Олапар
Унинг ёшлиги етимликка насиб қилди. Шунда ҳам бировга дод-вой қилмади. Онаси туғруқдан қутулибоқ оламдан ўтаркан, Олапарча бир амаллаб кўзпардасини ӯзи йиртиб олди. Кӯзи очилиб кўрдики аччиқ қисмат. Шундоққина тумшуғи тагида онаси жон таслим қилган. Фарзандини дунёга келтираркан онанинг қаршисида дунё ҳою ҳаваслари бир ён бӯлса, очлик, ташналик ва изғирин бир ён бӯлди. Увиллаб- увиллаб худодан жонини олишини сўради, ўлимини тилаб олди. Итнинг сўлаги тегса харомга юйиларку-я, бироқ қалби тоззалигиданми худо ҳам она итнинг илтижосини қабул қилиб қўяқолди. Балки дунёда ҳамма оналарнинг ҳам худонинг ҳузурида амри вожибдир. Уларнинг "болам бошингга телпагингни кий! Болам белингни маҳкам қил, болам ундай қил, болам бундай қил ! " деб биз учун куйинишлари бежизга эмас. Бизга келажак хатарни ич ичидан ҳис қиладилар. Биз уларнинг қалб деб аталмиш аьзосидаги марвариддирмиз балки. Оналар эса ҳамон бизга мавҳум ҳилқат эгаларидирлар!
Ҳайвонларнинг ҳам илтижоси тезроқ қабул бўлади деб ўйлайман. Чунки улар ақлсиз. Фақат нафс эгалари қилиб яратилган. Саломга яраша алик!
Хуллас, қаҳрамонимиз Олапар онасидан айрилгач, юл юлакай олдидан чиққанига қаноат қилиб, кўчадан ризқини излайди. Бу вақтда одамлар "янги йил" деб аталмиш ниҳоятда таьвозе қилинадиган бир тантанага ҳозирланадилар. Бир тўда қўни -қўшни, ёш- яланглар оловда гўшт тоблаб маийшат қилмоқдалар. Гунгир-гунгир мўсиқалари, қоматни ларзага келтирувчи пақилдоқлари, уввос солиб қичқиришлари. Бир хил жинс вакиллари маст аласт бӯлиб бир-бирини ўпиб, қучоқлаб, суйкалишлари....
Одамлар ҳам Олапарга мавҳум ҳилқат эгалари бӯлиб кӯринади шу тобда. Оловда қоврилган гўштни йейдилару суягини тикони тўла атиргул орасига ирғитадилар. Майларини ичадилару шишасини Олапарнинг ва шу каби бегуноҳ жонзотларнинг оёқлари остига синдирадилар. Қани бу ерда адолат, қани бу ерда инсоф, қўни-қўшничилик ҳаққи қани, биродарлик ҳурмати қани?! Ахир Олапарлар ҳам шу замин фарзанди эмасми эди. Айби етимлигими, камсуқумлигими ёки қиёфаси ҳайвонлигими. Ҳайвон бўлса нима. У ҳам яратганнинг жон ато қилган махлуқоти эмасми эди. Қани бу ерда дин-у диёнат! Ваҳолангки одамларга ҳам нафс, ҳам ақл берилган эди.
Начора илоҳий ҳадя экан, оч қолган Олапар учун ҳам нафснинг амри вожибдир. Атиргул деб аталмиш нафис махлуқотга тумшуғини чўзаркан орасида қолган суяк кучукча учун борлиқ нафисликдан ҳам афзалроқ эди. Шунда унинг ёнгинасига кимдир пақилдоқ ташлади, шу онда янграган куй қўшиқ дахшати ва маийшатбозларнинг қий чувидан қалқиб тушган ҳамоно кучукчанинг қулоғига атиргул ҳам тиғларини қадаб олди. Жон ҳолатда типирчиларкан кучукчанинг на жони чиқиб қўяқолди ва на атиргулнинг тикони узилиб қўяқолди. Кўрганлар кулдилар, иршайдилар, яйрадилар. Тикон эса унинг қулоғини қоқ иккига бўлди. Қон оқди, ингради, чайиллади. Бунга эса кимдир кулди, кимдир тиржайди, кимдир яйради. Олапарнинг кўзига дунё торайиб узоқларга сапчиб-сапчиб чопди, қочди, ингради, ҳунграб ҳунграб йиғлади. Худога арзидод қилди. Қани адолат ё роббим! Уни кўриб кимдир қувнади, кимдир ортидан баттар қувлади.
Олапар ғингшиб ётаркан онасининг ортидан кетгилари келди. Дунёнинг бунчалар қабоҳатга тўлалигига лаьнатлар ўқиди. У онасини нега бу кунларни кўргиси келмай, нега бу дунёдан тезроқ кетиш дардига тушганини сабабини энди англагандай бўлди. Оналар билади. Оталар ҳам аслида шундай. Кўксидан ҳис қилади. Аммо фарзандлар буни доим кеч англайди.
Кечаги бу воқеликнинг гувоҳи мен ҳам ўша кулганлар, иршайганлар, тиржайганлар орасида эдим. Гўёки "бу кучукни калласи ишламайдими дейман" дегандек, қулоғи атиргул тиконига илиниб васвасага тушган Олапарга ҳаммамиз таажубланиб қараган эдик. Ваҳолангки суякни ҳам тиконнинг орасига ташлаган биз эдик.
Коммунал тўловлари тўланган иссиққина печни тагида бу гапларни ёзарканман, юрагим эзилади. Бу воқеага бир суткадан ошди. Ташқарида аср кириб аёз қисган. Олапарни қулоғи газаксимадимикан. Ота онасиз сағирнинг ҳоли совуқда не кечмоқда экан. Тирикмикан.
Худо-чи, бизни кечирармикан...
Наимжон
Ургут тумани. Мангитобод