АДИБЛАР ТОШПЎЛАТ АҲМАД ҲАҚИДА
* Уйқу ўрин танламас, дегандек, ижод ҳам жой танламайди. Хоразмда яшаб ижод қилаётган шоир Матназар Абдулҳакимнинг, наманганлик Ҳабиб Саъдулланинг, самарқандлик Душан Файзийнинг, бухоролик Тошпўлат Аҳмаднинг, фарғоналик Охунжон Ҳакимларнинг пойтахтда ижод қилаётган шоирлардан қаери кам?...
Саид АҲМАД,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ ёзувчиси
* Тошпўлат Аҳмад – истеъдодли шоир, заҳматкаш адиб. У тарихни яхши билади. Шаҳрининг минораларини донишмандга, гумбазларини мунажжимга қиёс этади. Сизни шулар билан юзлаштиради, тошларини куйлата олади...
Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
* Дунёвий фалсафада “келажак – ўтмишнинг пушти камаридан бунёд бўлади” деган чин бир ақида бор. Эҳтимол, шу боисдандир Тошпўлат Аҳмад битган назмнинг талай қисми – тарихга, Бухорои шариф қисмати ва кечмишига дахлдор мавзудадир...
Аҳад ҲАСАН,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи
* Бухорои шарифга сафарга отланган сайёҳ даставвал таниқли шоир Тошпўлат Аҳмаднинг “Бухоронома” ҳамда “Чорбакр” китобларини варақласа, шубҳасиз, шаҳарнинг тор гузарларидан тортиб, замонавий кенг шоҳ кўчаларигача, мадрасаю минораларидан тортиб, шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳигача адашмасдан чиқа олади. Тошпўлат Аҳмад тарихий билим ва мушоҳадаларини бадиий асарларига моҳирлик билан сингдира олган. У ўз юртига садоқатли ошиқ. Унинг ҳар бир сатрида миллийлик барқ уриб туради...
Гулчеҳра ЖЎРАЕВА,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира
* Руҳият шоири Тошпўлат Аҳмад улуғ ватандоши Абдурауф Фитрат бадиий сиймосини яратишга бел боғлаб, “Фиғон” отлиғ ажиб достон битибдики, бу ҳаяжонбахш асар Истиқлол адабиётида Истиқлол фидойиси Абдурауф Фитратнинг кенг қамровли, мураккаб ҳаёт йўлини, унинг улуғ сиймосини яратиш йўлидаги илк изланиш самарасидир. Уни ўқиб туриб, элу юртнинг эрки ва озодлиги йўлида жонини ҳам аямаган оташин ватанпарвар, исёнкор шоирнинг армон тўла фиғонини тинглагандай бўласиз...
Охунжон САФАРОВ,
филология фанлари доктори, профессор
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni