GOALLAKTIKA


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sport


Каналдаги материаллардан фойдаланаётганингизда манбани кўрсатиб ўтсангиз ҳурсанд бўламиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sport
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Сантос” Неймарни ўзгача услубда таништирди

📝 Неймар “Ал Ҳилол” билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилиб, эркин агент сифатида ўзининг собиқ клубига қайтди. Янги шартнома 2025 йил охиригача мўлжалланган ва томонларда уни бир йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. “Сантос” Неймар трансферини сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеоролик билан оммага тақдим қилди. Унда клубнинг, дунё футболининг юлдузи Пеле Неймарга мурожаат қилади.

💴 Футболчи 2023 йил ёзида араб жамоасига ўтганди. Жароҳат сабаб у клуб сафида атиги 7 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Умумий ҳисобда у 428 дақиқа майдонда бўлган. Бу 5 тўлиқ ўйин вақтидан ҳам кам. Унинг САдаги маоши турли бонуслар билан бирга 200 миллион долларга яқин бўлган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Футболчи шартнома муддатидан аввал тугатилгани учун яна 65 миллион евро олиши ҳам мумкин.

⚡️ Маълумот учун, Неймарнинг “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига ”ПСЖ”га трансфери футбол тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.

▶️ GOALLAKTIKA ⚽️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аббос Файзуллаев ЦСКА матбуот хизматига футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи, кумири ва севимли жамоасини айтди.

▶️ GOALLAKTIKA ⚽️


Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ва мамлакат футбол иттифоқи раҳбари Испанияда ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақасига тайёргарлик кўраётган Қирғизистон У20 терма жамоасининг машғулот қароргоҳига шахсан ўзи Қирғизистондан қази кўтариб борибди.

Жамоа бугун йиғин доирасидаги сўнгги ўйинини Барселона ёшлар жамоасига қарши ўтказади. Маълумот учун, Қирғизистоннинг айни шу ёш тоифасидаги терма жамоасида Ташиевнинг ўғли Эмир-Хан Кыдыршаев сардор ҳисобланади.

▶️ GOALLAKTIKA ⚽️


Тарихий воқелик иштирокчилари яна учрашишди

Бундан 12 йил муқаддам Англия Лига Кубоги ярим финалида “Суонси” ва “Челси” жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ўйин вақтида барчани диққат эътиборини тортган ва қисман мезбонларнинг ғалабасини кафолатлаган ҳамда футболга алоқадор бўлмаган воқелик юз беради.

Ўйиннинг 78-дақиқасида “Челси” 0:2 ҳисобида ортда борарди. Мезбон тараф максимал вақтни чўзишга ҳаракат қилади, ҳатто майдон атрофидаги тўпни узатувчи болалар ҳам бунга шерик бўлади. Бир вақт тўп дарвоза ёнидаги чизиқдан ташқарига чиқади. Бу пайт Эден Азар дарвозабон тўпни ўйинга киритишни яна кечиктирмаслиги учун уни ўзи тезроқ олиб келишга уринади, аммо майдон атрофидаги болакай бунга қаршилик қилиб, тўпни қорни билан босиб, қўли билан тўсиб олади. Азар эса унга қўпол муносабатда бўлиб, боланинг қорин қисмига “енгил” зарба беради. Болакайга тиббиёт ходимлари ёрдам беради.

Шундан сўнг, учрашув бош ҳаками бу вазият учун меҳмонларнинг ўйинни ўзгартириши кутилаётган асосий футболчисига қизил карточка кўрсатади ва тамом. Якунда “Суонси” Лига Кубоги финалига чиқади ва финалда “Бредфорд”ни 0:5 ҳисобида таслим қилиб, чемпионга айланади. Шу-шу бу чемпионлик клуб тарихида ушбу мусобақадаги ягонаси бўлиб келмоқда.

Орадан йиллар ўтиб улар яна учрашишибди. Бу вақтга келиб Азар фаолиятини тугатган, болакай Чарли Морган эса бизнес фаолиятини давом эттираётган ва юқори сифатли ароқ брендининг эгасига айланган эди. Улар биргаликда гольф ўйнашибди. Азар эса ўзининг севимли ичимлигидан яна бир бор тотиб кўргани суратдан маълум.

▶️ GOALLAKTIKA ⚽️


Ўтган мавсумда футбол жамоалари қанча даромад кўрди?

2023/24 йилги мавсум якунига кўра клубларнинг даромадлари ҳақида ҳисобот эълон қилинди. “Реал Мадрид” кетма-кет иккинчи йилдирки ушбу рўйхатда етакчиликни ўзиники қилиб келмоқда. Жамоа бу мавсумда аввалгисидан фарқли тарихда биринчи маротаба 1 миллиард евро ишлаб топган жамоага айланди. Клуб ТОП-20 ликдан ўрин олган жамоалардан ўйин кунларидаги даромад борасида кескин ўзиб кетган — 247 млн. Бу борада унга фақатгина “ПСЖ” яқин кела олади — 170 млн. Мадридликлар “Бернабеу” ўйингоҳини реконструкция қилгач, аввалги мавсумдан фарқли 103 фоиз кўпроқ даромад кўришган.

Инглиз жамоалари ТОП-20ликнинг нақд 9 тасини ўзиники қилиб олди. Улар ўзининг асосий даромадини телевизион шартномалар ортидан олишган. Кучли 20ликни Франциянинг “Марсел” ҳамда “Лион” жамоллари якунлаб берган.

▶️ GOALLAKTIKA ⚽️


😱 Futbol Loyiha YouTube саҳифаси қайтибди. Футболчиларга видео тайёрлаши билан танилган канал янгиликка қўл урган ҳолда Come Back қилди.

📹 Биринчи видео учун ёмон эмас кўриб, сизлар ҳам видео ҳақида фикрларингизни қолдиринг.

📱 https://youtu.be/4VStCc1TukE


Bayonot.uz dan repost
Бир кун олдин тактика-пактикани йиғиштириб, ютамиз деб келишгандик

Ўйиндан қониқдик. Уч очкони келтирганимиздан хурсандман. Ҳамма борини бериб ўйнади. Бир кун олдин гаплашгандик – тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик. Кўрдинглар, ҳамма майдонда борини берди.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсуповнинг КХДР – Ўзбекистон (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманидаги сўзларидан.

@Bayonotuz


🔥 Чиройли голларни йиғиб тақдим этишда давом этамиз. Бу сафар ⚽️ голларги изоҳлар билан:

1. 🇦🇷Алехандро Гарначо - 👍

Рууд Ван Нистерлойнинг "Манчестер Юнайтед"даги бош мураббийлик даври ажойиб ўтди. Нидерландиялик мутахассиснинг илк учрашувини ҳам, охирги баҳси ҳам "Лестер Сити"га қарши бўлди. Иккала ўйинда ҳам унинг жамоаси чиройли ғалаба қозонди. Гарначо жуда чиройли голи билан жамоанинг янги мураббию Аморимга салом йўллади.

2. 🇪🇬Омар Мармуш - 👏

Ушбу номни эслаб қолишимиз керак, янги мавсумда уни ҳам топ жамоаларда кўрсак ажаб эмас. Мисрлик ҳужумчи "Айнтрахт" таркибида ушбу мавсумда 3-бор жарима зарбасидан гол киритяпти. Бу топ-5 чемпионатдаги энг яхши натижа ҳисобланади. (Биз аввалроқ Европа Лигаси доирасида жаримадан киритган голини каналга юклаган эдик.)

3. 🇩🇰Мортен Ҳюлман - 🤩

Рубен Аморим жамоаси билан жуда чиройли тарзда хайрлашмоқда. Бундай сценарийлар одатда киноларда бўлар эди. "Манчестер Сити"га қарши 4:1 ҳисобидаги ғалаба. Бугунги учрашувда эса лиссабонликлар 2:0 ҳисобида маъглубиятга учраб туриб, 2-бўлимда comeback амалга оширди. Якуний ҳисоб 2:4. Жамоа сардори Мортен Ҳюлманнинг голи нафақат дарвозага, балки "Брага" учун ҳам кучли зарба бўлди.

4. 🇹🇷Ҳоқон Чалхонуғлу - ⚡️

Италия А сериясининг марказий баҳси ҳозир ҳам давом этмоқда. Инзаги ва Конте шогирдлари ушбу мавсумда чемпионлик учун курашадиган жамоалар қаторида кетишмоқда. Туркиялик футболчи эса ўз услубида гол киритди. Ҳоқон ўзини энг яхши режиста дейишга ўтган мавсумда бироз шошган эди. Ушбу мавсумдан уни расман энг кучли режиста деб атасак бўлади (Родри жароҳатда, Кроос фаолиятини якунлади).

Сизга қайси гол кўпроқ ёқди? (реакциялар орқали буни ифодаланг ёки изоҳларга фикрингизни ёзиб қолдиринг).

Oбуна бўлинг: @futbolvaquiz


🧡Европа Лигаси рақобат борасида 💙Чемпионлар лигаси билан баҳcлаша олмайди, лекин чиройли голлар билан... 👌

💬 Яхшиси ўзингиз голларга баҳо беринг.

1. 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Соланке (Тоттенҳем) - 👍
2.
🇹🇷Акгун (Галатасарай) - 🔥
3.
🇪🇬Мармуш (Айнтрахт) - ⚡️
4.
🇨🇮Бога (Ницца) - 👏

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ Бежизга Жамшид Искандеровни "ўзбек маeстроси" дейишмайди.

Бундай енгил ҳаракат қиладиган футболчилар нафақат Ўзбекистонда балки жаҳонда ҳам қадрланади.

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


UZ24 uz dan repost
“El Klasiko” qaytmoqda: “Real Madrid” — “Barselona” o‘yini prevyusi

Bugun, 26 oktyabr kuni “Real Madrid” hamda “Barselona” o‘rtasida LaLiganing 11-tur bahsi bo‘lib o‘tad.

Batafsil: https://uz24.uz/uz/articles/klasiko-10-26

Telegram | Facebook | X | Instagram


🇬🇧АПЛ 8-тур учрашувининг марказий баҳси якунланди. Ҳар икки жамоа ҳам учрашувга мос тарзда ўйин кўрсатишди. Бунинг учун икки жамоага ҳам алоҳида раҳмат 👏. "🇬🇧Арсенал"нинг очко йўқотиши ушбу ўйиндаги интригани янада ошириб берган эди. "🇬🇧Ливерпул" ғалаба қозониш орқали 1-ўринни мустаҳкамларди, "🇬🇧Челси" эса 3-ўринга кўтарилиб оларди .

Ҳар икки жамоа ҳам мавсумни янги мураббий билан бошлади. Бугунги натижани четга суриб ўйинга тўхталадиган бўлсак, икки жамоа ҳам мураббий танлашда адашмаганини кўрамиз. Бугунги баҳс ва умумий мавсумдан келиб чиқиб, Арне Слотнинг "Ливерпул"и жуда мослашувчан ҳар бир ўйинга яхши тайёргарлик кўрадиган, жисмонан кучли ва ҳар бир учрашувда рақибларни ёввойи прессинги билан қийнайдиган жамоа деб таъриф берсак бўлади. Марезканинг "Челси"си эса тотал футболни яхши кўрадиган, ёввойи прессингдан ҳам хотиржам чиқиб кетишни хоҳлайдиган ва қанотлардаги креатив футболчилари орқали ўйин кўрсатадиган жамоа дея оламиз.

Энди учрашувга тўхталадиган бўлсак, дастлаб таркибларга:


"Ливерпул"дa 🇧🇷Алиссон жамоага ёрдам бера олмади, 🇦🇷Маккалистерда кичик жароҳат бор эди (шунинг учун захирадан ўйинга қўшилди). Лекин асосийда майдонга тушган футболчилар шерикларини ўрнини умуман билдиришмади. Қайтанга Куртис Жонеснинг майдондалиги Маккалистердан кўра кўпроқ жамоага ёрдам берди. (Жонес гол киритди ва деярли хатосиз ўйнади. Прессингдан чиқишдаги жой танлаши эса идеал даражада.)

"Челси"дa эса Марк Кукурелла ва Уэсли Фофаналар сариқ карточкалари кўпайиб кетганлиги туфайлижамоагаа ёрдам бера олишмади. Ҳар икки футболчинг ўрнида майдонга тушган футболчилар 53-дақиқада захирага олинишди. (Жарохатдан энди қайтган 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Рис Жеймс ҳали формада эмас экан, Тосин Адерабиоё бирор марта дуэлда ғолиб чиқмади.

Юқорида айтиб ўтилганидек ушбу ўйинга Слот "Ливерпул"ни жуда яхши тайёрлабди, жамоа 2 ёки 3 пас орқали қийинчиликсиз қарши ҳужумга ўтиб кетганини бир неча бор гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари 4 футболчилар юқорига кўтарилиб рақиб футболчиларини осонлик билан ҳужум ўтишига йўл қўйишмади (🇳🇱Гакпо, Жота ёки 🇺🇾Нюнез, 🇭🇺Сзобо, 🇪🇬Салаҳ прессингда юқорига кўтарилишди 4-2-4). Ушбу ўйинда 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿ТААнинг умуман олдинга ўтмаганини ҳам алоҳида қайд ўтиб кетиш керак. 26 ёшли қанот ҳимоячиси бугун фақатгина ҳимояланди, бу албатта мураббийнинг кўрсатмаси эди.

"Челси" ўйинга таркиб танлашда адашганини
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Санчонинг 45-дақиқада алмаштирилганидан ҳам билиб олсак бўлади. Чунки Санчо ўйиндан узилиб қолганди, дастлабки дақиқаларда фаол бўлди, 30-дақиқалардан кейин эса на прессингда фаол бўлди на рақиб жарима майдони ичида хавфли вазият ярата олди. Жамоа ярим ҳимояси build-upда жуда зўр ҳаракатланишди. Лавиа ва Кайседо жуда кўпчиликни қийин аҳволга солиб қўяётган "Ливерпул"нинг ёввойи прессингини бир неча маротаба осонлик билан ёриб ўтишди. 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Палмер бугун рақиб футболчилари томонидан яхши қўриқланди. Нето яхши қўшилди ўйинга, лекин Нкунку чап қанотда ўйнай олмади, франциялик футболчининг фойдаси ҳужум ортида ёки марказий ҳужумда кўпроқ тегарди.

Ушбу учрашув ҳақида ҳозирча шулар. "Ливерпул"ни
😱 даҳшатли тақвим кутиб турибди, буёғи ҳар 3 кунда жиддий рақиблар билан ўйнайди, "Челси" эса Конференциялар Лигаси орқали етакчи футболчиларига дам бера олади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биринчи бўлим якунланди. Яна ўша эски ўйин. Деярли ўзгаришларсиз. Турғунбоев нисбатан ўзини муносиб тутмоқда. Жамоа яна Элдорга суяниб, таваккал устига ўйин қуряпти. Ҳимоячилар ва дарвозабондан хавфсираш йўқ эмас. Айниқса, Абдулла Абдуллаевдан. Ҳамробеков ҳам одатдагидек(
Иккинчи бўлимда Ҳожиматни кўрсак, ажаб эмас. Ўзи умуман олганда, Эрон билан ўйииндаги каби ўзгариш қилишга кечикмасак бўлгани. Ҳар доимгидек қайсидир футболчимиз индивидуал маҳорати эвазига ўйинни қутқариб қолса керак. Турғунбоев нисбатан голга чанқоқдек кўринмоқда. Бугун нима қилиб бўлмасин 3 очко олишимиз керак. Олға Ўзбекистон!

Юқорида Катанец ва унинг ўйин услуби ҳақида олмон мутахассисларининг ҳолис баҳоси янграган. Кўриб бўлгач, мутахассисларнинг фикрига қўишилиш ё қўшилмаслигингизни маълум қилсангиз, мамнун бўламиз. Раҳмат!

Қўшиламан — 💯
Қўшилмайман — 👎

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Ўзбекистон — БАА: Жамоаларининг ЖЧ-2026га чиқиш имконияти

Осиёда 2026-йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 3-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг 3-турда Эрон билан дуранг (0:0) қайд этганидан кейин А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан тўғри йўл олиш имконияти 75,9 фоиздан 82,8 фоизга кўтарилган. Яъни имконият 7 фоизга ошган. Бу борада мамлакатимиз миллий жамоаси мундиалга тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун даъвогарлар орасида 4-ўринда қайд этилган. Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БААнинг 2-турдаги мағлубиятидан кейин имконияти 15,5 фоизгача пасайтирилган эди, КХДР билан дурангдан кейин яна пасайди. Қатарнинг имконияти эса 2-турдан кейин 16 фоиздан 11,2 фоизгача туширилган эди, Қирғизистон устидан ғалабадан кейин 11,4%га кўтарилган.

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Ўзбекистон — БАА: Жамоалардаги йўқотишлар

Ўзбекистон терма жамоасидаги асосий йўқотиш Эронга қарши ўйиндан кейин ҳеч иккиланмай айтиш керакки, шубҳасиз, жамоа бош мураббийи Сречко Катанес. Шунингдек, "Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан учрашувда жароҳат сабабли иштирок эта олмайди", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати. Ўрунов 5 октябрь куни "Персеполис" сафида "Чадормалу"га қарши ўйиндан олдинги чигилёзди машғулотида жароҳат олган ва асосий таркибдан захирага олинган эди. Футболчи 10 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эронга қарши баҳснинг 71-дақиқасида Аббос Файзуллаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушганди. У Эрон билан ўйиндан кейинги машғулотларнинг ҳеч бирида иштирок этмади. Бундан ташқари терма жамоа марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам Эрон билан учрашувда олган сариқ карточкаси туфайли БААга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. Шу ўринда бугунги ўйинда иштирок этиши кеча ҳам сўроқ остида бўлиб турган Аббос Файзуллаев ўйинолди машғулотда дастлаб индивидуал, сўнгра умумий гуруҳга қўшилган ҳолда иштирок этиб, эртанги баҳсда майдонга тушишга тайёр эканлигини ҳам таъкидлаш лозим. 

Меҳмонлар ҳам Тошкентга бир неча йўқотишлар билан келди. Жамоа Тошкентга умумий 22 футболчи билан ташриф буюрган. Асосий таркибдан 4 та футболчи тушиб қолган.
Коуаме Коуадио - Марказий ҳимоячи. Дисквалификатсия туфайли келмади.
Яҳё Нодир - Жамоанинг асосий таянч ярим ҳимоячиларидан бири. Жароҳат туфайли Тошкентга келмади.
Абдураҳмон Солиҳ - Банияс жамоасининг марказий ҳимоячиси. Жароҳати туфайли ўйинга келмади.
Фабио Лима - БАА терма жамоасининг энг қиммат футболчиси. Юридик жиҳатларга кўра, Тошкентга келмади.

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон — БАА: Яна бир "нурсиз" тарих

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионати-2026 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказади. Унда вакилларимизга Бирлашган Араб Амирликлари рақиб бўлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан 17 марта тўқнаш келган. Шулардан 4 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, 9 тасида БАА вакиллари зафар қучган. Қолган 4 ўйин эса дуранг натижаси билан якунланган. Ўзбекистон бугунга қадар БАА терма жамоасини ҳеч қачон ўз майдонида таслим этолмаган. 

Ўзбекистон БАА терма жамоаси билан сўнгги бор 2015 йилги Осиё кубоги саралаш доирасида расмий ўйин ўтказган. Ўшанда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ветнам, Гонконг ва БАА билан бир гуруҳдан ўрин эгаллаган. 2-турда жамоамиз сафарда БАА билан куч синашиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. 6-тур баҳсида эса жамоамиз "Бунёдкор" стадионида Игор Сергеев томонидан киритилган гол эвазига дуранг натижага эришган ва гуруҳда 2-ўринни эгаллаган ҳолда Австралияда ўтадиган Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритган. Ўзбекистон БАА терма жамоаси билан сўнгги бор 2020 йилнинг 12 октябрида, ўртоқлик ўйини доирасида тўқнаш келган. Ўйин 2:1 ҳисобида вакилларимиз фойдасига якунланган. Дубайда бўлиб ўтган ўйинда терма жамоамизнинг икки голига Шахзод Нурматов муаллифлик қилган экан. Ўша вақт жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов бўлган. 

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.