фойдали ўсимлик.
✔️Парвариши яхши бўлса уй шароитида гуллайди ва кейин мевачалари пайдо бўлади.
✔️Миртни баргларини хам, гулларини хам, мевасини хам истеъмол қилса бўлади. Асосан Италия ошхонасида кўп ишлатишар экан.

🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Фақат Универсал тупроқни таркибига қўшимча 15% йирик Қум ва 15% Перлит солиш керак.
🪴ТУВАК: Туваги жуда котта бўлмасин. Туваги ўзига ва илдиз хажмига мос бўлсин.
☀️ЖОЙ: Мирт учун ёруғлик жуда муҳим. Ёруғ ва кучсиз қуёш тушадиган жойларни яхши кўради. Қуёш шарт эмас, лекин жойи ёруғ бўлиши шарт. Кучли қуёшда барглари куяди.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+25 тўғри келади. Қишда +15+18 хароратда турса кейин ёзда аниқ гуллайди.
💦СУҒОРИШ: Сувни жуда яхши кўради. Тупроғи деярли хар доим нам туриши керак. Суғоришлар орасида тупроқни тепаси номига қуриса етади. Тупроғи қуриб қолиши керак эмас.
💦НАМЛИК: Хаво намлиги 50%-60% бўлиши керак. Нам хавони яхши кўради.
🌸ГУЛЛАШ: Мирт асосан ёзда гуллайди ва гулларини хиди хам жуда зўр. Гуллаб бўлгандан кейин кўк мевачалари пайдо бўлади.
✂️КЕСИШ: Шакл бериш учун албатта кесиб туриш керак, кесиш учун энг яхши пайт бу кеч куз ёки эрта баҳор. Кесганни жуда яхши кўради. Кесиб шакл бермаса оддий бутага ўхшаб ўсади.


⬇️Давоми бор.....

2.8k 1 11 36 75

🤝⬆️Дўстлар бу тепадаги 15 та Хона гулларини сотиб олиш керак эмас демайман. Шароит яратиб берсангиз албатта парвариш қилса бўлади.
⬆️Фақат гул парваришида тажрибангиз бўлмаса, биринчи гул сифатида маслаҳат бермайман.
⬆️Ва уйингизда шароит бўлмаса хам бу гулларни маслаҳат бермайман. Мисол учун юқори хаво намлиги, совуқроқ жой ёки иссиқ жой. Хаммасини талаби хар хил.
⬆️Лекин Азалия ва Камелияни йилни совуқ пайтида хаммага маслаҳат бераман. Ёки вақтинчалик чирой учун ёки совға учун. Бу гуллар уйингизда ўртача 4-5 ой чиройли бўлиб туради. Ноябрдан то мартгача 100%. Асосан Азалия бу бошқа дунё.


🤝🍀ПАРВАРИШИ ҚИЙИН БЎЛГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.
🌟ТОП 15 ТА ХОНА ГУЛЛАРИ.

🐚Бу Хона гулларини парвариши қийин.
🐚Лекин шароит қилиб берса бу гулларни хам парвариш қилса бўлади. Фақат шароит қилиб бериш осон эмас.
🐚Бу 15 та Хона гулларини асосий қийинчилиги бу харорат, хаво намлиги ва яққол уйқу даври борлиги.

🌟11) Гардения. Гардения харорат ва суғориш томонлама қийин. Гардения парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 1 расм.
🌟12) Цимбидиум. Цимбидиум харорат ва гуллатиш томонлама қийин. 2 расм.
🌟13) Фуксия. Фуксия харорат томонлама қийин. Фуксия парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 3 расм.
🌟14) Азалия. Азалия харорат ва суғориш томонлама қийин. Азалия парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 4 расм.
🌟15) Камелия. Камелия харорат ва гуллатиш томонлама қийин. Камелия парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 5 расм.

Тамом.


🤝🍀ПАРВАРИШИ ҚИЙИН БЎЛГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.
🌟ТОП 15 ТА ХОНА ГУЛЛАРИ.

🐚Бу Хона гулларини парвариши қийин.
🐚Лекин шароит қилиб берса бу гулларни хам парвариш қилса бўлади. Фақат шароит қилиб бериш осон эмас.
🐚Бу 15 та Хона гулларини асосий қийинчилиги бу харорат, хаво намлиги ва яққол уйқу даври борлиги.

🌟6) Калатея. Калатея ёруғлик ва хаво намлиги томонлама қийин. Калатея парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 1 расм.
🌟7) Антуриум декоративно-лиственный. Баргли Антуриум суғориш ва хаво намлиги томонлама қийин. 2 расм.
🌟8) Цикламен. Цикламен харорат ва яққол уйқу даври томонлама қийин. Цикламен парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 3 расм.
🌟9) Стефания. Стефания яққол уйқу даври ва суғориш томонлама қийин. 4 расм.
🌟10) Мединилла. Мединилла суғориш, хаво намлиги, гуллатиш томонлама қийин. Мединилла парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 5 расм.

⬇️Давоми бор......

3.3k 0 11 20 86

🤝🍀ПАРВАРИШИ ҚИЙИН БЎЛГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.
🌟ТОП 15 ТА ХОНА ГУЛЛАРИ.

🐚Бу Хона гулларини парвариши қийин.
🐚Лекин шароит қилиб берса, бу гулларни хам парвариши осон бўлади. Фақат шароит қилиб бериш осон эмас.
🐚Бу 15 та Хона гулларини асосий қийинчилиги бу харорат ва хаво намлиги.

🌟1) Каладиум. Каладиум энг қийин Хона гулларидан бири. Каладиум хар томонлама қийин. Каладиум парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 1 расм.
🌟2) Алоказия. Алоказия хаво намлиги ва суғориш томонлама қийин. Алоказия парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 2 расм.
🌟3) Пуансеттия. Пуансеттия харорат ва қайта гуллатиш томонлама қийин. Пуансеттия парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 3 расм.
🌟4) Маранта. Маранта ёруғлик ва хаво намлиги томонлама қийин. Маранта парвариши хақида каналда батафсил маълумот бор. 4 расм.
🌟5) Ктенанта. Ктенанта хам ёруғлик ва хаво намлиги томонлама қийин. 5 расм.

⬇️Давоми бор......

3.5k 0 16 42 74

🌐Ютубда видео неча дақиқа бўлиши керак? Сизга неча дақиқа қулай?
So‘rovnoma
  •   🦖3-5 дақиқа.
  •   🦖5-10 дақиқа.
  •   🦖10-20 дақиқа.
  •   🦖20 дақиқадан кўп.
76 ta ovoz


✔️МАВСУМ БОШЛАНИШИ.

📚Дўстлар тажрибадан келиб чиқиб шуни аниқ айтишим мумкин.

❤️‍🩹🪴Хона гуллари учун озқаларни 15-20 февралдан бошлаб бемалол беришни бошласак бўлади. Тахминан шу пайт ўсимликлар уйғонишни бошлайди.
❤️‍🩹1 мартдан аниқ бошласа бўлади.

❤️‍🩹🪴Хона гулларини тупроғини хам 15-20 февралдан бошлаб алмаштиришни бошласа бўлади.
❤️‍🩹1 мартдан аниқ бошласа бўлади.

❤️‍🩹✔️Хона гулларини қаламча қилишни март охиридан бошласа бўлади. Шу пайт уй шароитида табиий ёруғлик ва иссиқлик билан муаммо бўлмайди.
❤️‍🩹1 апрелдан аниқ бошласа бўлади.
❤️‍🩹Ўзи аслида 1 мартдан хам бошласа бўлади, фақат уйда шароит бўлса. Харорот ва ёруғлик билан муаммо бўлмаса.

💬🌐Дўстлар Худо хохласа бу йил Хона гулларига озуқалар бериш, тупроқ алмаштириш ва қаламча қилиш хақида кўпроқ гаплашамиз. Ютуб каналда хам кўпроқ видео қиламиз.

🌐Ва Ютуб каналди хар бир Хона гуллари парвариши хақида видеолар қиламиз. Телеграм каналда ёзма маълумотлар бор, энди видео маълумот хам қиламиз.


🦖🌐Сизни фикрингиз биз учун жуда муҳим, Ютубда видео неча дақиқа бўлиши керак? ⤵️

4.1k 0 24 24 153

❄️ҚИШ ФАСЛИ УЧУН МОС ХОНА ГУЛЛАРИ.
❤️‍🩹Бу гуллар асосан қишда сотилади ёки гуллайди.
🌟Азалия.
🌟Пуансеттия.
🌟Орхидея Цимбидиум.
🌟Цикламен.
🌟Герань.
🌟Декабрист.
🌟Камелия.
🌟Гузмания.
🌟Кливия.
🌟Примула.
🌟Фрезия.
🌟Тилландсия.
🌟Ардизия.
🌟Орхидея Фаленопсис.
🌟Бегония.
➡️Батафсил, расмлари билан.

🌸ЭНГ ХИДИ ЗЎР ХОНА ГУЛЛАРИ.
❤️‍🩹Бу гулларни баргини ёки гулини хида зўр.
🌟Мирт.
🌟Стефанотис.
🌟Орхидея Онцидиум.
🌟Олеандр.
🌟Гардения.
🌟Жасмин Самбак.
🌟Муррайя.
🌟Душистая Герань.
🌟Эухарис.
🌟Мушкамбар.
🌟Бувардия.
🌟Хойя.
🌟Цитруслар.
🌟Орегано.
🌟Араукария.
➡️Батафсил, расмлари билан.

🇺🇿БИЗНИ ИҚЛИМ УЧУН ПАРВАРИШИ ЭНГ ОСОН ХОНА ГУЛЛАРИ.
🌟Хлорофитум.
🌟Драцена.
🌟Сансевиерия.
🌟Аспидистра.
🌟Нолина.
🌟Бугенвиллия.
🌟Замиокулькас.
🌟Лавр.
🌟Аглаонема.
🌟Алоэ.
🌟Монстера.
🌟Пахира.
🌟Кактус.
🌟Фикус Эластика.
🌟Лаки Бамбук.
➡️Батафсил, расмлари билан.

🌸ЭНГ ФОЙДАЛИ ХОНА ГУЛЛАРИ.
❤️‍🩹Бу гуллар хавони тозалайди ёки шифобахш.
🌟Хлорофитум.
🌟Хамедорея.
🌟Сансевиерия.
🌟Кактуслар.
🌟Алоэ.
🌟Нефролепис.
🌟Фикуслар.
🌟Драцена.
🌟Спатифиллум.
🌟Каланхоэ.
🌟Аглаонема.
🌟Финиковая пальма.
🌟Шеффлера.
🌟Хедера.
🌟Циперус.
➡️Батафсил, расмлари билан.

🌸ХОНА ГУЛИ СИФАТИДА ПАРВАРИШ ҚИЛСА БЎЛАДИГАН МАВСУМИЙ ЕР ГУЛЛАРИ.
❤️‍🩹Бу гуллар уй шароитида, тувакда хам яхши ўсади.
🌟Герань.
🌟Целозия.
🌟Цикламен.
🌟Бальзамин.
🌟Бегония вечноцветущая.
🌟Фуксия.
🌟Декоратив қалампир.
🌟Примула.
🌟Бегония клубневая.
🌟Колеус.
🌟Паслен.
🌟Кальцеолярия.
🌟Цинерария.
🌟Пентас.
🌟Гипоэстес.
➡️Батафсил, расмлари билан.

4.8k 0 45 60 100

💦КЎП СУҒОРИШ ТАЛАБ ЭТМАЙДИГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.
❤️‍🩹Сувсизликка чидамли.
🌟Алоэ.
🌟Хавортия.
🌟Кактумлар.
🌟Эхеверия.
🌟Эониум.
🌟Сансевиерия.
🌟Замиокулькас.
🌟Нолина.
🌟Молочай Треугольный.
🌟Молочай Миля.
🌟Литопс.
🌟Крестовник Роули.
🌟Церопегия Вуда.
🌟Крассула Овата
🌟Рипсалис.
➡️Батафсил, расмлари билан.

☀️ҚОРОНҒИРОҚ, ЁРУҒЛИК КАМ ЖОЙДА ХАМ БЕМАЛОЛ ЎСАДИГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.
❤️‍🩹Қоронғироқ жойга чидамли.
🌟Аукуба.
🌟Фатсия.
🌟Плющ.
🌟Аспидистра.
🌟Хлорофитум.
🌟Сансевиерия.
🌟Замиокулькас.
🌟Монстера.
🌟Сциндапсус.
🌟Аглаонема.
🌟Лаки Бамбук.
🌟Калатея.
🌟Драцена.
🌟Хамедорея.
🌟Филодендрон.
➡️Батафсил, расмлари билан.

🪴ЖУДА ТЕЗ ЎСАДИГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.
🌟Клеродендрум.
🌟Китайская Роза.
🌟Диффенбахия.
🌟Стрелиция.
🌟Муса.
🌟Колеус.
🌟Монстера.
🌟Сциндапсус.
🌟Спатифиллум.
🌟Фатсия.
🌟Молочай Беложильчатый.
🌟Хлорофитум.
🌟Традесканция.
🌟Поссифлора.
🌟Сингониум.
➡️Батафсил, расмлари билан.

✔️ҚАЛАМЧА ҚИЛИБ КЎПАЙТИРИШ ЖУДА ОСОН БЎЛГАН ХОНА ГУЛЛАРИ.
🌟Традесканция.
🌟Пилея.
🌟Фиалка.
🌟Пеперомия.
🌟Филодендрон.
🌟Сциндапсус.
🌟Циперус.
🌟Замиокулькас.
🌟Драцена.
🌟Рео.
🌟Эхеверия.
🌟Бегония.
🌟Фикус Эластика.
🌟Плющ.
🌟Декабрист.
➡️Батафсил, расмлари билан.

5k 0 60 36 121

✔️🤝Дўстлар каналда 🏆 ТОП 15 талик деган рукнимиз бор. Ўзини йўналишида энг зўр 15 та ўсимликлар хақида гаплашамиз.

🏆ЭРТАДАН ШУ РУКННИ ЯНА ДАВОМ ЭТТИРАМИЗ.


✔️Фақат кейинги иккита мавзу қийинлари хақида бўлади. Бу хам албатта фойдали мавзу.

🌼ЭРТАГА: Парвариши қийин 15 та Хона гуллари. Айнан қайси жихати қийинлига хақида хам албатта ёзамиз.

🌼КЕЙИНГИ ХАФТА: Уй шароитида, тувакда парвариши қийин ўсимликлар. Хамма уйда Хона гули сифатида парвариш қилишни хохлайди, лекин қийин. Мисол учун Гортензия, Мини Атиргул, хар хил Арчалар.


📝 Дўстлар хозирча каналда 9 та 🏆 ТОП 15 талик бор. Рухсат берсангиз қисқача таништириб чиқаман. Кўрмаганлар учун албатта фойдали бўлади, шу рўйхатга қараб ўзингизга мос гул сотиб олсангиз бўлади.


🤝⭕️Дўстлар хозир каналда 110 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар бор.

🐚110 тани ичида парвариши осон Хона гуллари хам бор, парвариши қийин Хона гуллари хам бор.
🐚Сизга қулай бўлиши учун рўйхатни ўзида парвариши қийин ёки осонлигини белгилаб қўйганмиз.
🐚ШУНДАЙ БЕЛГИЛАР БИЛАН:
⭕️😎 - Парвариши жуда, жуда осон.
⭕️😁 - Парвариши жуда осон.
⭕️😊 - Парвариши осон.
⭕️😔 - Парвариши қийин.
⭕️😡 - Парвариши жуда қийин.
⭕️🤬 - Парвариши жуда, жуда қийин

🐚110 тани ичида барги билан чиройли гуллар бор, гули билан чиройли гуллар бор ва кактуслар бор.
🐚Сизга қулай бўлиши учун рўйхатни ўзида буларни хам белгилаб қўйганмиз.
🐚ШУНДАЙ БЕЛГИЛАР БИЛАН:
⭕️🌸 - Декоротив гулли Хона гуллари, гули билан чиройли Хона гуллар.
⭕️🍀 - Декоротив баргли Хона гуллари, барги билан чиройли Хона гуллари.
⭕️🌵- Кактуслар.

🐚110 тани ичида Суккулентлар хам бор.
🐚Сизга қулай бўлиши учун рўйхатни ўзида Суккулентларни хам белгилаб қўйганмиз, буларни камроқ суғориш керак деган манода.
🐚ШУНДАЙ БЕЛГИ БИЛАН.
⭕️(Сук.) - Суккулент ўсимлик.

📘МАНА УМУМИЙ 110 ТА ХОНА ГУЛЛАРИНИ РЎЙХАТИ. ⬅️


📝 Дўстлар буни эслатишдан мақсуд, обуначиларимиз деярли хар куни у ёки бу гулни парвариши осонми ёки қийинми, гуллайдими ёки гулламайдими деб сўрашади. Рўйхатни ўзида хамма жавоблар бор.

4.3k 0 8 38 138


13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.