Кока-кола ва пепси ичимлиги ҳаромми?
Кока-кола ва пепси каби ичимликларни ичиш ҳаромлиги борасида замонамизнинг баъзи уламолари айрим фатволар чиқарганлар. Аммо мазкур фатволар барча учун мажбурий табиатга эга эмас. Сабаби, биринчидан, бу масалада Ислом олимларининг барчаси якдил эмас. Иккинчидан, бу ичимликларни ҳаром дейишга сабаб ўлароқ кўрсатилаётган "ҳужжатлар" қатъий ҳаром дейиш учун кифоя қиларли даражада эмас.
Мазкур далил-ҳужжатларнинг асосийларидан бири сифатида бу ичимликлар таркибида пепсин моддасининг мавжудлиги кўрсатилмоқда. Пепсин бу ҳайвон ошқозонининг ширасидан олинадиган фермент бўлиб, овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Бу модда тиббиётда ошқозон-ичак касалликларини даволашда, шунингдек, пишлоқ ишлаб чиқаришда ҳам қўлланади.
Таркибида пепсин мавжуд бўлган нарсаларнинг ҳаромлигига фатво берувчиларнинг даъволарича, пепсин айнан чўчқадан олинади. Бироқ бу модда нафақат мазкур ҳайвондан, балки қўй ва қорамоллардан ҳам ва бошқа жуда кўп хил ҳайвонлардан ҳам олиниши мумкин. Яъни, фақат чўчқадан олинади, деган нарса йўқ. Аксинча, кўплаб маҳсулотларнинг йўриқномасида мазкур модда қорамолдан олинганлиги қайд этилади. Ваҳоланки, агар пепсин ва панкреатин каби моддалар айнан ҳаром ҳайвондан олинган тақдирда ҳам "истиҳола" ва "истиҳлок" йўлига кўра, улар истеъмол қилиш мубоҳ моддага айланиб кетган бўларди. Яъни, асли нажас ва ҳаром бўлган моддалар маълум кимёвий босқичдан ўтиб, кимёвий реакция ва синтезга киришиб, ўзининг илк ва аслий ҳолатидан фарқли нарсага айланса, айни ўзгарса, яъни "истиҳола" этса, унинг аввалги ҳукми ўзгаради ва мубоҳга айланади. Хамрнинг сиркага айланиши, турли ёғларнинг совунга айланиши ва кўплаб ҳолатлар бунга мисол бўлади.
Кейинги ҳолат "истиҳлок" деб аталиб, бирор ҳаром модданинг ҳалол ва мубоҳ модда ичида мағлуб бўлиб, талоший этиши, эриб битиши тушунилади. Бунга мисол тариқасида фиқҳий китобларда туз конига тушиб ўлиб қолган эшак ва маълум муддатдан сўнг унинг ҳам тузга айланиб кетишини келтирадилар. Гарчи бунга мисоллар ҳаётда жуда ҳам кўпдир.
Кока-кола ва пепси каби ичимликларни ҳаром дейилишига сабаб қилиб кўрсатилаётган нарсаларнинг ўзи қатъий ва собит, исботланган нарсалар эмас. Зеро, мазкур ичимликларга қўшилиши даъво қилинаётган пепсин моддаси уларни ишлаб чиқарувчи ширкатлар томонидан тасдиқланмаган. Агар тасдиқланган бўлса, уларнинг айнан чўчқадан олинганми, ёхуд қорамолдан олинганми, буниси ҳам номаълум. Яъни, қатъий тарзда "чўчқадан олинган" деган хулосага келишга асос йўқ. Бордию, чўчқадан олинганлиги расман тасдиқланган тақдирда ҳам юқорида айтилган "истиҳола" ва "истиҳлок" йўлига кўра, улар мубоҳлик касб этган бўларди.
Шунингдек, кока кола ва пепси ичимликларида куҳул (алкоголь) моддаси борлиги даъво қилинади. Бу ҳам исботланмаган даъво бўлиши билан бирга, агар исботини топган тақдирда ҳам унинг ҳукми юқоридагидек бўларди. Баъзи маҳсулотларда хом-ашёни эритиш учун ал-куҳул ишлатилиши мумкин. Агар бу ҳам кўп моддаларга қўшиладиган қўшимчалар сингари аслий моддадан нисбати кам ва арзимас миқдорда бўлиб, "истиҳола" ёки "истиҳлок"ка учраган бўлса, бу билан у аралашган нарса ҳаром бўлиб қолмаслиги ҳақида кўплаб замонавий тадқиқотчилар ва фиқҳий академияларнинг фатволари чиққан.
Яна, уларда соғликка зарар борлиги даъво қилинади. Лекин бу ҳам ўз исботини топмаган даъволардан бири. Зеро, кока-кола ёки пепсининг очиқ зарари бўлганда шу пайтгача бутун оламга аллақачон маълум бўлиб улгурган бўларди. Ҳолбуки, унинг зарари очиқ ва исботланган эмас.
Албатта, ҳар қандай мубоҳ нарсани суистеъмол қилса, зарарга айланиши мумкин. Мубоҳ таомни ҳам кўп еса, инсон учун заҳарга айланади. Кока-коланинг "зарари" ҳам шу қабилда юзага келиши мумкин. Аммо шаръан ҳаром этилишни тақозо этадиган даражада очиқ зарарга эгалиги исботини топмаган.
Тўғри, баъзи роликларда кока-кола ичимлиги ҳаттоки темирни ҳам, зангларни ҳам бирпасда эритиб юбориши, чаён каби газандаларни ўлдириб қўйиши каби ҳолатлар интернет майдонида кўплаб айланиб юради. Аммо не тонгки, темирларнинг зангини эритиб юборувчи бу ичимлик ошқозонни бу тариқа эритиб юбормаяпти, инсонни худди чаённи ўлдириб қўйгандек ўлдириб қўймаяпти.