Hudud Inform


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


100 граммли олтин қуймалар сотувга чиқарилмоқда

Марказий банк аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада ошириш ҳамда қимматбаҳо металлар муомаласини кенгайтириш мақсадида 17 январдан бошлаб 5, 10, 20, 50 граммли ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.

Қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажариб ўз серия рақамига эга бўлади. Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шохобчаларида қуйма эгасига тўловни амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.

Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экпертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади.

Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

https://t.me/hudud_inform


Пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.

Жорий йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади.

Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.

Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.

https://t.me/hudud_inform


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️📱Ўзини "РОВД" бошлиғи деб таништираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Бундай фирибгарларга алданиб қолмаслик учун видеони томоша қилинг ва маслаҳатларга амал қилинг.

https://t.me/hudud_inform


Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Ўтган
йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.

Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

https://t.me/hudud_inform


🗓Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

📋 Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

🚫 Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

https://t.me/hudud_inform


✈️Фарғона аэропортининг учиш-қўниш йўлагига янги ёритиш қурилмалари ўрнатилди

"Илгари аэродромда 1984 йилда ишлаб чиқарилган “Луч-4у” ёритиш қурилмалари ўрнатилган эди. Улар ICAO талабларига мос келмай, қўниш фақат битта йўналишдан амалга оширилар, ёритиш эса қониқарсиз даражада бўлган", — деб хабар беради UzAirports.


Таъкидланишича, янги тизим кундуз, тун ва оғир об-ҳаво шароитида ҳам учиш ва қўнишни янада хавфсиз ва қулай қилади.

https://t.me/hudud_inform


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона йўллари: кеча ва бугун.

Фарғона вилояти 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Шу йили ҳозирги Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳам ташкил топган.

Фарғона вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан 2024 йил давомида жами 1226,5 км. йўллар ва 13 та кўприкларда 506,8 млрд. сўмлик қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

https://t.me/hudud_inform


⚠️ Навоий вилояти прокуратураси органлари томонидан қурилиш соҳасида қонунлар ижроси юзасидан таъсирчан назорат олиб борилмоқда

⚡️ Назорат тадбирлари давомида:

✅ қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларга буюртмачи ташкилотларнинг 57 нафар техник назоратчилари ва қурилиш соҳасида вилоят ҳудудий назорат инспекциясининг 15 нафар инспекторлари бириктирилди;

✅ ҳар бир лойиҳа прокуратурада ташкил этилган штабларда экспертиза идоралари билан биргаликда ўрганилиб, 358 та объектлар бўйича лойиҳа - смета ҳужжатларидан 96,6 млрд. сўм маблағлар иқтисод қилиниши таъминланди;

✅ объектларда 13501 маротаба мониторинг тадбирлари ўтказилиб, 10106 та ёзма кўрсатмалар берилди;

✅ қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида объектларга қўшимча 16 та бригадалар жалб қилиниб, ишлар икки сменада ташкил этилиши йўлга қўйилди;

✅ қурилиш ишлари олиб борилаётган 318 та объектда бажарилган 4,1 млрд. сўмлик сифатсиз ҳамда 128 та объектда амалда бажарилмаган 975 млн. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланиб, бартараф этилиши таъминланди;

183 нафар шахслар маъмурий ва 47 нафари интизомий жавобгарликка тортилди, қонунга зид ҳужжатларга нисбатан 18 та протест келтирилиб, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 42 та тақдимномалар киритилди;

✅ жиддий қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 16 та жиноят иши қўзғатилиши таъминланди.

https://t.me/hudud_inform


Самарқанд делегацияси Jiangtong North China (Tianjin) Copper Co., Ltd. қўшма корхонасида

⏺Айни пайтда Самарқанд вилояти ҳокими в.б. Адиз Бобоев бошчилигидаги вилоятимиз делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Тянцзин шаҳрида бўлиб, ушбу ҳудудда жойлашган қатор йирик корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишмоқда.

⏺Делегациянинг дастлабки ташриф объекти йирик кабел ишлаб чиқарувчи Jiangtong North China (Tianjin) Copper Co., Ltd. қўшма корхонаси бўлди.

⏺Мазкур корхона маҳсулотлари электр энергияси, кимё, нефт-кимё, қозончилик, иситиш, кемасозлик ва қурилиш соҳаларида кенг қўлланилиши билан аҳамиятли ҳисобланади.

⏺Корхона раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди.

⏺Маълумот учун, 2024 йилда қўшма корхонанинг умумий йиллик товар айланмаси 42 млрд. АҚШ долларини, ишлаб чиқариш қуввати эса 740 000 тонна маҳсулотни ташкил этган.

https://t.me/hudud_inform


Президент Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи шарафига Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – "Бурж Халифа" Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.

https://t.me/hudud_inform


Uzbekistan Airways:

Бугун Бухоро – Москва (Внуково) йўналишидаги HY9607 авиақатнови белгиланган аэропортга қўнаётганда двигателлардан бири ишдан чиқди. Авиакомпания экипажи томонидан тегишли процедуралар бажарилди ва самолётни белгиланган аэропортга қўндиришга қарор қилинди.

Қўниш муваффақиятли амалга оширилди, ҳаво кемаси бортида 132 йўловчи бор эди.

Uzbekistan Airways техник хизматлари томонидан барча тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Амалдаги парвозлар жадвалида режалаштирилган кейинги авиақатновлар Внуково халқаро аэропортига учиб кетган захира ҳаво кемасида амалга оширилади.

https://t.me/hudud_inform


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Куни кеча ижтимоий тармоқларда "Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган "Бешёғоч" деҳқон бозори бузилиб, унинг ўрнида йирик бизнес маркази қурилади", - деган хабар тарқалди.

🏘 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ушбу маълумотни мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади.

Гап шундаки, эндиликда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган барча қурилишларга тасдиқланган Бош режага мувофиқ рухсат берилади. Пойтахт Бош режасига кўра ушбу ренновация ҳудудида 9 қаватгача бино қурилиши белгиланган. Ҳозирда мазкур ҳудудда "йирик бизнес маркази"нинг қурилишига оид рухсатнома ёки Архитектура режалаштириш топшириғи мавжуд эмас.

https://t.me/hudud_inform


❗️“Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-6-сон, 13.01.2025 й.) қабул қилинди


🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Мўғулистон Ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги ҳамда ҳаво қатнови тўғрисидаги Битимлар тасдиқланди.

🗓 Битимлар 2024 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

📜 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда уларнинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

https://t.me/hudud_inform


❗️Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди

🔰 “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

✔️ Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

🔍 Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

https://t.me/hudud_inform


Самарқандда 6 км узунликдаги ер усти метроси қурилиши кўзда тутилмоқда. Метро янги қуриладиган «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ҳудудида бўлади.

Бундан ташқари 112 км ички йўллар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари, 2 та катта кўприк ҳамда 7,2 км ички коммуникация учун тоннель, 180 км ирригация қувури ҳамда 14 км канал ва кўплаб суғориш иншоотлари қурилади.

https://t.me/hudud_inform


Маҳаллалар раислари ваколатлари муддатини уч йилдан беш йилга ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Шунингдек, мажлисда Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидан 170 гектар ва Оқдарё туманидан 243 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши тўғрисидаги қарор лойиҳаси қабул қилинди.

https://t.me/hudud_inform


🔰Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.

📝 Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.

✔️Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга.

https://t.me/hudud_inform


Пойтахтимизнинг Учтепа туманида Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси масъуллари иштирокида солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишларига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда иштирокчиларга 2025 йилда солиқ сиёсатига киритилган янгиликлар юзасидан маълумот берилди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

https://t.me/hudud_inform


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гулсора Руябова Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси чиқарган ажримига ўз муносабатини билдириб, миннатдорлигини айтди

https://t.me/hudud_inform


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб куч тузилмаларининг бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди.

https://t.me/hudud_inform

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.