Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Бахт маш сервис" ММТП ҳудудида иш олиб борди
Бугун туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Бахт маш сервис" ММТП ҳудудида бўлиб, ҳудудни ободонлаштириш ва дала маданиятини юксалтириш борасида амалий ишларга старт берилди.
Ташриф давомида ариқ ва зовурларни тозалаш ва бетонлаш, шунингдек, далалар четларига минтақанинг иқлим шароитига мос, даромад келтирадиган дарахт кўчатларини экиш масалалари муҳокама қилинди. Шу муносабат билан фермер хўжаликлари раҳбарлари ва масъул вакилларга аниқ топшириқлар берилди.
Белгиланган вазифаларни бажаришда ҳамжиҳатлик ва масъулиятли ёндашув муҳим эканлиги таъкидланди. Туман раҳбарияти бу борада тизимли ишлар давом эттирилишига алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди.