Кўпчилик Бобур таваллуди куни муносабати билан унинг асарларидаги божхонага доир жиҳатлар билан ҳам ўртоқлашинг деб сўраб қолишди. Имкон қадар айрим манбаларни кўздан кечирдим.
Жумладан, “Бобурнома”да Қобулга шундоқ таъриф келтирилади-ки, шубҳасиз бу шаҳар ўша вақтда Ҳиндистон ва Хуросон ўртасида йирик логистика маркази бўлган деб ҳулоса қилиш мумкин.
Ҳар йили бу шаҳар орқали карвонлар таркибида ўтган ўн-йигирма минг отни ҳозирги кундаги минглаб юк автотранспорт воситалари ўрнида хаёл қилсангиз, ўша даврдаги ташқи савдони тасаввур қилишингиз янада осонлашади.
“Ҳиидустоний ғайри Ҳиндустоини Хуросон дер. Нечукким, араб ғайри Арабни Ажам дер. Ҳиндустон била Хуросон орасида хушки йўлдин икки бандардур. Бир Кобул яна бир Қандаҳор. Кошғар ва Фарғона ва Туркистон ва Самарқанд ва Бухоро ва Балх ва Ҳисор ва Бадахшондин корвон Кобулға келурлар, Хуросондин корвон Қандаҳорға келур. Ҳиндустон била Хуросонға восита бу иилояттур. Бисёр яхши савдохонадур. Савдогарлар Хитойға ё Румға борсалар, ушмуича-ўқ савдо қилғайлар. Ҳар йил етги-секкиз-ўн минг от Кобулға келур. Қуйи Ҳиндустондин ўн-ўн беш-йигирма минг ўйлуқ корвон Кобулга келур. Ҳиндустондин оқ рахт ва қанд ва шакар ва ақоқир келтурурлар. Кўп савдоғар бўлғайким, даҳ си, даҳ чилға рози булмағай.”
Дарвоқе, профессор Одил Олимжоновга кўра, Бобур давлатида хорижий савдогарларга бир қатор енгилликлар берилган. Агар савдогарлар ислом давлатларидан келган бўлсалар, даромадларининг 5 фоизи миқдорида бож тўлашган. Номусулмон давлатлардан келган савдогарлар эса ўз юртларида мусулмон савдогарлардан олинадиган миқдорда бож тўлашган.
Мана буни Бобур даврида адолатли иқтисодий сиёсат чораси деса бўлади.
Шоҳ ва шоир Бобур таваллудининг 542 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!
https://t.me/husantangriyev