GRAND TA'LIM MAKTABI dan repost
Муҳим мавзулар
GRAND TA’LIM мактабида “Ёшларни ёт ғоялардан сақлашда ота-онанинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Давра суҳбати мактабда анъанага айланган “Оталар мактаби” миллий лойиҳа доирасида ташкил этилди.
Ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар онгини ёт ғоялар таъсиридан асраш, ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, диний экстремизм ва терроризм иллатларининг олдини олишга кўмаклашиш ҳамда ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш лозим.
Мазкур суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Нодир Шомирзаев ва Шайхонтоҳур тумани ички ишлари бошқармаси ходими Жавоҳир Қобиловлар иштирок этди.
Ахборот глобаллашуви туфайли турли мафкуравий таъсирлар, айниқса, ёшлар тафаккурини эгаллашга қаратилган ғаразли хуружлар тобора кучайган бугунги даврда бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Юртимизда ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий тарбиясини тўғри шакллантириш, онги тафаккурини юксалтириш маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан биридир.
Учрашув давомида ота-оналарнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, улар дуч келаётган замонавий таҳдидлар ва ёд ғояларга қарши курашда оила институти аҳамияти кенг ёритилди.
☎️ Aloqa: 99-905-29-92
✍️ Telegram: @Grandmaktabi