Bayonot.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз.
Реклама учун: @bayonot_adv_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Абдулла Ниғматович (Арипов)ни 20 йилдан буён биламан

14 йил бош вазир бўлган одам ва уч марта ушбу лавозимга қайта тайинланган шахс сифатида бош вазирнинг юрагидан қандай ҳислар ўтаяпти, биламан. Абдулла Ниғматовични 20 йилдан буён биламан. Кўп йиллар ёнма-ён бирга ишлаганмиз. Ҳаётда кўп оғир туҳматларга қолган, лекин шуларни жасорат [билан енгиб], ҳеч қачон синган эмас. Мен шу лавозимга (муваққат президентлик — таҳр.) вақтинча бўлганимда ҳам бош вазир ўринбосари қилиб, Абдулла Ариповни адолат юзасидан қайтарганим, бежиз эмас.


Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020-йилнинг 21-январь куни Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидан.

Бироз аввал давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига яна бир бор Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

@Bayonotuz

1k 0 17 2 19

Бир кун олдин тактика-пактикани йиғиштириб, ютамиз деб келишгандик

Ўйиндан қониқдик. Уч очкони келтирганимиздан хурсандман. Ҳамма борини бериб ўйнади. Бир кун олдин гаплашгандик – тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик. Кўрдинглар, ҳамма майдонда борини берди.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсуповнинг КХДР – Ўзбекистон (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманидаги сўзларидан.

@Bayonotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мени кўпчилик қаттиқўл дейди, лекин байроқни кўрганда кўз ёш чиқишини табиий ҳисоблайман — Ислом Каримов

1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.

@Bayonotuz


Байден учинчи жаҳон урушини бошлашга ҳаракат қилмоқда

Байден хавфли тарзда лавозимини тарк этиб, учинчи жаҳон урушини бошлашга ҳаракат қилмоқда. Америка халқи 5 ноябрь куни бу қарорларга қарши мандат берган ва хорижий урушларни молиялашни истамайди.


Конгрессмен Тейлор Грин Байден ҳақида.

Байден Украинага Американинг узоқ масофали ракеталари билан Россия ичкарисига ҳужумлар уюштиришга рухсат берган. Бу ҳақда Америка ОАВлари ўз манбаларига таяниб хабар берди. Франция ОАВлари ҳам ЕИ давлатлари томонидан худди шундай қарор ҳақида ёзмоқда. АҚШда ҳатто либерал нашрлар Байденнинг эҳтимолий қарорини “ақлсиз ва хавфли” деб атаган бўлса, Трамп тарафдорлари бундай қадамни “ақлдан озиш” ва фуқаролар манфаатларига зид деб баҳоламоқда.

@Bayonotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Коррупцияга аралашмайдиганларни сотқин деб билишади

Сиёсий таҳлилчи Ҳамид Содиқнинг айтишича, баъзи давлатлар учун коррупция жуда қулай тизим ҳисобланади.

@Bayonotuz


Ўзбекистон—Қатар учрашувида мадҳия ўрнига реклама кўрсатилгани юзасидан изоҳ берилди

Шунча тайёргарлик, шунча ҳаракат қилиб давлат мадҳиясига келганда атайин кесмаймиз-ку!? Биз кетма-кет ўйинларни кўрсатмоқдамиз. Ундан олдин бошланган ўйин қўшиб берилган вақт ҳисобига кеч тугади. Бу ўйинга ўтгунча шартнома бўйича рекламаларимиз бор эди. Шу режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди. Ўйинни чиройли тарзда трансляция қилиш учун барча имкониятни яратишга ҳаракат қилдик. Энг ишонган, тажрибали шарҳловчиларга майдондан шарҳлаш имконини бердик. Менинг ҳам айбим бор, шарҳловчилар овозини эфирга улаш билан банд бўлиб, эътибор бера олмай қолдим.


Спорт TV канали бош директори Зоҳид Каримов Қатар—Ўзбекистон учрашуви аввалида содир бўлган воқеа ҳақида.

Кеча, 14 ноябрь куни Қатар—Ўзбекистон учрашуви бошланиши олдидан Ўзбекистон мадҳияси эфирга узатилмай, ўрнига реклама кўрсатилди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

@Bayonotuz


Янги, замонавий Ўзбекистон учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз

Биз ҳам янги, замонавий Ўзбекистон учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз. Бу ёзда компания рақамли иқтисодиёт, катта маълумотлар, Cloud хизматлари, иқтисодий тадқиқотлар ва бозор таҳлиллари орқали Марказий Осиё бозорларини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Интернет технологиялари ва турли тўлов вариантларининг ривожланиши туфайли ушбу лойиҳа бозорга, жамиятга хизмат қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш ва фавқулодда вазиятларда кўмак беришга қаратилган.


Qualcomm Big Data компанияси вакили Чен Хун “InnoWeek-2024” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида Хитой Ўзбекистон учун инновациялар бўйича керакли ёрдамни беришга тайёр эканлигини таъкидлади.

@Bayonotuz


Сув танқислиги келажакда ҳудудларимизни чўллашишига олиб келмоқда

Озиқ-овқат танқислиги фонидаги сув танқислиги келажакда ҳудудларимизни чўллашишига олиб келмоқда. Бу масалалар етиштирилаётган маҳсулотларимизнинг камайиб кетишига ҳам сабаб бўлмоқда. Биз инноватор олимларимиздан бу муаммоларга кўпроқ эътибор беришини сўраб қолар эдик. Энергетика хавфсизлиги йўналишида янги энергия турларини ишлаб чиқиш, энергиядан самарали фойдаланиш йўлларини топишга катта эътибор бериш керак. Ўйлайманки, “InnoWeek” доирасида бу масалаларни ечиш учун янги-янги ғоялар пайдо бўлади.


Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов “InnoWeek-2024” тадбири глобал ҳамда маҳаллий муаммоларга илмий-инновацион ечимлар топишда муҳим қадам эканини таъкидлади.

@Bayonotuz


Ўзбекистонда робототехника танловлари, ихтиролар кўргазмаси ва турли интерактив дастурлар ташкил қилинади

“Тошкентдаги INNOWEEK ҳафталиги доирасида ёшлар учун махсус павильон ташкил этилди, бу ерда улар ўз инновацион ғояларини намойиш этишлари мумкин. Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларни илмий тадқиқотлар ва технологиялар билан таништириш, уларни илмий фаолиятга жалб қилиш. Павильонда робототехника танлови ва STEM соҳаларига қизиқиш уйғотувчи амалиётлар ташкил қилинган бўлиб, ёшлар ўз ихтироларини тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.


Акбархон Собирхонов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ёшлар академияси раҳбарининг «InnoWeek-2024» инновацион ҳафталиги бўйича ўтказилган матбуот анжуманидаги нутқидан.

@bayonotuz


Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти

Шахсга доир маълумотларни баҳона қилиб, адвокатларнинг шикоятлари қабул қилинмаяпти ёки қабул қилинса ҳам кўп ҳолларда айбдор мансабдор шахс қолиб иш юритувчи, ёрдамчи каби адвокат сўровига жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда. Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти.


Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Ўзбекистондаги судялар фаолияти ҳақида.

@Bayonotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Бир ҳафтада. 20-30 млн. оламан”: Ўзбек ва турк киноиндустриясидаги гонорар тафовути қандай?

Актёр Маъруф Отажонов турк кино юлдузи Бурак Ўзчивит билан биргаликда “Ҳукумдор Усмон” деб номланган тарихий сериалда мўғул императори Гейҳату ролини ижро этган. Ушбу ролга ҳеч қандай кастингларсиз танлаб олинган Маъруф Отажонов сериалда қанча гонорар олгани ҳақида интервьюлардан бирида маълум қилди.

@Bayonotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
TURK RIVIERASI ЯНГИ ЙИЛ ТУРИ!✨

Ўзингизга Ўрта ер денгизи соҳилидаги унутилмас таътил онларини ҳадя қилинг! 🌊

8 кун / 7 кеча:
✈️ Тошкент ва Самарқанддан училади — 27, 28, 29 декабрь

Сизни нималар кутмоқда:

🏙 Истанбулда 2 кеча, нонушта билан — шарқона эртак сеҳрига шўнғийсиз.
🏝 Анталиядаги PORTO BELLO 5* да 5 кеча - All Inclusive меҳмонхона + янги, 2025 йилни кутиб олиш арафасида ёрқин гала-кечки овқат!

Тур нархини билиш учун биз билан боғланинг❗️

787777377 | Telegram: @LocasTourbot
Реклама

@Bayonotuz


Ўзбекистонга расмий ташрифингизни кутиб қоламиз — Шавкат Мирзиёев

Биз Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгармас позициясини, ортга қайтмас тус олган туб ислоҳотларимизга кўрсатиб келаётган доимий кўмагини алоҳида қадрлаймиз.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, айнан Сизнинг илк президентлик даврингизда, 2018 йил май ойида Оқ уйда ўтказган сермаҳсул музокараларимиздан кейин Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даври бошланган эди.
Ишончим комилки, келгусида Афғонистонда барқарор тинчликни таъминлаш ва унинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига ҳисса қўшиш ўзаро ҳамкорлигимизнинг ажралмас қисмига айланади.
Узоқ муддатли ва кенг қамровли муносабатларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида Сиз, Жаноби Олийларининг Ўзбекистонга расмий ташрифингизни кутиб қоламиз.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 6 ноябрь куни Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари Президенти сайловида ғалаба қозониб, ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан йўллаган табригидан.

@Bayonotuz


Ўзбекистон энергетикаси қишдан ўтиб олишга тайёр

Бу йил тизимли ишларни амалга оширдик ва қишга тайёргарлик кўрдик, деб ҳисоблаймиз. Албатта, ижобий ва салбий томонлари, аномал об-ҳаво шароитлари бор, шундай қилиб биз барча об-ҳавога тайёрмиз.


Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг Абу-Дабидаги ADIPEC кўргазмаси доирасида журналистларга берган интервъюсидан.

@Bayonotuz

4k 2 13 4 28

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тутунлар остида қолган пойтахт

Блогер Ислом Капарзо Тошкентнинг қуш парвози баландлигидан кўриниши акс этган видеони тармоққа жойлади. 2 ноябрдан бугун, 3 ноябрга ўтар кечаси пойтахт Тошкент шаҳри ҳавосида заҳарли заррачалар миқдори 780 мкг/м3 даражагача ошди. Бу ҳақда Халқаро IQAir кўрсаткичларида келтирилган. Шаҳарда ўрнатилган 32 та станция ҳавода заҳарли заррачалар меъёрдан бир неча баробар ошганини қайд этган. Бу ифлосланишнинг асосий сабаби PМ2.5 заррачаси бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп бўлган.

Бугун эълон қилинган маълумотларга кўра, пойтахт ҳокимлигининг ҳаво сифатини мониторинг қилувчи платформа пойтахт марказида ҳаво сифати соат 10.00  ҳолатига "жуда зарарли" эканини қайд этган.

@Bayonotuz


Беларусдаги диктатура — адолат диктатураси

Бизга визасиз келган миллионга яқин одам Беларусда ҳақиқатан ҳам диктатура ҳукм сураётганини ўз кўзлари билан кўришга муваффақ бўлди. Барқарорлик, хавфсизлик, тартиб, меҳрибонлик ва меҳмондўстлик диктатураси. Адолат диктатураси бу!


Беларус Республикаси президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги диктатура ҳақида.

@Bayonotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2025 йилда энергетика ресурсларининг нархлари яна ошади

Кейинги йилдан электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, автомобилларга газ тўлдириш (метан) нархлари 39 фоизга ошиши белгиланган. Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган.


Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов энергетика ресурслари нархларининг ошиши ҳақида.

@Bayonotuz


Ядро қуроли Яратганнинг совғасидир

Бизда ядро қуроли борлиги Яратганнинг совғасидир. У барчадан олдин ядро қуролига эга бўлишга интилган немисларни қандайдир тарзда тўхтатди. Кейин эса Оппенгеймерлар ва Фуксларнинг қўллари билан уни бизга берди. Шундай қилиб, У инсониятни қутқарди. Биз Худони ғазаблантирмаслигимиз керак. Ўзимизни қутқариш учун бизга берилган қуроллардан фаол фойдаланишимиз керак.


Россия президенти маъмурияти маслаҳатчиси Сергей Караганов ядро қуроли ҳақида.

@Bayonotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мирзиёевдан “дух” олган “Зулфиячи қиз”га суд ҳукми ўқилди

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоева жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбли деб топилди. Суд ҳукмига кўра, у Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланиб, тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган ҳамда ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Суд ҳукми билан Мерей Омонбоева Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" бандида (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Суд Мерей Омонбоева аёл киши экани, муқаддам судланмаганлиги, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланаётганлиги, "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлангани, етказилган зарар қопланганини ҳисобга олиб, Жиноят кодексининг 70-моддасига (Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш) асосан жазодан озод қилишни лозим деб топган.


@Bayonotuz


"Кейин қиламан" дейишни бас қилинг!

Энди орзуларингиз TBC Bank билан қўл узатар масофада:

Банк таклифи:
➖100 миллионгача кредит
➖Смартфонингиз орқали мурожаат
➖Бир дақиқа ичида сўровингизга жавоб
➖Кафилсиз, кафолатсиз, асоссиз кутишларсиз!

Ҳаётингизни янги босқичга олиб чиқишга тайёрмисиз?
TBC Bank бу борада сизнинг молиявий шеригингиз!

Иловани юклаб олинг!

@Bayonotuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.