HAMKOR PRESS


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Muassis: "Hamkor press" MCHJ
Тел: 78) 298-01-07
Официальный сайт
www.hamkorpress.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


“ГВАРИДОЛАНИ КЎРАВЕРИШДАН ЧАРЧАДИМ”

“Реал Мадрид” бош мураббийси Карло Анчелотти Европа Чемпионлар лигаси ўтиш баҳслари доирасида “шаҳарликлар”га қарши жавоб ўйини олдидан “Манчестер Сити”даги ҳамкасби Ҳосеп Гвардиола ҳақида сўз юритди.

“Қаршимда Гваридолани кўраверишдан чарчадим. Уни ҳамон фантастик мураббий деб ҳисоблайман, бироқ унга қарши ўйнаш жонимга тегди. Уни кузатиш эса доим ёқимли”, — Анчелоттининг сўзларини келтирди “Eurosport”.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг илк тўқнашувида Гвардиола шогирдлари 2:3 ҳисобида енгилганди. Бугун (бизнинг вақт билан 20 феврал тунги соат 01:00 да) Мадридда ҳал қилувчи жавоб ўйини бўлиб ўтади. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов майдонга туширилиши мумкин.


ҚИММАТ, БАРИБИР, ҚИММАТ

Жаҳон смартфонлар бозорида истеъмолчилар қизиқиши қимматбаҳо телефонлар томонга оғмоқда. 2024 йилда сотилган ҳар тўртинчи телефон премиум тоифага мансуб.
Бу ҳолат қимматбаҳо смартфонлар нисбатан сифатли экани ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан янгиланишлар кўпроқ тақдим этилиши билан изоҳланади. Узоқ истиқболда айнан қиммат телефон пулни тежайди, яъни арзоннинг шўрваси татимас...
CR таҳлилчиларига кўра, улгуржи нархи 600 доллардан ошувчи смартфонлар премиум тоифага киради. Уларнинг кузатишича, премиал телефонлар улуши 2020 йилдаги 15 фоиздан 2024 йилда 25 фоизга етган.
Аксарият смартфонларини 600 доллардан қиммат сотувчи Apple — премиум қурилмалар бозори етакчиси, унинг бозордаги улуши — 66 фоиз. Кейинги ўринларда — Samsung (18 фоиз) ва Huawei (7 фоиз).


УМРА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН 10-ЎРИНДА

2024 йилда қарийб 461,5 минг нафар ўзбекистонлик Умра амалларини адо этди. Шу тариқа Ўзбекистон Саудия Арабистонига борувчи зиёратчилар сони бўйича дунё миқёсида 10-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.
Мазкур кўрсаткич 2023 йил билан солиштирганда, 10 фоизга камайган бўлса-да, Ўзбекистон умрачилар сонига кўра Марказий Осиёда биринчи ўринни банд этди. Таҳлилларга қараганда, ўзбекистонлик умрачилар сони мамлакатда яшовчи мусулмонларнинг 1,4 фоизини ташкил этмоқда.


АСИЛБЕК АШУРОВ ТАРИХГА КИРДИ

Асилбек Ашуров Гулистон шаҳридаги Президент мактабининг 11-синфида ўқийди. У АҚШнинг нуфузли Чикаго университетига 420 000 АҚШ доллар миқдоридаги тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинган илк ўзбекистонлик ўқувчи сифатида тарихга кирди.


Айтиш жоизки, Чикаго университети дунёдаги энг нуфузли олийгоҳлардан бири бўлиб, халқаро миқёсда ўзининг илмий тадқиқотлари, юқори сифатли таълими ва кучли академик анъаналари билан танилган.
QS “World University Rankings” ва “Times Higher Education” каби халқаро рейтингларда бу таълим маскани доимий равишда энг юқори ўринларни эгаллаб келади. Ҳозирда ушбу университет дунё миқёсида 14-ўринда туради.


CHEVROLET SPARKНИНГ ИХЧАМ КРОССОВЕР КЎРИНИШДАГИ ЯНГИ ВЕРСИЯСИ

“Chevrolet” компанияси Spark автомобилининг янгиланган модели — Spark EUV кроссоверини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Бразилияда ўтказилган янги автомобиль тақдимоти вақтида маълум бўлди.

Мазкур модел Жанубий Америка бозори учун мўлжалланган бўлиб, Хитойда GM ва SAIC компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Baojun Yep Plus” автомобилининг Chevrolet бренди остидаги версиясидир.
Дизайни бўйича Chevrolet Spark EUV асосан “Baojun Yep Plus”ни эслатиб юборади, уларнинг ягона фарқи логотип ва бренд белгиларидадир. Янги Chevrolet Spark EUV автомобилида “Аctive” ёзуви мавжуд бўлиб, у махсус конфигурацияни билдиради. Унинг техник хусусиятлар ҳали расман эълон қилинмаган, аммо донор модел “Baojun Yep Plus” олд ғилдирак ҳаракатлантириш тизими ва 102 от кучига эга мотор билан жиҳозланган. Модель 41,9 кВт/соатли аккумуляторга эга бўлиб, CLTC (China Light-Duty Vehicle Test Cycle) синовларига кўра 401 километр масофани босиб ўта олади.


ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШДА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабарига кўра Ўзбекистонда ёшга доир пенсия тайинлашда ўзгартиришлар киритилмоқда.


Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилган.
Лойиҳа билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни уларнинг алоҳида мурожаатини талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилашга оид қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолига пенсия тайинлаш тизимига замонавий рақамли технологияларни фаол татбиқ этган ҳолда, давлат томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади.

👉 Батафсил ўқинг...


Бутунжаҳон китлар куни

1878 йил — Америкалик ихтирочи Томас Эдисон фонографни патентлади

1897 йил — Кореянинг энг биринчи банки —“Хансон” банки очилди

1921 йил — “Труд” газетасининг биринчи сони чоп этилди

1993 йил — Аргентиналик футболчи Мауро Икарди туғилди


“ПАХТАКОР”НИНГ РАҚИБИ “АЛ ҲИЛОЛ” БЎЛДИ

ОФК Элит Чемпионлар Лигасида Ғарб минтақасида умумий босқич якунланиб, 1/8 финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди.
12 жамоа орасида 8-ўринни эгаллаб плей-оффга чиққан Тошкентнинг “Пахтакор” клуби нимчоракфиналда Саудия чемпиони, умумий босқичда 1-ўринни қўлга киритган “Ал Ҳилол” билан ўйнайдиган бўлди. Биринчи ўйинлар 3-4 март, жавоб беллашувлари 10-11 март кунлари ўтказилади. Чоракфиналга йўл олган жамоалар учун турнир Саудия Арабистонида марказлашган тарзда давом этади.


КУН ҲИКМАТИ


Жасурбек ОЛИМОВ,
Юнусобод УБХО маъмурият бўлими етакчи мутахассиси.


МАҚСАД ЙЎЛИДА ҲАРАКАТ ВА НАТИЖА

2024 йил омадли келиб, “Йилнинг энг яхши информацион технологиялар мутахассиси” номинацияси ғолиби бўлдим.

Ҳали ёш бўлсам-да, ишончнинг асосий бўғини мақсад эканлигини тушуниб етдим. Чунки ҳеч бир инсон мақсадсиз яшай олмайди. Мақсади аниқ бўлмаган одам онг остининг англанмаган ҳақиқатлари билан банд бўлиб қолади.
Болаликдан техника оламига қизиқишим келажакдаги мақсадларимни белгилаб берди. Орзуларим шунга ҳамоҳанг яралди ва Тошкент ахборот технологиялар университети сари етаклади. Талаба бўлдим, яна янги мақсадлар пайдо бўлди. Ўқиб-ўрганиш, изланиш имконини қўлга киритдим.

👉 Батафсиз hamkorpress.uz ва "Hamkor press" газетасида ўқинг...


СЕНАТНИНГ ЯЛПИ МАЖЛИСИ 20 ФЕВРАЛДА

Олий Мажлис Сенати тўртинчи ялпи мажлиси 2025 йил 20 февраль куни бўлиб ўтади. Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
Таъкидланишича, сенаторлар фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, кредит ахбороти алмашинувини янада такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги, ер участкаларидан фойдаланиш, қурилиш тартиби, донорлик ҳаракатига доир ҳамда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунларни кўриб чиқишни режалаштирмоқда.


ҚУВАЙТ БИЛАН ҚАНДАЙ БИТИМЛАР ИМЗОЛАНДИ?

Кеча 17 февраль куни Ал-Қувайтда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Қувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.

Якунда қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
• Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
• Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга Баённома;
• Меҳнат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
• "Ақлли" шаҳарларни барпо этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
• Санъат ва маданият соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битим;
• Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
• 2025-2027 йилларда туризм соҳасидаги чора-тадбирлар дастури;
• Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.


1965 йил — Гамбия Буюк Британиядан мустақиллик олди

1978 йил — Ironman форматидаги биринчи триатлон мусобақаси бўлиб ўтди

1979 йил — Саҳрои Кабир чўлига қор ёғди

1967 йил — Итальян футболчиси, “Олтин тўп” соҳиби Роберто Баджо туғилди


ИСРОИЛ МАДРИМОВНИНГ НАВБАТДАГИ ЖАНГИ

22 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри яна бир йирик профессионал бокс оқшомини ўзида қабул қилади.


Мусобақанинг асосий карди доирасида супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA собиқ чемпиони, ўзбекистонлик Исроил Мадримов WBC Interim чемпиони, америкалик Вержил Ортисга қарши рингга чиқади.


“ПАХТАКОР” 1/8 ФИНАЛИГА ЙЎЛ ОЛДИ

Биринчи марта ташкил этилган ОФК Элит Чемпионлар лигасида қатнашган “Пахтакор” турнирнинг 1/8 финалига чиқди.
“Пахтакор” сўнгги турда “Ас-Садд”ни 2:1 ҳисобида енгиб, турнирдаги илк ғалабасини нишонлади. Жамоага ғалаба келтирувчи ҳар икки голни колумбиялик ҳужумчи Брайан Риаскос ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
8 ўйиндан сўнг 7 очко тўплаган “Пахтакор” камида 8-ўриндан (12 жамоадан 8 таси чиқади) пастга тушмайдиган бўлди ва Элит ОЧЛ плей-офф босқичида ўйновчи илк ўзбек клубига айланди. Нимчоракфиналдаги рақиб ”Ал-Ҳилол” ёки “Ал-Аҳли” бўлади.


кун ҳикмати


#Биласизми?

“ТОМ ВА ЖЕРРИ” 85 ЁШДА

“Том ва Жерри” — Америка мультфильми бўлиб, унда бош қаҳрамонлар мушук Том ва сичқонча Жерри. Биринчи анимацион қисм Puss Gets The Boots бўлиб, 1940 йил 4 февралда чиқарилган.


Том ва Жеррининг асосчилари ҳақли равишда америкалик мултипликаторлар, ўша пайтда бутунлай номаълум бўлган Уилям Ханна ва Жозеф Барберадир.
Дастлаб 1940—1958 йилларда мультфильм Голливуддаги Metro Goldwen Mayer студиясида яратилган. Бу даврда чиқарилган сериялар мулцериал эталони ҳисобланади. Ўша пайтда продюсер Фред Куимби эди ва бастакор бўлиб, у ҳар бир қисм учун кичик мусиқий шедевр яратган.
Томни рассом Ирвин Спенс ойна олдида туриб, мултипликацион қаҳрамони учун имо-ишоралар ва юз ифодаларини ўзи чизган. Сичқончани эса Жерри Кеннет Мюс яратган. 1958 йилдан кейин мультфильм яратиш ҳуқуқи Чехословакияга сотилади, аммо 1963 йилда мультфильм яна Голливудга қайтади, лекин энди бошқа студия — Чак Жонснинг Sib-Tower 12 Productionsга ўтади.

👉 Батафсил ўқинг.


ИНТЕРНЕТДА ЕТАКЧИ ДАВЛАТ

“Ookla” компанияси январ ойида дунё мамлакатларида қайд этилган интернет тезлиги бўйича ҳисоботини тақдим этди.
Сингапур интернет тезлиги бўйича етакчи: юклаб олиш учун — 336,45 Мбит/сония, жўнатиш учун — 275,30 Мбит/сония. Кейинги ўринларда: БАА (310,05 Мбит/с), Гонконг (305,71 Мбит/с), Франция (287,44 Мбит/с) ва Исландия (281,95 Мбит/с).
Юклаб олиш тезлиги ўртача 3 Мбит/сонияни ташкил этган Сурия ва Куба сўнгги ўринни эгаллади.
БАА — мобил интернет тезлиги бўйича жаҳонда етакчи: юклаб олиш тезлиги 545,94 Мбит/сонияга етиб, ўтган йил январидаги кўрсаткич (302,38 Мбит/с) анча яхшиланди. Кейинги ўринларда: Қатар (521,51 Мбит/с), Кувайт (314,39 Мбит/с), Болгария (252,05 Мбит/с) ва Баҳрайн (213,09 Мбит/с).
Рейтинггга киритилган 104 мамлакат орасида сўнгги ўринларни Боливия (13,20 Мбит/с) ва Эритрея (1,88 Мбит/с) банд этди.
Ўзбекистон кенг полосали интернет тезлиги (51,02 Мбит/с) бўйича (беш поғона юқорилаб) 68-ўринни, мобил интернет тезлиги (81,58 Мбит/с) бўйича 75-ўринни эгаллади.


ЭРТАГА ЭНГ АҚЛЛИ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ

Таниқли миллиардер, xAI технология компанияси эгаси Илон Маск янгиланган “Grok” чат-боти тақдим этилишини эълон қилди.
Маскнинг ўзи “Ердаги энг ақлли сунъий интеллект” дея таърифлаган ушбу чат-бот бизнинг вақт билан 18 феврал куни соат 05:00 да (Тинч океани вақти билан 17 феврал соат 20:00 да) тақдим этилади.
Айтилишича, янгиланган тизим ҳали ҳеч бир ишланма эришмаган даражада маълумотларни таҳлил қилиш ва жавоблар бериш қобилиятига эга. Синовларда “Grok 3” барча рақобатчиларни ортда қолдирган.


Янги қоида: Мопед ва скутерларни ҳам энди ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш шарт


2025 йил 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерларни "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш талаб этилади.
Шунингдек, мопед ва скутерлар давлат рўйҳатидан ўтказилиб, тегишли тартибда давлат рақам белгилари олинади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.